Экология вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг қўшма лойиҳаси доирасида Глобал экологик фонд маблағлари ҳисобидан «Жанубий Устюрт» ва «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғларига иккита йўлтанламас автомобиль харид қилинди.
Тадбиркорларга экотуризм объектларини қуриш учун давлат қўриқхоналари ва ўрмонлардан ижарага ерлар берилади. Ҳудудда кемпинг, ўтов, экоуй ва ҳайвонларни кузатиш имконини берувчи зоналар очилади. Улар ҳақида маълумот берувчи «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ва мобил иловаси ишга туширилади.
Экология вазирлиги «Сурхон» қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга тушган морхўрлар, жайра ва тоғ сувсари тасвирларини эълон қилди. Ушбу ҳайвонлар Қизил китобга киритилган.
Экология вазирлиги Чотқол давлат қўриқхонасидаги фотоқопқонга тушиб қолган Тянь-Шань қўнғир айиғи тасвирини эълон қилди. Ушбу тур Қизил китобга киритилган.
Зомин қўриқхонаси ходимлари ёввойи ҳайвонларни баҳорги саноқдан ўтказиш жараёнида янги туғилган учта бўри боласини топишди. Аввалроқ Табиат ресурслари вазирлиги Зарафшон қўриқхонасида иккита буғу боласи дунёга келганини хабар қилган эди.
2023 йилда Табиат ресурслари вазирлигига қарашли 5 та қўриқхонанинг бошқарув тизими яхшиланади. Бу ишлар учун давлат бюджетидан 19,5 млрд сўм ажратилмоқда. «Мазкур маблағга фотоқопқонлар, дронлар, камералар сотиб олинади, илмий салоҳият ва лабораториялар кучайтирилади», — деди вазирлик вакили.
Ҳукумат қарори билан Қўнғирот туманида умумий майдони 280 минг гектар бўлган «Борсакелмас» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилади. Қўриқхона Давлат экология қўмитаси тузилмасига киради.
Давлат экология қўмитаси Зомин ва Қизилқум қўриқхоналаридаги фотоқопқонларга тушиб қолган айиқ, тўнғизва шоқол тасвирларини намойиш қилди.
Шаҳрисабзда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди. Марказ қўриқхонанинг ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналиши ҳамда ёввойи табиат дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида маълумот беради.
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 млн га бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи, Томди туманида умумий майдони 40 минг га бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилмоқда.
Мўйноқда алоҳида экологик қимматга эга бўлган табиий объектлар ва мажмуаларни, ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаб қолиш мақсадида «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси ташкил этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг