Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбари ва Тошкент вилояти Нурафшон шаҳри ҳокими вазифаларида ишлаган Музаффар Салиев 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. У талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлиги жиноятларида айбли деб топилган.
Қозоғистоннинг собиқ мудофаа вазири Мурат Бектанов 2022 йилнинг январидаги тартибсизликлар чоғида ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилиб, 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Самарқанд филиали юристи аёл ҳамкасбини тўшакка таклиф этиб, унга таҳдид қилиши ортидан ишдан олинганди. Вилоят прокуратурасига кўра, юрист жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш каби жиноятларда гумонланиб, қамоққа олинди.
Деновдаги савдо марказида юзага келган портлашда шаҳар газ бўлими бошлиғи ҳамда Ҳудудгаз Сурхондарё газтаъминотининг 2 нафар ходими айбдор деб гумон қилиниб, қамоққа олинди. Улар ўз вазифаларини лозим даражада бажармаганлик ва моддий қимматликлар олганликда айбланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг