35,6 млрд сўм маблағни ўзлаштиришда гумонланган Термизнинг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ҳамда унинг икки ўринбосарига оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Ишга жами 18 киши айбланувчи, 200 киши жабрланувчи ва гувоҳ сифатида жалб қилинган. Иш ҳажми катталиги сабабли суд яна 4 ой давом этади.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров кредитлар талон-торож қилинишига барҳам бериш учун имтиёзли кредитларни йўқ қилиш ва банкларни хусусийлаштириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, шундагина кредит ажратиш тизими тартибга тушади, хусусий банк эгалари эса вазиятни ўз назоратига олади.
Волейбол федерацияси мансабдор шахслари давлат бюджети маблағларидан 231 млн сўмни ўзлаштиргани, яна 75 млн сўмни эса асоссиз сарфлагани аниқланди. Улар етказилган зарарнинг 120 млн сўмини қоплади, деб маълум қилди Бош прокуратура. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
«Ўзбекнефтгаз» жамияти тизимида 2021 йилда ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 717,9 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Шундан 91,9 млрд сўм камомад ва ўзлаштиришлар, 57,8 млрд сўм жамиятга зарар, 219,9 млрд сўм бошқа хато ва камчиликларни ташкил қилди.
2020 йилда ўтказилган назорат тадбирлари давомида давлат бюджети ва жамғармалари ҳисобидан ажратилган 671,3 млрд сўмлик маблағлар ноқонуний харажатлар ва ўзлаштиришлар аниқланган. Жумладан, ўтган йил давомида Ҳалқ таълими вазирлиги муассасаларида 192,2 млрд сўмлик молиявий хатолик ва ўзлаштириш ҳолатлари кузатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг