Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг кучи Қрим ва Донбассни қайтариб олишга етмаслиги, Путинга босим ўтказиш ва бу урушни тўхтатиш учун кучли Америка ва Европа кераклигини айтди. «Менда шундай таассурот борки, ҳамма Путин Россиясидан қўрқади, у жазосиз қолмоқда», — деди Зеленский.
Россия Қора денгиз флотининг босиб олинган Севастополдаги штаб-квартираси ракета ҳужумига учради. Бинонинг томи ва юқори қавати вайрон бўлган. Россия Мудофаа вазирлиги ҳужумда Украинани айблади. Украина ҳарбийлари эса ушбу маълумотни тасдиқлади.
Президент топшириғига асосан, Қрим ва Севастополда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришга рухсат берилди. Аввалроқ бу бўйича талабалар давлат раҳбарига видеомурожаат йўллаган эди.
Қримдаги тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишларини ватандаги ОТМларга ўтказишда ёрдам сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.
Қрим кўпригининг автомобиллар юрадиган бўлагида юк машинаси портлади. Оқибатда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган.
Россия Давлат Думасининг Донецьк ва Луганск республикаларини тан олиш қарорини маъқуллагани, Илон Маскнинг 5,7 млрд долларлик Tesla акцияларини хайрия қилгани, Машқларни якунлаган Россия ҳарбийларининг Қримни тарк этаётгани, Техас бош прокурори Кен Пакстаннинг Facebook’ни судга бергани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Қримда кучли ёмғирлар натижасида 300 дан ортиқ уйнинг сув остида қолгани, Украинадаги йирик ҳудудларга 30−40 йил ичида чўлланиш таҳдид солаётгани, Японияда 20 июндан бошлаб фавқулодда ҳолат режимининг бекор қилинаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Жанубий Корея раҳбарининг давлат ходимлари билан боғлиқ коррупция можароси учун узр сўрагани, Украинада Қримни деоккупация қилиш стратегиясининг тайёрлангани, Хитой ҳукуматининг Alibaba’дан медиа активлар портфелини қисқартиришни талаб қилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
АҚШ Қримнинг Россияга қўшилиб олинганини ҳеч қачон тан олмайди, дея таъкидлади Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг