Ўзини ўз банд қилиш мақоми нимани англатади, уни қандай олиш мумкин ва бу мақом Ўзбекистонда 2021 йилда қандай фойда бериши ҳақида сўз юритамиз.
Шахсни маъмурий ёки жиноятда гумон қилиб ушлаб туриш жараёни ҳақида нималарни биласиз? Ички ишлар органлари қандай асосда ва қанча муддат бирор кишини ушлаб туриш мумкин? Ушлаб турилган шахс қандай ҳуқуқларга эга? Унга нисбатан жисмоний куч ишлатилиши мумкинми? «Газета.uz» киши ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши учун нималарни билиши кераклиги тўғрисида қўлланмани тақдим этади.
Коронавируснинг енгил шакли кузатилаётган беморларни уй шароитида даволаш бўйича қўлланма тасдиқланди. Унда айтилишича, бундай беморларга фақатгина симптоматик даволаниш тавсия қилинади. Жумладан, кўп суюқлик ичиш, иситма туширувчи дориларини қабул қилиш, агар лозим бўлса, бронхолитик ва бурунга томизиш учун дори воситаларидан фойдаланиш мумкин. «Енгил» беморларга антибиотиклар билан даволаниш тавсия этилмайди.
5 июлдан умумтаълим мактаблари 1-синфига ҳужжат топшириш учун онлайн навбатга туриш Тошкент шаҳри учун синов тариқасида бошланди. Буни қандай амалга оширишни «Газета.uz» қўлланмасида ўқинг.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил охирига қадар алмаштирилиши керак. Уларни Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бўлимларида ва давлат хизматлари марказларида янгилаш мумкин. Шу билан бирга, гувоҳномани алмаштириш учун онлайн ариза билан ҳам мурожаат қилиш мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» қўлланмасида ўқишингиз мумкин.
Энди ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мобиль қурилма орқали рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади. «Газета.uz» мобиль илова орқали давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтиш бўйича қўлланмани тақдим этади.
2 сентябрдан бошлаб 2020−2021 ўқув йили ОТМ бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун тест синовлари ўтказилади. «Газета.uz» абитуриентларга жавоблар варақаси билан ишлаш учун қўлланмани тақдим этади.
Электрон рақамли имзони (ЭРИ) эндиликда Давлат хизматлари агентлиги идорасига ташриф буюрмасдан онлайн тарзда олиш мумкин. «Газета.uz» электрон имзони онлайн олиш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Абитуриентлар ОТМларга ҳужжатларни онлайн топшириши бўйича «Газета.uz» қўлланмаси.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг