Ўзбекистонда 2023−2024 йилларнинг қишидаги ҳаво ҳарорати 1,5−2,6 даража юқори бўлди. Февраль ўтган қишда энг қорли бўлди, декабрда эса энг паст ҳарорат кузатилди.
Тошкентда қор ёғиши сабабли кучли тирбандликлар кузатилмоқда. Такси нархлари кескин ошди. Автобуслар барқарор ишламоқда, бироқ йўллардаги вазият туфайли ҳаракат жадвали бузилган. Фото, видео.
Келаётган қиш мавсумида январь ойида кузатилганидек аномал ҳодисалар бўлиши кутилгани йўқ, дея маълум қилди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев. — Бироқ ҳарорат −7…−12 даражагача, шимолда −17…−22 даражагача тушиши мумкин.
Энергетика вазири Ўзбекистонда келаси қишга тайёргарлик режасини маълум қилди. Бунда чекка ҳудудлар тўлиқ суюлтирилган газга ўтказилади ва кўмир қозонлар қурилади, иссиқхоналар ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар кўмирга ўтказилади, қуёш электр станциялари қурилиши жадаллаштирилади.
Тошкентликлар пойтахтнинг сўнгги аёзли кунлардаги оғир аҳволи вилоятлар аҳолиси учун одатий экани ҳақида кўп эшитди. «Газета.uz» Ўзбекистон ҳудудлари аҳолиси билан суҳбатлашиб, бу йилги қиш аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилаётгани, газ, «свет» ва транспорт муаммолари ҳақида сўради.
Аномал совуқ кунларда Ўзбекистондаги сув ҳавзалари, кўл ва шаршаралар музлаб қолди. Уларнинг нафақат доимий кўриниши, балки музлаган ҳолати ҳам алоҳида жозибадор. «Газета.uz» ана шундай тасвирларни жамлади.
Ижтимоий тармоқларда Чилонзордаги кўзи ожизлар ётоқхонасида суткалаб чироқ ўчаётгани, масъуллар эса бунга эътибор бермаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Газета.uz» мухбири Миролим Исажонов нафақат қаҳратонда, балки жазирамада ҳам муаммолар исканжасида қолувчи ушбу ётоқхонада бўлиб қайтди.
ТерДУ академик лицейи қозонхонасидаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган эди. Қозонхонада совуқлар бошланганидан бери кетма-кет муаммолар кузатилган. Ҳозирда лицей раҳбарияти терговга жалб этилган. «Газета.uz» мухбири воқеани ўрганди.
Тошкентда газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароити яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аҳолидан қозонхона ва газ плиталарини текшириб туриш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
20 даражали аёзда уйда исиниш ва иссиқ таом тайёрлаш имкониятининг йўқлиги кишини ночорлик кўйига солиб қўяди. Кимдир ишхонасида исиниб олар, аммо ҳаётий муҳим хизматларнинг ишчилари кўчада ишлайди. «Газета.uz» ободонлаштириш хизмати ходимлари билан қаҳратондаги иш ҳақида суҳбатлашди.
Тошкентда электр энергиясини тежаш мақсадида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, савдо-кўнгилочар марказлари ҳамда истироҳат боғларининг иш вақти чекланди. Озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқаттланиш шохобчалари фаолияти бундан мустасно.
«Ҳудудгаз Пойтахт» корхонаси «Газета.uz»да эълон қилинган материалдан сўнг «Хаст Имом» маҳалласида газ босими оширилганини маълум қилди. Компания мутахассислари газ тақсимлаш шохобчалари ва хонадонлардаги газдан фойдаланувчи ускуналарни техник кўрикдан ўтказиб, носозликларни бартараф этган.
Тошкентда 2018 йилдан бери пойтахт ИИББ ташаббуси билан очилган уйсизлар учун марказ фаолият кўрсатмоқда. «Газета.uz» мухбирлари ушбу «Меҳр-саховат уйи»да бўлиб, бу ерда аёзли кунларда одамлар сони кўпайишига қандай тайёргарлик кўрилгани ва марказ нималарга муҳтожлигини ўрганди.
Эски шаҳарнинг «Хаст Имом» маҳалласи пойтахтдаги энг кўҳна уйлар жойлашган ҳудудлардан. Бу ерда сомон-сувоқ уйларни, баъзи хонадонларда чўян печларни учратиш мумкин. Совуқлар бошлангач, «Хаст Имом»да газ босими пасайди. Аҳоли қаҳратонни қандай ўтказяпти — Мадина Аъзамнинг фоторепортажи шу ҳақда.
Қорли Тошкент кўчаларини тозалашга декабрь ойидаги вазиятга қараганда кўпроқ техника (200 дан ортиқ) ва ободонлаштириш хизмати ходимлари (6 мингга яқин) жалб қилинган. Кечаси асосий кўчалар қордан тозаланди ва қум-туз аралашмаси сепиб чиқилди.
Ўзгидромет прогнозига кўра, республикада декабрнинг биринчи ўн кунлиги совуқ бўлади. Ҳарорат −4…−7 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида кечаси -7, кундузи +15…+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойи жуда илиқ бўлганди.
Қиш мавсумида ҳарорат −10 даражагача совуқ, шимолда эса −20 даражагача пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5−8 даражага паст, деб ҳисоблайди синоптиклар. Ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши мумкин, шунга қарамасдан умумий баҳолаш аниқлиги юқори эмас, дейилади Ўзгидрометда.
Тез-тез ўчиб турувчи чироқ, печдан тараладиган аччиқ тутун иси, совуқ ҳавода ўчоқда тайёрланган овқат, сандал атрофидаги тушлик. Қишлоқ аҳли қишни қандай ўтказиши — Мадина Аъзам фотоҳикоясида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг