2022 йилдан буён Сирдарё вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акмалжон Маҳмудалиев президент йиғилишида ишдан олинди. У ҳудудда инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш кабиларда жиддий камчиликларга йўл қўйган. Яна 16 ҳокимга ҳайфсан эълон қилинди.
Учта вилоятнинг 12 та туман ва шаҳри ҳокими электр энергияси ва газни тежаш бўйича режаларни бузгани, улардан фойдаланиш лимитларини оширгани учун ҳайфсан олди. Энергия ресурслари талон-торож қилингани учун 2 ҳоким ва 3 ҳоким ўринбосари жазоланди. «Ўзбеккўмир» раҳбари ўринбосари ҳам жазо олди.
2023 йил август ойидан буён Қашқадарёнинг Чироқчи туманига ҳокимлик қилиб келаётган Файзулла Юсуповга нисбатан ҳайфсан жазоси қўлланди. Вилоят ҳокимлиги унинг топшириқлар ижросида назоратни сусайтиргани ва камчиликларга йўл қўйганини билдирди.
Фарғонанинг Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди. Аввалроқ Олий таълим вазирлиги ҳолатни қоралаганди. Прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.
Навоий вилояти ҳокими фармойиши билан Ғозғон шаҳри, Қизилтепа ва Хатирчи туманлари ҳокимларига ҳайфсан берилди, Кармана тумани ҳокимига жарима жазоси қўлланилди.
Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда қуёш панелларини ўрнатишда камчиликларга йўл қўйган 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши белгиланди. 2 ойда ўзгариш қилмаса, улар ишдан олинади.
Президент «Янги Ўзбекистон» массивлари бўйича уйларни топшириш ишлари чўзилиб кетгани учун 9 та вилоятда ҳокимларнинг қурилишга масъул ўринбосарлари ва Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига ҳайфсан эълон қилди.
Ўрта Чирчиқ, Янгийўл, Паркент туманлари ҳокимлари деҳқон хўжаликлари учун қўшимча 100 гектардан ер майдони ажратиб бермагани учун тушунтириш хати ёзади. Қибрай, Янгийўл, Чиноз ҳокимлари ўринбосарларига эса ҳайфсан берилди.
Пойтахт ҳокими в.б. Бахтиёр Раҳмонов Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Юнусобод ҳокимларига ҳайфсан берди. Бунга Шавкатбек Иргашев, Фарход Абдуллаев ва Бохадир Абдувалиевларнинг қишга тайёргарлик ва уни беталафот ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрмагани, аҳоли билан мулоқот қилмагани сабаб бўлган.
Шавкат Мирзиёев раислигидаги селекторда Тошкент вилояти ҳокими огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилди.
Тармоқларда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг тадбиркорни сўккани акс этган аудио тарқалди. Вилоят ҳокими ўтказган одоб-ахлоқ қоидалари бўйича муҳокама йиғилишида ҳокимга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди ва барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди.
Тошкент шаҳар ҳокими пойтахт Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси Анвар Умаровга бошқарма «балансида бўлган техниклардан самарали фойдаланмагани ва ишда йўл қўяётган камчиликлари» учун ҳайфсан берди.
Президент Администрацияси раҳбари Шўрчида ўқувчилар уйда ўқитилаётганини кескин танқид қилди. Туман ҳокимига ҳайфсан берилди, унинг ўринбосари ва ХТБ бошлиғи ишдан бўшатилди. «Зудлик билан вазият ўзгармаса, болалар ҳокимият биносида таълим олишади», — деди Сардор Умурзаков.
Шу йилнинг биринчи чораги бўйича пойтахтнинг Учтепа туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти KPI тизими бўйича баҳоланди. Натижада 60 нафар ҳоким ёрдамчисидан 33 нафарига ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётгани учун ҳайфсан берилди.
Фаолиятидаги камчиликлар ва аҳоли мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ариповга «ҳайфсан» берилди.
«Кинотеатр» давлат телеканали «Баунти» фильмидаги очиқ саҳналар учун эфирга тайёрлаш гуруҳи масъул ходимини ишдан бўшатди, шунингдек, раҳбарлардан бирига хайфсан берди.
Бухоро вилояти ҳокимининг фармойишига биноан, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга эътиборсиз бўлган 5 та туман ҳокимига «ҳайфсан» берилди. 2 та туман ҳокими эса иш ҳақининг 20 фоиз миқдорида жарима тўлайдиган бўлди. Бухоро шаҳри ҳокими қаттиқ огоҳлантирилди. Яна бир ҳокимга фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш топширилди.
Тошкент ҳокими пойтахтнинг уч тумани ҳокимларига «ҳайфсан» эълон қилди. Бунга уларнинг биринчи ярим йилликда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтиришга йўл қўйганликлари сабаб бўлган.
Иштихон ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари журналист камерасининг хотира картасини еб қўймаганлигини маълум қилди. «MY5» мухбири ҳам бу ҳақда фақат бошқалардан эшитганлиги, ўзи кўрмаганлигини маълум қилди. Матбуот котибига «ҳайфсан» берилди. Журналист эса камера бузилганлиги ҳолати бўйича судга мурожаат қилмаслигини билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг