Ҳиндистонда полиция формасини кийган бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон фуқаросининг буйрак трансплантацияси учун зарур бўлган 16 минг долларини ўғирлаб кетди. Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон давлат идоралари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бериб, ватандошларни ҳушёрликка чақирди.
Тошкентда мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон семинари ўтказилди. Унда мудофаа саноат мажмуаси корхоналари икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.
Канада 41 нафар дипломатини дахлсизлик ҳуқуқи бекор қилиниш хавфи туфайли Ҳиндистондан чақириб олди. Канада бош вазири Канада сикхлар жамоаси етакчисининг ўлдирилишида Ҳиндистон разведка хизматлари иштироки ҳақида маълум қилганидан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.
Санитария эпидемиология қўмитаси Ҳиндистонга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни Нипаҳ вирусидан огоҳлантирди. Мазкур инфекция оқибатида мамлакатда 2 киши вафот этди, ЖССТ вирус авж олаётгани ҳақидаги маълумотини тасдиқлади.
Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.
Жанубий Африка Республикасидаги саммитдан сўнг БРИКСга 6 та давлат — Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон, Саудия Арабистони ва БАА қўшилиши маълум бўлди. ЖАР президенти Сирил Рамафоса бу мамлакатлар иттифоққа қўшилиш учун таклиф этилганини тасдиқлади.
Ҳиндистоннинг бортида ойкезари бўлган «Викрам» модули Ой юзасига муваффақиятли қўнди. Мамлакат бу билан СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин ўз аппаратини Ой юзасига қўндирган тўртинчи давлатга айланди.
Тармоқларда Ҳиндистон гуруч экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистонда маҳсулот нархи ошиб кетиши ҳақида хабар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бу ҳолат нархларга таъсирини кўрсатмаслиги, бозорлар гуруч билан узлуксиз таъминлангани ва захиралар етарли эканини билдирди.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси 2021 йилда чегарани ноқонуний кесиб ўтиш вақтида қўлга олинган уч опа-сингил билан боғлиқ вазиятни назоратга олганини маълум қилди. Ҳибсга олинганларнинг опаси уларни Ҳиндистон фуқароси алдаганини таъкидлаган.
Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин киши жароҳат олди. Қурбонлар сони ортиши мумкин, дейди расмийлар.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати расмийлари Marion Biotech фармацевтика компаниясининг ишлаб чиқариш лицензиясини бекор қилди. Компаниянинг «Док-1 Макс» сиропи Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган. Илгарироқ лицензиянинг амал қилиш муддати тўхтатилганди.
Ҳиндистонда 2 ҳафта давом этган ўзбек-ҳинд ҳарбий машғулотлари якунланди. У ерда қўлбола усулларда портлатиш, шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилди.
Ўзбекистон ҳарбийлари Ҳиндистонга етиб борди. У ерда 5 мартга қадар шартли террорчи гуруҳларни қидириш ва йўқ қилиш, тоғли ва ўрмонли ҳудудларда жанговар ҳаракатлар олиб бориш бўйича қўшма машғулотлар ўтказилади.
Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди. У халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб бораётганига эътибор қаратди.
Ҳиндистонда Ўзбекистонда болаларнинг оммавий ўлимига алоқадор йўтал сиропини ишлаб чиқарган компания — Marion Biotech лицензияси тўхтатилди. Ҳозиргача «Док-1 Макс» сиропидан Ўзбекистонда 20 дан ортиқ бола вафот этган.
Ҳиндистон дори воситаси Ўзбекистонда камида 19 боланинг ҳаётига зомин бўлган Marion Biotech компаниясининг гувоҳномасини тўхтатиб қўйди. Фармацевтика агентлиги Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасига «Док-1 Макс» таркибидаги этиленгликоль миқдори меъёрдан 300 баравар юқори эканлигини маълум қилди.
Ҳиндистонда Ўзбекистондаги болалар ўлимига алоқадор «Док-1 Макс» дори воситасини ишлаб чиқарган Marion Biotech компаниясига қарши иш очилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукуматидан ҳам вафот этган болалар ҳақида ҳисобот бериш сўралди.
Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юбориш билан шуғулланиб келган эр-хотин фаолиятига чек қўйди.
Ҳиндистоннинг Морби шаҳридаги кўприк олти ойлик таъмирдан сўнг очилганидан бир неча кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 132 киши ҳалок бўлди, 100 га яқин инсонлар касалхонага ётқизилди. Воқеа сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат қўмитаси тузилди.
Ҳиндистон Ўзбекистонга банан, манго, соя ва гуруч экспорт қилишга рухсат олди, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар эса Ҳиндистон бозорига узум, олхўри ва гилос етказиб бера олади. Томонлар бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун чекловларни олиб ташлашни муҳокама қилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг