«ўзсаноатқурилишбанк» тегли мақолалар


Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди
6 январь 2025, 15:18

Ўзбекистоннинг учта давлат банкини хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди

Ўзбекистонда «Асакабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Алоқабанк»ни хусусийлаштириш яна кейинроққа қолдирилди. Мамлакатнинг бу йирик давлат банклари акциялари 2025 йилда сотилиши режалаштирилмоқда.

Учта давлат банкининг Tashkent City`даги кўп қаватли бизнес марказлари сотилади
30 май 2024, 00:09

Учта давлат банкининг Tashkent City`даги кўп қаватли бизнес марказлари сотилади

Давактивга кўра, «Ўзсаноатқурилишбанк» (SQB), «Асакабанк» ва «Алоқабанк»нинг Tashkent City`даги янги бинолари инвесторларга сотилади. Банклар ушбу «премиум тоифа»даги лойиҳаларга камида 339 млн доллар маблағ киритган. SQB филиалларидан бири ўрнида 21 қаватли бино қурмоқчилигини маълум қилганди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро бозордан 3 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб этмоқчи
21 май 2024, 13:39

«Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро бозордан 3 млрд доллардан ортиқ маблағ жалб этмоқчи

2024 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк» халқаро молия бозоридан 3,1 млрд долларлик қарз маблағларини жалб қилишни режалаштирмоқда. Миллий банк заргарлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 6 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш ниятида, дея хабар қилди президент матбуот хизмати.

Жамшид Қўчқоров — банкларни хусусийлаштириш қандай кетаётгани ҳақида
15 апрель 2024, 17:33

Жамшид Қўчқоров — банкларни хусусийлаштириш қандай кетаётгани ҳақида

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилинганини билдирди. Шунингдек, Ислом молияси бўйича ишлар кўлами кенгаяди.

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қурилади — президент
4 апрель 2024, 14:37

«Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қурилади — президент

Пойтахтдаги Махтумқули кўчасида жойлашган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Яшнобод филиали ўрнида 21 қаватли бино қуриш режа қилинмоқда. Президентнинг сўзларига кўра, бу ташаббусни банк раҳбари киритган. Бошқа банклар раҳбарларига ҳам худди шундай лойиҳаларни амалга ошириши бўйича кўрсатмалар берилди.

ЕТТБ Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн доллар кредит ажратади
27 март 2022, 17:11

ЕТТБ Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн доллар кредит ажратади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тўртта банкига 210 млн доллар кредит ажратади. Ушбу маблағлар маҳаллий корхоналарга товар захираларини яхшироқ бошқариш ва узоқроқ муддатларда савдони режалаштириш мақсадида ажратилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» эълон қилган 2,6 млрд сўмлик танловда 2 та компания қатнашди
21 декабрь 2021, 16:36

«Ўзсаноатқурилишбанк» эълон қилган 2,6 млрд сўмлик танловда 2 та компания қатнашди

«Ўзсаноатқурилишбанк» банки эълон қилган қарийб 2,6 млрд сўмлик танловда 2 компания иштирок этган. Банк ушбу компаниялар ўзаро афилланмаганлигини маълум қилди.

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда
19 август 2021, 16:18

Банк назоратчи-кассири қарийб 33 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ назоратчи-кассири 32,5 минг долларни ўзлаштириб, Lacetti автомобилини харид қилиш ва уйини таъмирлашга сарфлаб юборилгани айтилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг