«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси йўловчиларнинг чипталаридан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундиргани аниқланди. Рақобат қўмитаси унга ва худди шу ҳолат бўйича «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» компаниясига молиявий жарима қўллади, пуллар истеъмолчиларга қайтарилади.
20 мартдан Тошкентдаги шаҳарлараро қатновчи йўловчи поездлари ягона тарифга ўтказилади. Йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўлов қилади.
Тармоқларда хорижлик сайёҳнинг «Афросиёб» поездидаги жойини эконом классдан вип классга ўзгартириш учун поезд бошлиғига қўшимча пул бергани акс этган видео тарқалди. «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳолат июль ойида содир бўлгани ва бошлиқ ишдан олинганини билдирди.
Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поезд чипталари нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» чиптаси нархи 100 фоизга ошади. Тармоқлар фойдаланувчилари эса «бир фақат ойлик 100 фоизга ошмаслигини» киноя қилиб, нарш ошса ҳам «чипта бемалолроқ бўлиб қолса гўрга эди», демоқда.
Ўзбекистонда 20 октябрдан маҳаллий поездлар чипта нархлари кўтарилади. Хусусан, йўловчи поездлари чипта нархларининг тариф қисми 50 фоизга, «Афросиёб» электропоездлари чипталари эса 100 фоизга оширилади.
Россиялик блогер Илья Варламов Ўзбекистонда «люкс» вагондаги саёҳати давомида скотч ёпиштирилган деразалар, кир стол ва ҳожатхона ҳамда бузилган душга эътибор қаратди. «Поезд бошлиғи ёки вагон назоратчиси ўзбекларни „подстава“ қиляпти», — деди у. «Ўзтемирйўлйўловчи» ҳолат юзасидан изоҳ берди.
13, 14 ва 15 январь кунлари Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» электропоездлари қатновларининг 3 та рейси кузатилаётган аномал совуқ туфайли бекор қилинади.
Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Қарор йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.
28 сентябрдан «Андижон — Хива — Андижон», 29 сентябрдан эса «Андижон — Урганч — Андижон» йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди. Аввалроқ президент водий вилоятларидан бошқа вилоятлар марказларига темир йўллар сони ва сифати талаб даражасида эмаслигини таъкидлаганди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг