Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Президент давлат хавфсизлик хизмати тўғрисидаги қонунни имзолади. Қонун ПДХХ фаолиятини асосий йўналишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қўриқланадиган шахслар ва объектлар, шунингдек, ПДХХ ҳарбий хизматчилари томонидан жисмоний куч ишлатиш, совуқ ва ўқ отар қуролларни қўллаш шартлари ва бошқаларни тартибга солади.
Янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, фуқароларнинг жамоат жойида ибодат либосида юрганлиги учун жавобгарлик бекор қилинмоқда. Бунга қадар, ибодат либосида юрганлик учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима ёки 15 сутка қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин эди.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонун янги таҳририда диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тизими соддалаштирилмоқда, жамоат жойларида ибодат либосида юришга қўйилган тақиқ бекор чиқарилиб, диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди. Бундан ташқари, диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасини олгач тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби жорий қилинмоқда.
Президент Ўзбекистон фуқаролигини олишни соддалаштирувчи қонунни имзолади. 2005 йилгача мамлакатга келган, шунингдек, мамлакатда 15 йилдан бери муқим истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролари деб тан олиниши мумкин.
Президент ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагинининг импортини ҚҚСдан озод қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шу билан бирга, айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳам Конституциявий судга мурожаат этишга ҳақли эканлигини белгиловчи қонунни имзолади. Конституциявий суд раис ва унинг ўринбосарини қўшган ҳолда 9 нафар судьядан иборат қилиб қўйилди.
Президент «Экологик аудит тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга кўра, атроф-муҳитга таъсири кам бўлган субъектлар ихтиёрий, таъсир кўрсатиш хавфи ўрта ёки кўплари эса ҳар йили аудитдан ўтказилади. Текширув якуни бўйича аудит хулосаси тузилади.
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини қайта ишлаш жараёнида уларни йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш Ўзбекистонда жисмонан жойлашган техник воситалар ёрдамида амалга оширилиши керак. Ушбу ўзгартиришлар шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга киритилди.
«Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, эндиликда товарларнинг нархлари чет-эл валюталари ва шартли бирликларига боғланиши мумкин. Бундан ташқари, фақат 1 млн доллардан ортиқ лойиҳаларнинг тендер ҳужжатлари келишилиши ҳам белгиланмоқда.
Давлат раҳбари маданий фаолият ва маданият ташкилотларига оид қонунга имзо чекди. Ушбу ҳужжат 29 йил деганда биринчи маротаба қабул қилинмоқда. Қонун билан маданият муассаса ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақоми Ҳукумат тақдимномасига биноан президент томонидан берилиши белгиланмоқда.
Сенаторлар маданият соҳасига оид қонунни маъқуллади. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг таъкидлашича, «Авваллари бу соҳада якдил, унинг ҳамма йўналишларини қамраб олувчи қонун даражасидаги ҳужжат бўлмаган».
Биологик материаллар ёрдамида одамнинг шахсини аниқлаш, таниб олинмаган мурдани идентификация қилиш ёки биологик қариндошликни аниқлаш каби фаолиятларни тартибга солувчи қонун президент томонидан имзоланди.
Президент «Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Унга мувофиқ, даволаниш муддати 18 ойдан ошмайди ҳамда давлат маслаҳат бериш-ташхис қўйиш, даволаш, психопрофилактик, реабилитация, ижтимоий ёрдам кўрсатишни кафолатлайди.
Ижтимоий тармоқларда Конституциявий суд раиси Бахтиёр Мирбобоевга қаратилган хабарларга расмий муносабат билдирилди. Унда Конституциявий суднинг судьяси 70 ёшдан ошмаган бўлиши «қоида тариқасида», яъни мажбурий талаб сифатида қабул қилиниши керак эмаслиги, Б.Мирбобоевнинг ваколат муддати 2017 йилдан ҳисобланиши ҳамда қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд эмаслиги таъкидланади.
Олий Мажлис палаталарига хўжалик бошқарув органлари, жумладан, «Ўзбекнефтгаз», Uzbekistan Airways, Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари ва бошқалар раҳбарларининг компаниялар фаолиятига доир ахборотларини эшитиш ваколати берилди.
Сенаторлар янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонунни маъқулладилар. Унда давлат органлари ваколатларига аниқлик киритилиб, таълим шакллари, педагоглар, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.
Вояга етмаган маҳкумларнинг ота-онаси билан учрашувларида чекловлар бекор қилинди ва маҳкума аёлларнинг вояга етмаган фарзандлари билан учрашувларининг алоҳида тартиби белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг