Дунё миқёсида можаролар, таъқиблар ва инсон ҳуқуқлари бузилиши туфайли уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганлар сони 114 миллионга етди. БМТ асосий сабаблар сифатида Украинадаги уруш, бир қатор Африка мамлакатларидаги можаролар ва Афғонистондаги гуманитар инқирозни кўрсатди.
Дунёда қочқинлар ва кўчишга мажбур бўлганлар сони рекорд даражани қайд этиб, 100 млн кишига етди. Бунга сабаб — Эфиопия, Буркина-Фасо, Мьянма, Нигерия, Афғонистон ва Конгода узоқ давом этган ҳарбий можаролардир. 2022 йилда уларнинг қаторига Украинадаги уруш ҳам қўшилди, бунинг оқибатида 6 млн киши мамлакатни тарк этди, ички кўчишлар сони эса 8 млнга етди.
Россиянинг Украинадаги 10 кунлик ҳарбий ҳаракатлари давомида мамлакатни 1,5 млн қочқин тарк этди. БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари бу иккинчи Жаҳон урушидан бери Европада энг тез ўсаётган миграция инқирози эканлигини маълум қилди.
БМТ маълумотларига кўра, Украинадаги жанговар ҳаракатлардан жабр кўрган ва уй-жойини тарк этган 6 миллиондан ортиқ одамнинг гуманитар эҳтиёжлари учун келаси уч ой ичида 1,1 млрд доллар керак бўлади. «Аммо энг самарали инсонпарварлик ёрдами қуролларнинг овозини ўчиришдир», деди бош котиб Антонио Гутерриш. Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки Украинага ёрдам пакетларини тайёрлаётганларини билдирди.
Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Ўзбекистондан ўз ватанига қайтган афғонистонлик қочоқлардан бирортаси ҳам ўлдирилгани ёки қамоққа олинмаганини маълум қилди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда яшаётган Афғонистон фуқароларини мажбуран қайтариш режалаштирилмаган.
Ярим йил ичида дунё бўйлаб қочқин, кўчирилганлар, бошпана изловчилар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони 84 миллионга етди. Қочқинларнинг аксариятини Сурия, Венесуэла ва Афғонистон фуқаролари ташкил этмоқда. «Қуролли тўқнашувлар, COVID-19 пандемияси, қашшоқлик, озиқ-овқат муаммолари ва иқлимдаги фавқулодда вазиятлар кўчирилган одамларнинг оғир аҳволини янада кучайтирмоқда», — дейилади БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ҳисоботида.
ИИВнинг маълум қилишича, виза муддати тугаган Афғонистон фуқаролари ўз юртиги қайтариб юборилмайди, чунки жисмоний шахслар учун чегаралар ҳозирча ёпиқ. Бундан ташқари, вазирлик республикада бўлиб туриш қоидаларини бузмаётган хорижликларнинг визалари қоидага кўра узайтирилишини қўшимча қилди.
Европа Иттифоқи мамлакатлари Афғонистон қўшниларига қочқинларни қабул қилиш эвазига 600 млн евро тўлаб беришни режалаштираяпти, деб хабар берди Financial Times. Нашр маълумотларига кўра, молиявий кўмакни Ўзбекистон, Тожикистон, Покистон ва хатто Эрон ҳам олиши мумкин. Бу Афғонистондан Европага йўл олиши мумкин бўлган қочоқлар оқимининг олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон орқали Европа ва бошқа давлатларга ўтиб кетаётган Афғонистон қочқинлари орасида террорчилар борлиги ҳақидаги хабарларга ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари муносабат билдирилди. «Ўзбекистон ҳудудидан транзит орқали ўтиб кетаётган шахсларнинг олдиндан рўйхати бўлади, улар тегишли фильтрдан ўтказилади. Бизнинг тегишли ваколатли органларимиз томонидан мамлакатимиз ҳудудида қандайдир террорчилар кириб келишига йўл қўйилмайди», — деди Фарҳод Арзиев.
Тожикистоннинг Хатлон вилоятида афғон қочқинлари учун вақтинчалик сақлаш базасини қуриш режалаштирилмоқда. Вилоят раҳбари Қурбон Ҳакимзода афғонларнинг ўз вақтида фуқаролик уруши жараёнида тожикистонликларни дастаклаганини эсга олди. Июль бошида Ўзбекистон Термиз яқинида ҳам чодирли шаҳарча қурилиши ҳақида хабар қилинган эди, бироқ мамлакат ҳукумати ҳозирча ушбу хабарга изоҳ бермади.
БМТ томонидан тақдим этилган сўнгги ҳисоботларга кўра, дунё бўйича қочқинлар сони 80 миллиондан ошган. Маълумотларга кўра, уларнинг энг кўпи Сурия ва Венесуэладан.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг