Бош прокуратура энергетика соҳасидаги қонунбузарликлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди.
Яккасарой туманида яшовчи хитойлик фуқаронинг хонадонидан ичида 265 минг доллар бўлган сейф ўғрилаб кетилди. Гумондор сифатида 6 нафар сурхондарёлик фуқаро ҳибсга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўртачирчиқда «Капиталбанк» банкоматини ўғрилаб кетган шахслар ушланди. Терговда маълум бўлишича, гумондорлар банкоматни бузиб очишганда, ичида пул йўқлигини кўриб, уни Чирчиқ дарёсига ташлаб юборган. Ушбу ускунанинг баҳоси 145 млн сўм экани айтилди.
Фарғона вилоятида 7 киши «Туронбанк»нинг My Тuron мобил иловасидаги хатоликдан фойдаланиб, қарийб 700 млн сўмни ўзлаштиргани аниқланди. Уларнинг 5 нафари 3,5 йилдан 5,5 йилгача муддатга қамалди.
Тошкентда бир нечта банк карталаридан пул ўғирлашда айбланаётган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди. У фуқароларга банкоматдан нақд пул олишда ёрдам бериш орқали карталардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг