Якшанбага ўтар кечаси Қамчиқ довонида Iveco юк машинаси бетон тўсиққа урилиб, ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, машиналар икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
Қамчиқ довонида DAF ва Isuzu юк машиналари тўқнашди. Оқибатда иккала ҳайдовчи ва уч йўловчи воқеа жойида вафот этди. DAF юк транспорт воситасига ортилган бир қанча енгил автомобиллар пастликка тушиб кетди.
Қамчиқ довонида DAF юк автомашинаси ёқилғисининг оқиб кетиши сабабли ортидаги CIMC транспорт воситаси тойиб хандаққа тушиб кетди. ЙТҲ оқибатлари йўлнинг бир томони вақтинча ёпилган ҳолда бартараф этилган, тан жароҳати олганлар йўқ.
Қамчиқ довонида MAN юк автомобилининг тормоз тизими ишламай қолиб, хандаққа тушиб кетди. ФВВ қутқарувчилари махсус техникалар ёрдамида машинани чиқариб олди.
Ўзгидромет «Қамчиқ» ва «Тахтақорача» довонларида 9−11 январь кунлари қор ёғиши, туман тушиши, йўлларда яхмалак юзага келиши ҳамда шамол тезлиги кучайишидан огоҳлантирди.
Душанба куни «Қамчиқ» довонида сигарета чекиб ҳаракатланган Volvo юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, тўсиққа урилиши оқибатида машина ағдарилиб кетди. Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларни Чимёнда қор кўчиши хавфидан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўриш билан бирга «Диққат! Қор кўчкиси хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни сўради.
Қамчиқ довонида Тошкентга қараб ҳаракатланаётган Damas ва юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Тан жароҳати олган икки ҳайдовчи ҳам шифохонага етказилган.
Қамчиқ довонида Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир тўсиқ билан тўқнашув содир этди. Келиб чиққан ёнғинда икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Наманган вилоятининг Поп туманида Isuzu юк машинаси йўл четидаги жарга ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг