«ўқувчи» тегли мақолалар


Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди
7 октябр 2023, 13:13

Тошкентда 6-синф ўқувчиси вафот этди

Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси вақтида кўкрак қафасига копток тегиб, ҳушини йўқотди. Ўқувчи шифохонага олиб борилганига қарамай, вафот этди.

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади
22 май 2023, 14:12

10−11-синф ўқувчиларига қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиқиб дарс ўтилади

2023 йил сентябрь ойидан 1−4-синф ўқувчиларига хорижий тажриба асосида, 5−9-синфларга эса умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади. 10−11-синфлар қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида ўқитилади.

Тошкентда Matiz уриб юборган 12 ёшли ўқувчи вафот этди
17 май 2023, 17:23

Тошкентда Matiz уриб юборган 12 ёшли ўқувчи вафот этди

Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли ўқувчини уриб юборди. У жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади
2 март 2023, 17:12

Педагоглар фаолиятига ноқонуний аралашганлар жаримага тортилади

Ўзбекистонда педагогларнинг ишига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилади. Уларни такрор маъмурий меҳнатга жалб қилганлар БҲМнинг 150−200 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртган директорнинг озодлиги 2 йилга чекланди
28 февраль 2023, 15:39

Самарқандда ўқувчини уриб, қулоқ пардасини йиртган директорнинг озодлиги 2 йилга чекланди

Ургут туманидаги мактабда директор ўқувчини ургани оқибатида боланинг қулоқ пардаси йиртилганди. Суд ҳукмига кўра, собиқ директорга нисбатан 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, унинг 3 йилга таълим соҳасида мансабдор сифатида ишлаши тақиқланди.

Душанба куни Ўзбекистондаги ҳамма мактаблар ҳам очилмайди
22 январь 2023, 21:40

Душанба куни Ўзбекистондаги ҳамма мактаблар ҳам очилмайди

Ўзбекистонда 23 январдан ваниҳоят мактабларда учинчи чорак бошланади. Бироқ иситиш билан боғлиқ муаммолар бўлган мактаблар ҳозирча дарсларни онлайн шаклда давом эттиради. Хусусан, Тошкент шаҳрида 57 та, Намангандаги 17 та мактабда ўқувчилар дарсларни масофадан бошлайди (рўйхат).

Сирдарёда итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди
25 ноябрь 2022, 13:04

Сирдарёда итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди

Гулистон туманида электр трансформатор остига кириб қолган итни қутқармоқчи бўлган 2-синф ўқувчисини ток урди. Бола бош, қорин, қўл ва оёқ қисмидаги жароҳати билан шифохонага ётқизилди.

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма
21 июнь 2022, 11:02 1

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма

20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

Андижонда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани юзасидан изоҳ берилди
19 май 2022, 18:18

Андижонда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани юзасидан изоҳ берилди

Пахтаобод туманида мактаб ўқитувчисининг 10-синф ўқувчисини уришига ўқувчининг педагог кўрсатмасига қўпол равишда жавоб қайтаргани сабаб бўлгани аниқланди. Ҳолат Андижон вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.

Сурхондарёда ўқувчининг калтакланиши ортидан мактабнинг 4 ходими ва директори ишдан бўшатилди
16 май 2022, 15:47 1

Сурхондарёда ўқувчининг калтакланиши ортидан мактабнинг 4 ходими ва директори ишдан бўшатилди

Сурхондарёдаги 4-мактабда ўқувчи калтакланиши 27 апрель куни содир бўлгани ва бунинг ортидан мактаб директорининг икки ўринбосари, синф раҳбари ва инглиз тили фани ўқитувчиси ишдан бўшатилгани маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда видео тарқалгач, мактаб директори ҳам лавозимидан озод қилинди. Бандихон туман ИИБ калтак еган ўқувчи ва унинг айрим синфдошлари безорилиги юзасидан ҳам суриштирув ўтказмоқда.

Қашқадарёнинг 2 туманида мактаб қизлари ўз жонига қасд қилди
7 май 2022, 17:52

Қашқадарёнинг 2 туманида мактаб қизлари ўз жонига қасд қилди

Қамаши тумани ва Қарши шаҳрида мактабда ўқийдиган қизлар ўзини осиб, вафот этгани маълум бўлди. Ҳозирда прокуратура ушбу ҳолатлар бўйича текширув ўтказмоқда.

Компьютер клубидаги жанжал оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди
18 апрель 2022, 17:48

Компьютер клубидаги жанжал оқибатида мактаб ўқувчиси вафот этди

Тошкентда компьютер клубидаги жанжал оқибатида 16 ёшли ўқувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилган.

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладорлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
26 ноябрь 2021, 16:33

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладорлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг