5 июль куни Ўзбекистон чегара ҳудудига Афғонистон ҳудудидан отилгани тахмин қилинаётган 5 та реактив снаряд учиб тушди. Улар портламаган, инсоний қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ, дея хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.
Норин туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро ўз уйида осилган ҳолда топилди. Унинг онлайн қимор ўйинларидаги ютқазавериши оиласида келишмовчиликларни келтириб чиқаргани ва шу сабабли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Самарқандда қозоғистонлик ва маҳаллий туристларга куч ишлатган, шу жумладан, электрошокер қўллаган Ички ишлар бўлимининг икки нафар ходими ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 18 ёшли Руслан Қидиралиев вафот этди. Ўлимга «сурункали юрак ишемик касаллиги» сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ яқинлари бунга ишонаётгани йўқ ва унинг калтакланганини даъво қилишмоқда. Ҳарбий прокуратура терговни бошлади.
Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлнинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди.
Тошкент ҳайвонот боғчасида айиқ вольерига ўзининг уч ёшли қизини ташлаб юборган аёл психоневрологик диспансер рўйхатида турган, оилада босимга учраган ва турмуш ўртоғи билан ажрашмоқчи бўлган. Ҳодиса тафсилотлари.
Пойтахт ИИББ Тошкентда автомобилга қарата ўқ узган шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини маълум қилди.
Давлат рақамисиз бўлган Malibu ҳайдовчиси президент ташрифи чоғида ўрнатилган чекловларга бўйсунмади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари машинага қарата бир неча маротаба ўқ узишди. Ҳайдовчи қўлга олинган. У маст ҳолатда бўлгани айтилмоқда.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги етти қаватли янги уйда газ портлаши содир бўлди. Уйда яшовчилар жабрланмади, бир нечта квартирага зарар етган, деб хабар берди ФВВ.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида қидирувдаги Nexia ҳайдовчиси йўл-патрул хизматининг икки экипажидан қочар экан, ЙПХ инспектори ва бир пиёдани уриб юборди.
Тошкентда автоблогер Бобур Ғаниев қамоққа олинди. ИИББ унинг ҳайдовчи ҳужжатлари текширилаётганда ЙҲХБ ҳодимларини ҳақоратлаб, жанжал кўтарганини маълум қилди. Участкада ҳужжатлар расмийлаштирилаётган вақтда телефонидан тақиқланган видеоматериал ва фотосуратлар аниқланди, дея хабар қилди бошқарма.
Тошкент вилоятида 15 ёшли қизнинг онаси эри икки йил давомида қизини зўрлаб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қизи ҳомиладор. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
Тошкентдаги Анҳор каналидан эркак кишининг жасади аниқланди. Мурдада аломатлари топилмаган, тергов олди текширув олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрининг «Водник» даҳасидаги болалар майдончасида 8 ёшли боланинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди. Маҳкамланмаган арғимчоқ устуни боланинг устига қулаб тушган. Отасининг таъкидлашича, ободонлаштириш хизмати ходимлари ободонлаштириш ишлари пайтида майдонни тегишли меъёрлар асосида тўсишмаган.
Хоразм вилоятининг Шовот туманида 19 ёшли Мухлиса Қадамбоева осилган ҳолда топилди. Ижтимоий тармоқларда унинг ҳомиладор бўлгани ҳамда эри ва унинг оиласи томонидан калтаклаб келингани ҳақида маълум қилинди. Прокуратура ушбу хабарни ўрганмоқда. Вазият юзасидан Саида Мирзиёева ҳам муносабат билдирди.
Андижон ва Наманган вилоятларида сешанба куни осмонда ёрқин чақноқ қайд этилди. Мазкур ҳодиса Қирғизистон ҳудудидан ҳам кўринди. Улуғбек номидаги астрономия институти ҳодисага изоҳ берди.
Жиззах вилоятида яширин тарзда олтин қазиб олмоқчи бўлган 4 фуқарони тош остида қолди. 2 нафари чуқурдан чиқа олмай вафот этди, қолган икки фуқаро оғир тан жароҳатлари билан жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Жиззахда январь ойи бошида бир қисми қулаб тушган, қурилиши тугалланмаган турар-жой биноси бузилмоқда. Аввалроқ, қурилиш вазири бино зарар кўргани ва бузилиши кераклигини маълум қилган эди.
Тошкентнинг Олмазор туманида аёл киши ўзини вольтли электрузатиш тармоғи устуни ташламоқчи бўлди. ИИББ ва ёнғин-қутқариш қисми ходимлари уни пастга туширишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг