Azon Global портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган Алишер Турсунов ИИВ томонидан қидирувга берилди. Унга нисбатан тақиқланган ташкилот тузиш ва уларда иштирок этиш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкентда фуқароларнинг янги қурилган хонадонлар учун тўлаган пулларини ўзлаштирганликда гумонланаётган икки шахс қидирувга берилди. Уйлар тегишли рухсатномаларсиз қурилгани айтилмоқда. МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.
ИИВ Қашқадарёда алдов йўли билан юзлаб фуқароларнинг салкам 6,5 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар қидирилаётганини маълум қилди. Уларга нисбатан сиртдан қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси жуда кўп миқдорда товламачиликда айбланган тўрт нафар шахсни қидирувга берди. Уларнинг исмлари ва суратлари.
Истанбул-Тошкент йўналишидаги самолёт йўловчиси Жиноят кодексининг 276-моддаси бўйича қидирувга берилгани маълум бўлди. Бу унга нисбатан бортда сигарет чеккани учун жарима расмийлаштирилаётган вақтда аниқланди. Эркак қўлга олинди.
ИИВ 2 блогер қидирилаётгани сабабларини маълум қилди. Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) 2012 йилдан буён Сергели бозорида фуқарога автомобиль олиб беришни ваъда қилгани учун қидирилмоқда. Рецидивист деб топилган Шерали Комилов (Detectiv Uz) 3 та ҳолатда фирибгарлик ва ҳақорат қилишда гумонланмоқда.
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги блогерлар Санжар Икромов (Sanjar Xo’ja) ва Шерали Комиловни (Detektiv Uz) қидирувга берди. Улар фирибгарликда, Комилов эса қўшимча равишда ҳақорат қилишда ҳам айбланмоқда.
Тошкентда автомобиль ювиш шохобчаси ходими машина олиб қочди. ИИО ходимлари гумонланувчини тўхтатиш учун ўқотар қурол қўллади. Қуролни қўллаш жараёнида ҳеч кимга шикаст етмагани қайд этилди.
Чимкентда қотиллик содир этгани учун қарийб 20 йилдан бери қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.
Мажбурий ижро бюроси томонидан 2021 йилнинг ўтган даврида қарздорлиги туфайли қидирувга берилган 7 800 дан ортиқ фуқародан 4 500 нафардан кўпроғи топилган, 3 264 нафар фуқаро қидирилмоқда. Ушбу шахсларнинг 2 149 нафари республика ҳудудида яшириниб юрганлиги, 1 115 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган. Шунингдек, қидирув эълон қилинган 4 222 та автотранспорт воситаларининг 3 073 таси топилган.
Қидирувга берилган ТДИУ собиқ проректори Нодир Идиев 2 млн долларни ўзлаштирганликда айбланаётганлиги маълум бўлди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университети собиқ проректори фирибгарлик ва мансаб сохтакорлигида айбланиб, қидирувга берилган.
Ўзбекистон ИИВ халқаро экстремистик ташкилотлар фаолиятига қўшилганликда гумон қилиниб қидирувга берилган 10 кишининг исм-шариф ва фотосуратларини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг