Умумхалқ ҳашари баҳона Тошкент шаҳар Яккасарой тумани аҳолиси «Дўстлик» боғида шанбалик ўтказди. «Газета.uz» улар боғни нима учун ўз ташаббуслари билан тозалаётганликларига қизиқди.
Ўзбекистонда 24−25 август (шанба ва якшанба) кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. «Газета.uz» ҳашар ўтказишга қўйиладиган талабларни эслатиб ўтади.
16−18 март кунлари (шанба, якшанба ва душанба) Ўзбекистонда Наврўз арафасида анъанавий умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади. Бу йилги тадбир «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги вилоят ССБ бошлиғи тиббиёт ходимларини «ўзбекона қадриятларга ҳурмат ва она табиатга эътибор нуқтаи назаридан» ҳашарда қатнашишга чақирган, деб баёнот берди. Аввалроқ вилоят ҳокими ҳашарда қатнашиш ташаббуси ижтимоий муассаса раҳбарларининг ўзидан чиққанини таъкидлаган.
Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев вилоят раҳбарлари ҳудудларда рейд ўтказаётганини айтиб, уялтириб қўймаслик учун «ўзини эркакман деган ҳар бир шифокор»га ҳашарда қатнашишни буюрди. У топшириғини ходимларнинг шартномасида оммавий тадбирларда қатнашиши кўрсатилгани билан изоҳлади.
Ўзбекистон ҳукумати фармойиши билан 11 март (иш куни)да ўтказилиши режалаштирилган ҳашар 18 мартга кўчирилди.
11 март куни Ўзбекистонда ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашарида 5 мингга яқин оиланинг уй-жойи таъмирлаб берилади. Бу ишларга 1,3 млрд сўм сарфланади. Шунингдек, 7 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага 2 млрд сўмдан кўпроқ моддий ёрдам кўрсатилади.
Ҳукумат фармойиши билан Ўзбекистонда 11 март, шанба куни умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Шанба куни республика бўйлаб ўтказилган хайрия ҳашарида 3 млрд 193 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди. Шундан 189 млн сўмдан ортиғи «Маҳалла» фонди ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ажратилган, дейилади Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳисоботида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг