Microsoft компанияси Windows 10 операцион тизимини янгилади. Янги версияда нафақат носозлик ва хатолар тузатилди, балки қўшимча функциялар ҳам киритилди.
Об-ҳаво туфайли Crew Dragon космик кемасининг парвози 30 майга қолдирилди. Америкалик астронавтлар 2011 йилдан бери илк маротаба Россиянинг «Союз» ракетасида эмас, Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon космик кемасида Халқаро космик станцияга отланаётган эди. Ушбу парвоз хусусий компания томонидан амалга оширилган биринчи учувчили парвоз бўлиши мумкин.
Facebook интернет-савдо платформасини ишга туширди. Ушбу платформа келажакда Amazon ва eBay каби интернет-савдо компанияларига рақобатчи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Компания овқат етказиб бериш хизматларини ҳам йўлга қўймоқчи.
Twitter ходимлари коронавирус сабабли ўрнатилган карантин чекловлари олиб ташлангандан кейин ҳам уйда қолиб ишлашлари мумкин.
Павел Дуров IT-тадбиркорлар учун АҚШ энг яхши жой деб ҳисобламаслигини маълум қилди. Telegram асосчиси бунинг 7 та сабабини санади. Дуров бу масаладаги фикрлари билан ўртоқлашишга Юрий Дуднинг Кремний (Силикон) водийсидаги ҳаёт ва иш тарзи тўғрисидаги фильми туртки бўлганини айтиб ўтди.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 2000 талик чегарадан ошди.
Павел Дуров Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлишини эълон қилди. Унинг ишга туширилиши 2020 йилнинг охиригача режалаштирилган. Шунингдек, 400 млн фаол фойдаланувчига эга мессенджер таълимга ҳисса қўшиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун тест синовлари маълумотлар базасини яратишини маълум қилди.
Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.
Телеграм коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида 17 та мамлакат ҳукуматлари билан ҳамкорликда расмий каналларни тасдиқлади. Компания асосчиси Павел Дуровнинг фикрига кўра, технология инсониятга қанчалик фойдали эканлигини исботлаш даври келди. Мессенжер ахборот таъминотидан ташқари, таълим муаммоларини ҳал этишга ҳам ҳисса қўшишга ҳаракат қилишини айтди.
Словакиянинг Chirana компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Сентябрга қадар Бектемир туманида завод ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 9 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Zoom платформасида сақланган минглаб видеолар Youtube ва Vimeo платформаларига чиқиб кетди. Улар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий рақамлари ва маълумотлари, компанияларнинг молиявий ҳисоботлари эълон қилинган видеолар ҳам бор. Компания охирги ойда кунига 200 млн киши платформадан фойдаланаётганлигини маълум қилган эди.
Навоий республикадаги илк бепул Wi-Fi тизими билан қопланадиган шаҳарга айланади. Лойиҳа аллақачон ишга туширилган.
Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг мобил иловасидан йўллардаги жарималар, иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия ҳисоблари, шунингдек, коммунал хизматлар бўйича маълумот олиш мумкин.
Япониялик эксперт Эцуаки Ёшида АКТ вазирлигида вазир маслаҳатчиси сифатида иш бошлади.
Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.
2022 йилгача интернетда миллий контентни ривожлантириш дастури ОТМларнинг таълимий онлайн-манбалари, рефератлар ва илмий ишлар банкини яратиш орқали кўчирмакашликка қарши курашиш кабиларни ўз ичига олади.
«Яндекс.Хариталар» Тошкентда реал вақт режимида автобуслар ҳаракатини кўрсатишни бошлади.
Ёш робототехниклар ўртасида ўтказилган RoboCUP телевизион мусобақаси ғолиблари Хитойнинг Аsian Science Camp оромгоҳига йўлланмани қўлга киритди.
Илк Ўзбекистон-Белорусь илмий-техник лойиҳалар танлови натижалари бўйича молиялаштиришга тавсия этилган 15 та илмий лойиҳага 7,4 млрд сўмга яқин маблағ ажратилади.
Ўзбекистон ва Россия Ядро физикаси институтида циклотрон радиокимёвий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг