«ҳақорат» тегли мақолалар


Тошкент аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалди
11 февраль 2025, 09:50

Тошкент аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалди

Instagram орқали Тошкент шаҳри аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди. Қиз видеони такси ҳайдовчиси уни қаердан келгани ҳақидаги саволидан сўнг жаҳли чиқиб тасвирга туширганини айтган.

Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади
1 ноябрь 2024, 18:18

Боёвут ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлади. Ёзиб олинган аудиога кўра, Уралова ИИБга ҳокимни қамаб қўйишни буюрганини ҳам эшитиш мумкин. Унга интизомий жазо кўриш бўйича вилоят ҳокимига тақдимнома киритилди.

Самарқандлик эркак президентни интернетда ҳақоратлагани учун ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди
23 май 2024, 18:33

Самарқандлик эркак президентни интернетда ҳақоратлагани учун ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди

Суд Самарқанд вилоятида туғилган, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 28 ёшли фуқарони президентни ҳақорат қилгани учун 2,5 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди. Эркак солиқ идоралари уни кўп марта жаримага тортгани учун Instagram`да ғазабланган ҳолда ҳақоратомуз изоҳ ва постлар жойлаганини билдирди.

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди
18 май 2024, 09:41

Ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошлиғи ҳайфсан олди

Zoom орқали ўтказилган мажлисда ходимларини ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповга ҳайфсан берилди. У йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди
5 декабрь 2023, 13:33

Адлия вазирлиги қарғиш учун жазо жорий қилинаётганини рад этди

Адлия вазирлиги қарғиш учун жарима ва 15 суткагача қамоқ тарзидаги маъмурий жавобгарлик жорий этилиши режалаштирилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Бундай ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган, деди вазирлик.

Маҳалла раисларини сўккан Бандихон прокурорига нисбатан интизомий чора қўлланилди
13 июль 2023, 16:02 1

Маҳалла раисларини сўккан Бандихон прокурорига нисбатан интизомий чора қўлланилди

Бандихон прокурорига маҳалла раисларини ҳақоратлагани учун интизомий чора қўлланилди. Лекин прокурор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаcи билан ҳам жавобгарликка тортилиши керак эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг