Гидрометеорология хизмати тизимнинг ислоҳ қилинмаётгани, дарҳол ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар мавжудлиги, хусусан, ойликлар пастлиги сабабли олий маълумотли ва кўп йиллик тажрибага эга ходимларнинг бошқа соҳаларга ўтиб кетаётганини маълум қилди. Шунингдек, Ўзгидрометнинг вазифаси фақатгина об-ҳаво маълумотларини беришдан иборат эмаслиги айтиб ўтилди.
Бу йил октябрь ойи қуруқ об-ҳаво билан бошланади, ҳаво ҳарорати кечаси +5… +10 даража, кундузи +25 даражагача бўлиши кутилмоқда. Кузнинг иккинчи ойи прогнози Ўзгидромет шарҳида.
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Хабибуллаев Ўзгидрометнинг янги раҳбари бўлди.
Келгуси кунларда Волга минтақасидаги совуқ ҳавонинг Марказий Осиё томон йўналиши сабаб ҳавонинг бироз совиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Сентябрда об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет. Айрим ҳудудлардагина қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 26−27- август кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантирди.
Дам олиш кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ҳаво ҳарорати бир хил меъёрда — кундузи 30−35 даражагача иссиқ бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво салқинроқ бўлади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат +27…+32 даражагача тушади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг