Тошкент ИИББда қийноққа солинган тадбиркор Дилшод Тўрахўжаев президентга мурожаат йўллади. Шундан сўнг омбудсман ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари аъзолари у билан учрашди. Тадбиркор уни қийноққа солган ходимларга нисбатан чора кўрилмаётганидан шикоят қилди.
Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган каттақўрғонлик аёл жазога тортилди. 23 ёшли она судда бу ишни эрини қўрқитиш мақсадида қилганини айтди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи аёл 7,5 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди.
Тармоқларда эркак ўз фарзандларини қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратурага кўра, янгийўллик 30 яшар эркак оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, жараённи видеога олган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти жиноятларда гумонланиб қўлга олинган икки фуқаро қийноққа солингани ҳақида пост эълон қилди. ИИВ хабарга муносабат билдирди.
Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Самарқандда ИИО ходимлари маҳбусга қийноқлар қўллагани оқибатида унинг учта қовурғаси сингани ва тана қисмида жароҳат излари борлиги айтилмоқда. Омбудсман вакили маҳбус билан учрашиб, вазиятни ўрганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратурага мурожаат қилинди.
Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.
ССВ вазири Беҳзод Мусаев диплом ва малакаси йўқ шахс ёш болани қийнаб, массаж қилган ҳолатга муносабат билдирди. Вазир ота-оналардан «рухсатнома ва малакага эга бўлмаган кимсаларга фарзандларининг тақдири ва саломатлигини ишониб топширмасликларини» сўради.
Ижтимоий тармоқларда фуқаро ёш болакайни қийнаб, массаж қилгани акс этган видео тарқалди. Соҳа мутахассислари бундай массаждан сўнг, суяклар синиши мумкинлигини таъкидлашди. ССВ шахс диплом ҳамда малака тоифасига эга эмаслигини аниқлади ва унинг устидан ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди.
14 декабрь куни Фарғона вилоят судида Сўх воқеалари юзасидан суд жараёнида 5 нафар судланувчи сўроқ қилинди. Улар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини, баъзилари эса тўполонларда қатнашмаганлигини таъкидлади. Б.Шодиев тергов пайтида бошига қоп кийгизиб, белдан пастки қисмига уришганини айтди. Судланувчи Ш. Олимов айблов варақасига қўл қўйиб бермаса, «подвалга тушасан» деб қўрқитишганини таъкидлади.
Коронавирусдан вафот этган шарқшунос олим Андрей Кубатиннинг опаси Клара Сахарова талаб қилинган 560 миллион сўм ўрнига 462 минг сўм миқдоридаги моддий товон пули тўғрисидаги суд қароридан норози бўлиб, шикоят аризаси ёзмоқчи. Кубатин реабилитация қилинмагунига қадар давлатга хиёнат қилишда айбланиб, 2,5 йил қамоқда ўтириб чиққан эди. Унинг опаси «Газета.uz»га жиноят иши тафсилотлари, қийноқлар ва Зангиота касалхонасидаги даволаниш ҳақида гапириб берди.
Самарқандда эри томонидан ваҳшийларча калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олингани хабар қилинди. Жабрланувчи эса зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 110- моддалари (қийнаш) бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилишини сўрамоқда.
Самарқандда эри томонидан шафқатсиз калтакланган аёл ва унинг икки нафар фарзанди Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ томонидан ҳимояга олинган. Аёлини калтаклаган эрга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, аёлга «ҳимоя ордери» берилган.
ИИВ Фурқат туманида ИИО ходимлари мактаб ўқитувчисини ўғирликда гумон қилиб қийноққа солганига муносабат билдирди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг