Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукумати ягона сайёҳлик визасини ишга туширишга тайёр, деди туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов. Лойиҳани амалга ошириш учун чет элликлар ариза юбориши мумкин бўлган портал ишга туширилади. Ҳозирда «Осиё Шенгенига» Қирғизистон, Мўғулистон ва бир қатор Кавказорти мамлакатлари қўшилиши мумкинлиги маълум қилинди.
Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон унинг консуллик округлари сифатида белгиланди.
ЖССТ AstraZeneca вакцинасини қўллашга рухсат бергани, Байден муҳожирларни AҚШга ноқонуний киришга уринмасликка чақиргани, Қозоғистонда аҳолининг 60 фоизи «Спутник V» ва маҳаллий вакцина билан эмланиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
18 мартдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида карантин эълон қилинди. Карантин қоидаларига кўра, шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказиш ва уларда қатнашиш тақиқланади.
Толибонларнинг AҚШ тинчлик режасини рад этишгани, Хитойнинг Гонгконг тўғрисидаги баёноти учун G7 давлатларига норозилик билдиргани, Европа Комиссиясининг Буюк Британия устидан Брексит битимини бажармаганлиги учун юридик жараёнини бошлагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Хитойда пенсия ёшининг оширилиши, Камбоджада COVID-19'ни қасддан юқтирганларга 20 йиллик қамоқ жазоси берилиши, Қозоғистонда кондан 260,9 минг доллар қийматидаги олтин ўғирлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.
Президент Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади. Ҳужжат 2019 йил апрель ойида имзоланган.
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди коронавирусга қарши ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланди. Элчининг маълум қилишича, Қозоғистон ОАВларида ушбу вакцина ҳакида маълумотлар берилиб борилмоқда ва мамлакатга уни етказиш бўйича таклиф киритилиши мумкин.
Қозоғистонда ҳайдовчилар ўзи билан ҳайдовчилик ва транспорт воситаларини қайд қилиш гувоҳномасини олиб юрмасликка рухсат берилди. Полиция ходимлари ҳайдовчилар маълумотларини планшетлар орқали текширишади.
Қозоғистонда коррупцияда айбланган амалдорларни кўча тозалаш орқали жазолаш таклиф қилингани, Хитойда давлат компанияси собиқ раҳбарининг коррупция ва хотинбозлик учун қатл этилгани, AstraZeneca вакцинасини 65 ёшдан ошганларга қўлламаслик тавсия қилингани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
2021 йилнинг оҳиригача Қозоғистонда 6 млн аҳоли коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилмоқда. Вакцинация жараёнларига фақат 18 ёшга тўлган фуқаролар ўтказилади. Бундан ташқари электрон вакцинация паспорти жорий этилиши кутилмоқда.
Қозоғистонда 1 февралдан «Спутник V» вакцинаси билан эмлаш жараёнлари бошланади. Йилнинг биринчи ярмида 2 млн киши, иккинчи ярмида эса 3−4 млн киши эмланиши режалаштирилган.
Парламент сайловларида Қозоғистондаги ҳукмрон партия Nur Otan 71,09% сайловчилар овози билан ғолиб бўлди.
Қозоғистон жанубида ва Қирғизистоннинг айрим ҳудудларида электр энергиясидан узилишлар кузатилди. Иккала мамлакат ҳам Ўзбекистондаги энергия тизимидаги муаммоларга ишора қилмоқда. Аввалроқ Ўзбекистон Энергетика вазирлиги минтақанинг ягона энергия тизимидаги электр узатиш линияларидаги узилишлар ҳақида хабар берган эди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа билан қараган чет элликларнинг провокацияларига қарши туришга чақирди.
Қозоғистонда Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади. Мамлакат бўйлаб оммавий вакцинация жараёнлари 2021 йилнинг февралидан бошланиши белгиланди.
Қозоғистонда 25 декабрдан 5 январгача коронавирус тарқалишига қарши чекловлар кучайтирилмоқда. Барча оммавий тадбирлар тақиқланиб, улгуржи бозорда COVID-19'га қарши дори воситаларини ўртача 24% га арзонлаштириш буюрилди
АҚШда COVID-19 вакцинаси ишлаб чиқарувчиларининг ножўя таъсирлар учун жавобгарликдан озод қилиниши, Швеция қиролининг карантинсиз коронавирусга қарши курашишда муваффақиятсизликка учраганини тан олгани, Сингапурда янги туғилган чақалоқларда COVID-19га қарши антитаначаларнинг топилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қозоғистон сенатори мамлакат тадбиркорлари Ўзбекистонга экспорт қилишда дуч келаётган асосий муаммоларни санаб ўтди. Унинг гапларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан кириб келаётган 96 турдаги товарга божхона қийматидан 5 фоиздан 50 фоизгача акциз солиғини қўллайди. Қозоғистонда эса ўзбек маҳсулолари учун ўхшаш акциз солиқлари мавжуд эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг