Президентга олиб кирилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга оид тақдимотга кўра, 2025 йилда 2 млн гектар майдонга мева-сабзавот ва полиз экинлари экилиб, ҳосиллари мониторинг қилиб борилади. Хусусан, аҳолига бирламчи зарур 10 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотининг тизимли ҳисоб-китоби юритилади.
Тошкент вилоятида ғалладан бўшаган 11,6 гектар майдондаги сомонпоя қолдиқлари ёқилгани сабаб дала четидаги дарахтлар шикастланди. Тупроқ унумдорлигига 24,6 млн сўм, ўсимлик дунёсига 16,8 млн сўм зарар етди. Фермер жаримага тортилди. Экология вазирлиги сомонпоя қолдиқларини ёқмасликка чақирмоқда.
Бундан кейин туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Президент бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари буни шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чора кўришни буюрди.
Келгуси йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга етиштирган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади. Бунда улар 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани биржа савдоларига эркин нархларда чиқаради. «Ўздонмаҳсулот» таркибидаги донни қайта ишлаш заводлари очиқ савдоларга чиқарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг