Президент томонидан имзоланган ҳужжат билан қонунчиликка кичик қийматли хариднинг соддалаштирилган тартиби ва икки босқичли давлат харидлари тушунчалари киритилмоқда. Энди бир нечта давлат буюртмачилари бир хил турдаги товарларни марказлаштирилган орган орқали харид қилиши мумкин.
Президент қонуности ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда ҳар доим ҳам қонун талабларига риоя этилмаётганидан норозилигини билдирди. 2018 йилда барча ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш талаби киритилганди, аммо 2022 йил март ойида бу талаб ўзгартирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг