«ҳокимлар» тегли мақолалар


Ўзбекистонда 14 нафар ҳоким қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлари учун ҳайфсан олди
1 декабрь 2024, 09:29

Ўзбекистонда 14 нафар ҳоким қиш мавсумига тайёргарлик кўришдаги камчиликлари учун ҳайфсан олди

Учта вилоятнинг 12 та туман ва шаҳри ҳокими электр энергияси ва газни тежаш бўйича режаларни бузгани, улардан фойдаланиш лимитларини оширгани учун ҳайфсан олди. Энергия ресурслари талон-торож қилингани учун 2 ҳоким ва 3 ҳоким ўринбосари жазоланди. «Ўзбеккўмир» раҳбари ўринбосари ҳам жазо олди.

Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент
21 октябр 2024, 20:21

Тошкент ҳокимлари дренаж масаласини тепасида туриб ўзи ҳал қилади — президент

Яқинда юз берган ёмғирлар Тошкент дренаж тизимининг ҳақиқий аҳволини кўрсатди, деди президент. У сувни сув ҳавзаларида тўплаш ва ундан дарахтларни суғоришда фойдаланиш тизимини яратишни таклиф қилди. Расмийлар камида 2015 йилдан бери дренаж тизимини таъмирлаш ҳақида гапирмоқда.

Президент ҳокимларга маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилишни тақиқлайдиган қонунни имзолади
20 октябр 2024, 14:29

Президент ҳокимларга маҳаллий кенгашларга раҳбарлик қилишни тақиқлайдиган қонунни имзолади

Президент ҳоким ва маҳаллий кенгаш раиси лавозимларини тақсимловчи қонунни имзолади. Кенгашнинг ваколатлари кенгайтирилиб, унга сўровлар юбориш ва текширувлар олиб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Ҳоким кенгаш қарорини бекор қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин.

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси
2 август 2024, 11:31

Қашқадарёдаги 4 та туман ҳокимлари қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилган — Рақобат қўмитаси

Нишон, Шаҳрисабз, Ғузор ва Муборак туманлари ҳокимлари 19 та ҳолатда қонунга зид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилгани аниқланди. Ҳужжатлар товар ёки молия бозорида рақобатни чеклашга ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситилишига олиб келиши мумкин деб топилган.

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди
17 июль 2024, 11:05

10 та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан олинди

Президент бош вазирнинг 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий жазо қўллаш ва 10 нафар ҳокимни ишдан олиш бўйича таклифини қўллаб-қувватлади.

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда
9 июль 2024, 12:43

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Зафаробод ва Бухоро туманларига янги ҳокимлар тайинланди
5 март 2024, 21:49

Зафаробод ва Бухоро туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилоятининг Зафаробод тумани ҳокими йўл қўйган камчиликлари, Бухоро тумани ҳокими эса соғлиғидаги муаммо туфайли лавозимидан озод этилди. Уларнинг ўрнига янги ҳокимлар тасдиқланди.

Абдулла Арипов 16 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқади
29 январь 2024, 12:57

Абдулла Арипов 16 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқади

Президент 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, ҳокимлар буни режа ҳам қилмаганини айтди. Бош вазирга мазкур туманлар ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди
18 январь 2024, 15:16

Президент бош вазирга 3 та шаҳар ва 4 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди

Шавкат Мирзиёев бош вазирга Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.

8 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
16 январь 2024, 11:59

8 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Бош вазирга йил давомида аукционга умуман ер чиқармаган Балиқчи, Жалақудуқ, Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди.

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда
14 июль 2023, 17:52

Сирдарёда ҳоким ва ҳоким ўринбосарларига 16 та Tracker харид қилиш режалаштирилмоқда

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарларига, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобилини харид қилиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамалар порталига қўйилди.

12 нафар ҳоким ишдан бўшатилди, Бош прокуратура уларнинг фаолиятини текширади
11 июль 2023, 16:50

12 нафар ҳоким ишдан бўшатилди, Бош прокуратура уларнинг фаолиятини текширади

Шавкат Мирзиёев 10 та туман ва 2 та шаҳар ҳокимини инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги учун ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди. Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига уларнинг фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Қуёш панелларини ўрнатишдаги камчиликлар учун 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди
11 май 2023, 17:24

Қуёш панелларини ўрнатишдаги камчиликлар учун 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда қуёш панелларини ўрнатишда камчиликларга йўл қўйган 9 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши белгиланди. 2 ойда ўзгариш қилмаса, улар ишдан олинади.

Ҳокимлар 2024 йилдан бошлаб маҳаллий кенгашларга раис бўлолмайди
3 май 2023, 15:44

Ҳокимлар 2024 йилдан бошлаб маҳаллий кенгашларга раис бўлолмайди

Ҳокимларга маҳаллий кенгаш раиси лавозимини эгаллаши тақиқланмоқда. Тошкент шаҳри ва вилоятлар миқёсида бу жараён 2024 йилдан, туман ва шаҳарларда эса 2026 йилдан бошланади. Бунда вазифалар такрорланишининг олди олиниши, ҳокимлар устидан таъсирчан назорат ўрнатилиши кўзда тутилган.

Қонунчиликка ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмаслиги ҳақида норма киритилиши мумкин
24 февраль 2023, 17:26

Қонунчиликка ҳоким халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмаслиги ҳақида норма киритилиши мумкин

Қонунчилик палатасидаги қўшма йиғилишда қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган норма ўрнатилаётгани маълум қилинди.

Тахиатош тумани ҳокими қўлга олинди
6 ноябрь 2022, 10:03

Тахиатош тумани ҳокими қўлга олинди

Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов фермер хўжалиги раҳбаридан 100 млн сўм олганликда гумонланиб қўлга олинди.

«Бу — келажакка хиёнат». Депутат ҳокимлар 198 та мактаб ерларини сотиб юборгани ҳақида
31 октябр 2022, 21:06

«Бу — келажакка хиёнат». Депутат ҳокимлар 198 та мактаб ерларини сотиб юборгани ҳақида

Ўзбекистонда 200 га яқин мактаб ерларининг бир қисми ноқонуний «сотиб юборилган». Депутат Расул Кушербаев синфлар етишмаётган бир пайтда буни «келажакка хиёнат» деб атади. Унинг фикрича, мактаб ерларини ҳокимлар талон-торож қилган, аммо «ноқонуний топшириқни бажарган қўрқоқ ходимлар» жазоланади.

138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган
28 октябр 2022, 23:00

138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан ҳам шуғулланган

Антикоррупция агентлиги 1378 нафар давлат хизматчиси, жумладан, 138 нафар ҳоким ва ўринбосарлари, 1092 нафар ҳоким ёрдамчилари давлат иши билан биргаликда тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб келаётганини аниқлади. Тендерларда амалдорлар ва уларнинг яқинлари ғолиб чиққан ҳолатлар ҳам қайд этилди

«Кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти». Президент ички бозордаги талабни таъминлаш ҳақида
5 сентябрь 2022, 18:36 1

«Кўп ҳокимлар буни тушуниб етмаяпти». Президент ички бозордаги талабни таъминлаш ҳақида

Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш бўйича ҳокимлар фаолиятини танқид қилди. «Вилоят ҳокимлари ҳудудига қанча озиқ-овқат етишмаслиги, қанча импорт кираётганини билмайди-ми?» — деди у. Ўзгариш қилмаган ҳокимлар ишдан олиниши таъкидланди.

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради
19 июль 2022, 10:27

10 кун ичида Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ва ҳокимиятлар иш услубини ўзгартиради

Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг