«ҳокимлик» тегли мақолалар


Ўзбекистонда ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда
24 декабрь 2024, 15:09

Ўзбекистонда ҳокимликлар ходимларининг иш ҳақини ошириш режалаштирилмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Ўзбекистонда ҳокимликлар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилди. Вилоятлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янги намунавий тузилмаси тасдиқланмоқда.

2025 йилдан туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча ваколатлар берилади
23 декабрь 2024, 12:22

2025 йилдан туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча ваколатлар берилади

Президент фармони билан ҳудудларда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашнинг янги тизими йўлга қўйилиши белгиланди. Фармонга кўра, ҳокимликларга балансидаги кўчмас мулкларни муайян шартлар асосида тадбиркорларга тўғридан-тўғри 10 йилга ижарага бериш ваколати берилмоқда.

Сурхондарёда тадбиркор ҳокимликдан 1,5 млрд сўм компенсация ундирди
13 декабрь 2024, 00:23

Сурхондарёда тадбиркор ҳокимликдан 1,5 млрд сўм компенсация ундирди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида фаолият юритувчи корхона раҳбари туман ҳокимлигидан жами 1,5 млрд сўм миқдорида компенсация ундирди. Аниқланишича, тадбиркорнинг 22 сотих ери ва бинолари давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, зарари вақтида қопланмагач, фуқаро бизнес омбудсманига мурожаат қилган.

Ўринбосарларини ҳақоратлаган Қўшработ ҳокимига ҳайфсан берилди
4 сентябрь 2024, 19:16

Ўринбосарларини ҳақоратлаган Қўшработ ҳокимига ҳайфсан берилди

Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қурилиш ва камбағаллик бўйича ўринбосарларини турли ҳақоратли сўзлар билан сўкди. Самарқанд вилояти ҳокими фармойиши билан унга ҳайфсан жазоси берилди. Бу — унинг иккинчи ҳайфсани.

Қашқадарёда ҳокимлик биноси олдига мол ҳайдаб борган фуқаро етти суткага қамалди
5 март 2023, 12:51

Қашқадарёда ҳокимлик биноси олдига мол ҳайдаб борган фуқаро етти суткага қамалди

Ғузор туманида фуқаро акаси терговга жалб қилинганига норозилик сифатида чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб борди. Суд қарори билан у 7 суткага қамалди.

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги
2 ноябрь 2022, 16:24

Тошкентда сув тошишининг ягона сабаби йўл ва ариқларга чиқинди ташланиши билан боғлиқ — пойтахт ҳокимлиги

2 ноябрь куни кучли ёмғир ёғиши оқибатида Тошкентнинг айрим кўчаларида сув тошиши кузатилди. Шаҳар ҳокимлиги ушбу тошқинларга ягона сабаб сифатида аҳоли томонидан йул ва ариқларга ташланган чиқиндиларни кўрсатмоқда. Дренаж тизимининг ҳолати ҳақида эса маълумот берилмаган.

Чигит иши: Бизнес-омбудсман Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирди
6 январь 2022, 16:27

Чигит иши: Бизнес-омбудсман Қашқадарё ҳокимлигини огоҳлантирди

Бизнес-омбудсман Қашқадарёдан самарқандлик тадбиркорнинг 100 тонна чигит маҳсулоти чиқарилмаётгани ҳолати юзасидан вилоят ҳокимлигини «тадбиркорларнинг ҳуқуқларига риоя этилишига доир қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли чора кўриш бўйича огоҳлантирди». Компания вакили ҳужжатларида муаммо йўқлигига ва чигит оғзаки топшириқ билан ушлаб турилганига ишонтирмоқда.

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимларга ўринбосарлар тайинланди
10 сентябрь 2020, 12:13

Ўзбекистонда бир қатор ҳокимларга ўринбосарлар тайинланди

Ширин шаҳар ҳокими сифатида фаолият юритиб келган Абдуғаффор Хожиматов Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари лавозимини эгаллади. Шунингдек, Андижон ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига ҳам янги ўринбосарлар тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг