Бош прокуратура Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштиришда гумон қилинаётганлар 7 кишига етганини билдирди. Хусусан, улардан бири Жавлон Юнусов Жанубий Кореяда қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Яна бирининг Қозоғистонда яширинган манзили аниқланди.
Қибрайда 2019 йилда 13 ёшли қиз 27 ёшли қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Суд жиноятчига нисбатан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.
Баҳорда 2019 йилда Қибрайда 13 ёшли қиз қўшниси томонидан зўрлангани ҳақида хабар берилган эди. Иш судга оширилди. Қизнинг АҚШда яшовчи оиласи ишни судга ошириш учун кўп куч сарфлади, қатор тўсиқлар ва ҳатто таҳдидларга дуч келди.
Қибрай туманида 18 ёшли йигит ариқда ҳушсиз оқиб кетаётган 2 ёшли қизчани қутқариб қолди. Боланинг отаси уйида иш қилаётгани сабаб қизи сувга тушиб кетганини билмай қолган. Туман ФВБ йиигитни ташаккурнома ва совға билан тақдирлади.
Тошкент вилояти Қибрай туманида маст ҳайдовчи «ВАЗ-2106» автомашинаси билан уч нафар болани уриб юборди. 14 ёшли бола вафот этди.
Тошкент вилоятида икки фуқаро 3 гектар ер майдонини 350 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Улар келишилган пулдан 10 минг долларини олганида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қибрай туманида икки компания суғориладиган иккита ер майдонида ноқонуний қурилиш ишлари олиб борди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар 1,8 млрд сўмдан ортиқ деб баҳоланди.
Тошкент яқинида барпо этилаётган «Янги Ўзбекистон» боғи ва «Истиқлол» мажмуаси қурилишининг пудратчиси, давлат харидлари портали маълумотларига кўра, Mimar Group ҳисобланади.
Ижтимоий тармоқларда Қибрайдаги қулупнай далаларидан бири бульдозер билан бузиб ташланаётгани акс этган видео тарқалди. Лавҳада воқеа жойида ички ишлар ходимлари ҳам бўлганлигини кўриш мумкин. Халқ кенгаши депутати Феруза Бабашева «қулупнайни экишдан олдин тўхтатилса бўлмасмиди?», — деб ёзди. Вилоят ИИБ ердаги ҳосилни териб олиш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмаслигини таъкидлади.
Тошкент вилоятида ИИБ рўйхатида турувчи ва бекор юрган 200 нафар ёшлар ота-оналарининг хабарисиз ҳарбий полигонга олиб кетилди. Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг