«Маърифат маскани» ва USAID лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида 300 дан ортиқ хотин-қиз гилам тўқиш, кигиз босиш, босма" усулида кашта тикиш ва онлайн тижорат асосларини ўрганди. «Газета.uz» янги кўникмалар қишлоқ аёлларининг ҳаётини қандай ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қилади.
Президент қарори билан ҳунармандчилик ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади.
2022 йилда ҳунармандчилик лойиҳаларини молиялаштиришга 500 млрд сўм йўналтирилади. Шундан келиб чиқиб, ҳунармандларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 6 ойгача имтиёзли давр билан 225 млн сўмгача кредит берилади. Улар маблағларни нақд пул кўринишида олиши ҳам мумкин.
Ҳунармандчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 3 йил ичида 100 млн АҚШ долларига тенг кредит ресурлари ажратилди. Ушбу маблағ эвазига 158 минг ҳунармандлар иш билан таъминланди ва 28 мингта лойиҳалар амалга оширилди. Бундан ташқари барча хунармандларга QR кодли махсус гувоҳномалар берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг