Қозоғистонга таъзия билдирган Шавкат Мирзиёев, Навоийда фуқароларни калтаклаган қора ниқобли шахслар, мактабларда ёзги таътил муддати ўзгармаслиги, Омикрон аниқланган шахс келган самолётда 200 киши бўлганлиги, Қозоғистондаги вазият туфайли импорти кечикаётган гўшт, қатъий карантин режалаштирилмаганлиги, ниқобсиз фуқароларга жарима қўлланилмаслиги ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 10 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
АҚШда ёнғин оқибатида 19 кишининг ҳалок бўлгани, Европа мамлакатлари АҚШнинг Россияга қўлламоқчи бўлган санкцияларидан хавотирда экани, Қозоғистонда Жамбил вилояти полиция бошлиғи ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси полковнигининг вафот этгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қозоғистон бутун мустақиллик тарихидаги энг оғир инқирозни бошидан кечирди, бу давлат тўнтаришига уриниш эди, деди КХШТ саммитида президент Қосим-Жомарт Тоқаев. Унинг фикрича, асосий зарба Олмаотага қаратилган эди, шаҳарнинг қулаши жанубни, кейин эса бутун Қозоғистонни эгаллашга йўл очарди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко КХШТ саммитида сўзлаган нутқида Қозоғистонда содир бўлган воқеалардан биринчи навбатда Ўзбекистон сабоқ олиши кераклигини, чунки тартибсизликлар ташкилотчилари унга кўз тикиб турганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Қозоғистондаги вазият нафақат ташқи, балки ички омилларга ҳам боғлиқ эканлигини айтди.
Қозоғистонда терроризмда гумон қилиниб ушланган қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахунов озод этилди. У ҳозирда Бишкекга олиб кетилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев қўшни мамлакатдаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда кўрилган катта талофатлар муносабати билан Қозоғистон халқи ва президентига таъзия изҳор этди.
Ўзбекистонга Беларус ва Украинадан импорт қилинадиган гўштни етказиб бериш кечикмоқда. Бу кўплаб юклар учун транзит йўлаги ҳисобланган Қозоғистондаги инқироз билан боғлиқ. «Газета.uz» билан суҳбатда бўлган уч тадбиркор етказиб беришдаги узилишлар нархларга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади.
Қирғизистон ТИВ қозоқ телеканалларида қирғиз мусиқачиси Викрам Рузахунов погромлар қатнашчиси сифатида кўрсатилгани учун Қозоғистонга норозилик нотасини юборди. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари унинг террорчи эмаслигини маълум қилди. Президент Садир Жапаров ҳам вазиятга изоҳ берди.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев пойтахтда эканлиги ва президент Қасим-Жомарт Тоқаев билан алоқада бўлиб тургани айтилмоқда. Унинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг ёзишича, элбоши барчани Қозоғистон президенти атрофида бирлашишга чақирган.
Қозоғистон — Ўзбекистоннинг учинчи рақамли йирик савдо ҳамкори ҳисобланади. Қўшни мамлакатдан катта ҳажмда нефть маҳсулотлари, дон, чўян, пўлат ва бошқа товарлар импорт қилинади. Шунингдек, Ўзбекистон учун Қозоғистон автомобиль, мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар экспорти учун муҳим бозор ҳисобланади. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар қандай тузилганини ўрганиб чиқди.
Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар талаба Нурсултондан Тошкентга қайтарилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистондаги тартибсизликлар сабабли мамлакатдаги бизнес 91 млн доллар зарар кўрди. Зарарнинг асосий қисми савдо, умумий овқатланиш, транспорт, хизмат кўрсатиш ва молия секторидаги тадбиркорлик субъектларига етказилган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев халққа мурожаатида мамлакат маҳаллий ва хорижлик қуролли бандитларга қарши курашишга мажбур бўлганини айтди. Биргина Олмаота шаҳрига 20 минг бандит ҳужум қилган, дея маълум қилди у. Ҳуқуқ-тартибот ходимларига огоҳлантиришсиз ўлдириш учун ўт очиш буюрилган. Шу билан бирга, тинч муҳит ҳукмрон бўлган ҳудудларда фавқулодда ҳолат аста-секин бекор қилинади, айрим ҳудудларда интернет ёқилади.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни тинч йўл билан тартибга солишга чақириб, зўравонлик ва кескинлашувнинг олдини олиш муҳимлигини таъкидладилар.
Тинч намойишларнинг оммавий тартибсизликларга айланиши диалог туза олмаган жамият ва ҳокимият ўртасида чуқур жарлик мавжудлигини англатади. Халқаро муносабатлар соҳаси мутахассиси Юрий Саруханян Қозоғистондаги сиёсий инқироз ҳақида.
Uzbekistan Airways компанияси 8−13 январь кунлари Қозоғистон шаҳарларига учиши режалаштирилган рейсларни бекор қилди.
Қозоғистондаги намойишлар ва тартибсизликлар фонида биткоин нархи 43 минг доллардан тушиб кетди. Қозоғистон биткоин майнинги бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради, мамлакат 18% криптовалюта майнингини таъминлайди. Ҳозирда мамлакатдаги майнерлар ишида чекловлар кузатилмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали мулоқотда Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилишди ҳамда томонларни вазминликка ва вужудга келган масалаларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришди.
Ўзбекистон ТИВ Қозоғистоннинг Нур-Султондаги элчихона, Олма-ота ва Ақтаудаги Бош консулхоналар одатдаги тартибда фаолият юритаётгани ҳамда ўзбекистонликлар, шу жумладан, талабалар билан доимий мулоқот ўрнатилганини маълум қилди. Қўшни давлатдаги ватандошлардан жорий этилган чекловларга амал қилиш сўралди. Нур-Султон, Олмаота ва Актаудаги дипломатик ваколатхоналарнинг телефон рақамлари эълон қилинди.
КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши Қозоғистон президенти мурожаатидан сўнг, мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштириш мақсадида «Коллектив тинчликпарвар кучларни вақтинчалик миссия билан юборишга» қарор қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг