Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси расмийлари ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилди. Унга кўра, тан олинмаган республика армияси қуролсизлантирилади. Озарбайжон вакиллари билан ҳудуддаги арманларнинг реинтеграцияси юзасидан музокара ўтказилади.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш борасидаги қатъиятини олқишлашини таъкидлади. «Ишончим комилки, Озарбайжон яқинда Қорабоғни дунёнинг энг жаннатмакон ҳудудларидан бирига айлантиради», — деди у.
Ўзбекистон ҳукумати тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасида ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди, дея хабар қилди ТИВ.
Арманистон ва Озарбайжон Москвадаги учрашувда бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олишга келишиб олди. Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакатлар муносабатларни тартибга солиш йўлида «илдам қадамлар ташлаётганини» билдирди.
Россия дипломатининг Берлиндаги элчихона деразалари остидан ўлик ҳолда топилгани, Байден маъмуриятининг Саудия Арабистонига 650 миллион долларлик қурол сотишни маъқуллагани, Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушда ҳалок бўлганларнинг 1,7 мингга яқин жасадини Арманистонга юборгани, Хитойнинг Сурияга мамлакатни тиклашда ёрдам беришда давом этиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Aбу Дабида сайёҳларнинг COVID-19'га қарши бепул эмланиши, Венеция ва Будапештнинг «таҳдид остида» бўлган Жаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилиши, Қорабоғдаги Шуша шаҳрига Озарбайжон қўриқхонаси мақомининг берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Тоғли Қорабоғ ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилганлигини «тарихий адолатни тиклаш йўлидаги ғалаба» дея таърифлади. Ўзбекистон ҳудуддаги кўҳна обидалар ва маданият масканларини тиклаш ишларига кўмак беришга тайёр
Энг йирик эркин савдо шартномасининг тузилиши, Қорабоғ аҳолиси ўз уйларини ёқиб юбориши, Перуда янги президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши тўғрисида баёнот имзолади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжонга ён бериб, бир нечта туманларни, шунингдек тан олинмаган республиканинг бир қисмини Бокуга ўтказишга рози бўлди. Қарор эълон қилинганидан кейин Ереванда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг