Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасига мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечиш режалаштирилмоқда. Бунда «E-patrul» тизими жорий этилиб, барча маълумотлар ҳодиса жойида планшет орқали текширилади.
Адлия вазирлиги тадбиркорлар учун ягона ҳуқуқий манба — Тадбиркорлик кодексини ишлаб чиқмоқда. Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, ҳужжатнинг қабул қилиниши қонун ҳужжатларини меъёрлаштириш ва давлатнинг тадбиркорлик соҳасига аралашувини қисқартиришга хизмат қилади.
1 июндан 18 турдаги маълумот ва ҳужжатнинг аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди. Шунингдек, 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши ва хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришни яшаш жойидан бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш мумкин бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг