«ҳиндистон» тегли мақолалар


Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди
27 декабрь 2024, 11:47

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ вафот этди

Ҳиндистон собиқ бош вазири Манмоҳан Сингҳ 92 ёшида вафот этди. У мамлакатдаги иқтисодий ислоҳотлар меъмори ва «иқтисодий либераллаштириш қаҳрамони» ҳисобланади. Сингҳ 2004 йилдан 2014 йилгача бош вазир сифатида ишлаган.

Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ чекловлар кучайтирилди
17 декабрь 2024, 18:43

Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши билан боғлиқ чекловлар кучайтирилди

Ҳиндистонда ҳаво сифати янада ёмонлашганидан сўнг Нью Деҳли ва унга яқин ҳудудларда чекловлар кучайтирилди. Гибрид дарслар 10−12-синфлардан ташқари барча синфларга татбиқ этилди. Ходимларнинг 50 фоизига уйдан ишлашга рухсат берилди. Кўплаб қурилиш ишлари тақиқланмоқда.

Деҳлини заҳарли смог қоплади, ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етди
19 ноябрь 2024, 15:44

Деҳлини заҳарли смог қоплади, ҳаво ифлосланиши рекорд даражага етди

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ҳавонинг ифлосланиши юқори даражага етди, шаҳарни заҳарли смог қоплади. Зарарли моддалар концентрацияси ЖССТ тавсияларидан 50 баравар ошди. Мегаполисда мактаблар ва қурилиш майдонлари ёпилди, юк машиналарининг кириши тақиқланди ва аҳоли кўчага камроқ чиқишга чақирилди.

Ҳиндистон ўзининг илк гипертовушли ракетасини муваффақиятли учирганини эълон қилди
17 ноябрь 2024, 23:31

Ҳиндистон ўзининг илк гипертовушли ракетасини муваффақиятли учирганини эълон қилди

Ҳиндистон ўзининг биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. «Бу бизни илғор ҳарбий технологияларга эга давлатлар гуруҳига олиб чиқди», — деди мамлакат мудофаа вазири. Сўнгги йилларда Нью-Деҳли мудофаа соҳасини АҚШ, Япония ва Австралия билан иттифоқчиликда мустаҳкамламоқда.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири билан учрашди
23 октябр 2024, 19:53

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири билан учрашди

БРИКС саммитида иштирок этиш учун Қозон шаҳрига борган Ўзбекистон президенти Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан мулоқот ўтказди. Улар технологиялар, сунъий интеллект, саноат, энергетика каби соҳаларда ҳамкорлик масалаларига тўхталди.

Президент Самарқандда Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди
25 сентябрь 2024, 19:57

Президент Самарқандда Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ОИИБ йиғилиши доирасида Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди. Уларда стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари ва қўшма бизнес форумлари ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонга Ҳиндистон товарларини Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш йўлга қўйилди
20 август 2024, 20:23

Ўзбекистонга Ҳиндистон товарларини Эроннинг Бандар-Аббос порти орқали ташиш йўлга қўйилди

Ҳиндистон портларидаги контейнерларни Ўзбекистонга ташишда янги мультимодал йўналиш очилди. Синов ташувлари муваффақиятли бўлди: товарлар Ҳиндистондан аввал Эроннинг Бандар-Аббос портига, у ердан эса Туркманистон орқали Сергели станциясига етказилди. Бунинг учун 20 кун керак бўлди.

Ҳиндистонда минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги намойиш ўтказди
16 август 2024, 03:34

Ҳиндистонда минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги намойиш ўтказди

15 августга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида ўн минглаб аёллар гендер зўравонлигига қарши тунги маршга чиқди. Акцияга шаҳар шифохоналаридан бирида ишлаган стажёр ҳамширанинг узун иш вақтидан сўнг зўрлангани ва ўлдирилгани сабаб бўлди.

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади
4 июль 2024, 11:52

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига таъзия йўллади

Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинч оқибатида 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти ва бош вазирига таъзия йўллади.

Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинчда 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
3 июль 2024, 16:15

Ҳиндистонда диний йиғиндаги тиқилинчда 120 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Қурбонларнинг кўпчилигини аёллар ташкил этди.

Ҳиндистонда бош вазир Нарендра Моди партияси парламентдаги устунликни йўқотди
5 июнь 2024, 22:03

Ҳиндистонда бош вазир Нарендра Моди партияси парламентдаги устунликни йўқотди

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари натижалари сарҳисоб қилинди. Нарендра Моди учинчи бор бош вазир лавозимини эгаллайди, бироқ унинг партияси парламентдаги мутлақ устунликни йўқотди ва энди коалицион ҳукумат тузишга мажбур.

Мумбайда реклама баннери қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди
14 май 2024, 15:37

Мумбайда реклама баннери қулаши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда чанг бўрони ва жала вақтида улкан реклама баннери қулаб тушди, оқибатда камида 14 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари 250 тонналик билборд ноқонуний равишда ўрнатилганини айтди.

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик сайловлар бошланди. Асосий маълумотлар
22 апрель 2024, 17:03

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик сайловлар бошланди. Асосий маълумотлар

Ҳиндистонда 44 кун давом этадиган парламент сайловлари бошланди, унда салкам 1 млрд сайловчи иштирок этади. Сўровлар бош вазир Нарендра Моди бошчилигидаги ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси ғалаба қозонишини башорат қилмоқда, шундай бўлса, Моди кетма-кет учинчи муддатга қайта сайланиши мумкин.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон яна қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади
15 апрель 2024, 15:26

Ўзбекистон ва Ҳиндистон яна қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари «Дўстлик» қўшма машғулотларининг бешинчи босқичини бошлади. Бу йил машқлар Сурхондарёдаги «Термиз» полигонида бўлиб ўтмоқда. Жараён доирасида Ҳиндистон армияси штаби бошлиғи Манож Панде Ўзбекистонга келди.

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
27 март 2024, 11:23

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

2020 йилдан буён Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида ишлаб келган Маниш Прабхат мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлади.

Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди
15 март 2024, 09:21

Ҳиндистондаги меҳмонхонада ўзбекистонлик аёл ўлик ҳолда топилди

Чоршанба куни Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхонада 27 ёшли ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди. Элчихона ҳозирда шаҳар полиция вакиллари билан вазиятни назоратга олди. Марҳумнинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди
13 март 2024, 00:06

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса оммавий норозиликларга сабаб бўлди

Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра, мусулмонлар ҳуқуқларини чеклайди. Ўзгартиришлар 2019 йилда қабул қилинганди, бироқ мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишлари туфайли кейинга қолдирилган.

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди
29 февраль 2024, 10:49

Бухоро тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси вафот этди

Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик 21 ёшли талабаси ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув бошланди.

Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистонда ис газидан вафот этди
23 январь 2024, 21:54

Ўзбекистонлик аёл Ҳиндистонда ис газидан вафот этди

Ҳиндистоннинг Ҳарьяна штатидаги дам олиш масканларидан бирида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Маълум бўлишича, у ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Ҳозирда марҳумани ватанга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Футбол бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этди (видео, фото)
18 январь 2024, 22:27

Футбол бўйича Осиё кубоги: Ўзбекистон Ҳиндистонни мағлуб этди (видео, фото)

Ўзбекистон футболчилари Осиё кубоги гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ҳиндистон устидан ғалабага эришди (статистика, видео, фото). Учала гол ҳам биринчи бўлимда киритилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг