Қарши шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юбориб, кетиб қолган Cobalt ҳайдовчиси қидирувда эди. Хабар берилишича, ҳайдовчи топилган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қарши шаҳрида Cobalt пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вояга етмаган фуқарони уриб юборди. Ҳайдовчи йўловчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетгани айтилмоқда. Жабрланувчи жонлантириш бўлимига ётқизилди. Ҳозирда вилоят миқёсида автомашинани қидириб топиш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Qarshi Leather заводи экологияни ифлослантиргани учун бир неча бор огоҳлантирилгани, март ойида фаолиятини тўхтатганини маълум қилди. Аввалроқ атрофга бадбўй ҳид таратаётган ушбу завод олдида фуқаро ўзини ёқиб юборган эди.
Қаршида хавфсизлик камарини тақмаганлик учун белгиланган жаримадан норози бўлиб йўлни тўсган такси ҳайдовчиларнинг 3 нафари 10 суткага қамалди, яна 12 нафари огоҳлантирилди.
Қаршида 27 ёшли фуқаронинг жасади уйидан қотиллик аломатлари билан топилди. Қашқадарё вилоят прокуратураси уни 18 ёшли фуқаро ўлдирганликда айбланаётганини маълум қилди, гумонланувчи ҳибсга олинди.
Қаршида бир гуруҳ такси ҳайдовчилари хавфсизлик камарини тақмаганлик учун жавобгарликдан норози бўлиб йўлни тўсиб қўйди. Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Қарши туманида фуқаро «Микрокредитбанк» масъул ходимлари билан бошқа фуқаро номига корхона очиб, 1,9 млрд сўм кредит ажратиб бергани ва шундан 1,1 млрд сўмни маҳсулот хариди учун ўтказиш орқали талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қаршидаги медтехникумда таҳсил олувчи талаба қиз ўзини ётоқхонанинг 4-қаватидан ташлаб, вафот этди. Унинг ўлими сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Жума куни эрталаб Қаршидаги мебель устахонасида ёнғин келиб чиқди, уч киши ҳалок бўлди.
Қарши туманидаги 6 сонли мактаб директори 50 дан ортиқ ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани аниқланди. Ҳолат Халқ депутатлари кенгаши ва халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганилиб, мактаб директорини ўз вазифасидан озод этилди. ХТВ «педагогларнинг ўз касбига алоқаси бўлмаган турли ишларга жалб қилинишига йўл қўймайсилиги»ни таъкидлади.
Қарши шаҳар ҳокимлиги вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ижобий хулосасини олмасдан туриб, 47 туп кўп йиллик дарахтни кесиб ташлади. Табиатга етказилган зарар 253,5 млн сўм деб баҳоланмоқда.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг хулосасисиз, Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 10 гектар майдонда кичик саноат зонасини барпо этиш учун 2874 туп дарахт ноқонуний кесилди.
«Насаф» футбол клуби ўз логотипини ўзгартирди — қанотлари билан тўпни қучаётган ҳумо қушининг ўрнига олов пуркаётган аждаҳо қайтарилди. Шунингдек, жамоа янги мавсум учун спорт формасини тақдим этди.
Қурилиш вазирлиги Қаршидаги бинонинг юк кўтарувчи конструкциялар қулаши бўйича муносабат билдирди. Унга кўра, «Насаф-Травел» компаниясига тегишли объектидаги қурилиш ишлари рўйхатга олинмасдан, ноқонуний олиб борилгани маълум бўлди.
Қаршида юк кўтарувчи конструкцияларнинг қулаши оқибатида бир нафар ишчи-ходим вафот этган. Қутқарувчилар тўрт нафар фуқарони қутқаришга муваффақ бўлишди.
Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг