Ўзбекистондаги юк машиналари, автобус ва локомотив ҳайдовчилари Германияга ишга таклиф қилинмоқда. Улар Ўзбекистонда немис тили ва малака курсларида ўқитилади. Ойлик маош ойига 2400 — 2600 еврони ташкил қилади.
Вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, 8 кун дам оладиган мактаб ўқувчилари, Қозоғистондаги январь воқеаларида қатнашганликда гумонланаётган 11 нафар ўзбекистонлик, республикада жорий этилаётган 3 йиллик IT-Visa, маст ҳолда машина бошқарганларни 5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 14 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Маст ҳолда машина ҳайдаганларни 5 йилга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилишни кўзда тутган қарор лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бу қилмиш учун жарима миқдори ҳам оширилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг