Жаҳон

Ҳиндистонда касалхонадаги ёнғинда 18 киши вафот этди
1 май 2021, 12:33

Ҳиндистонда касалхонадаги ёнғинда 18 киши вафот этди

Ҳиндистоннинг Бҳарух шаҳридаги касалхонада ёнғин юзага келиб, 18 киши вафот этди. Ёнғин коронавирус билан касалланганлар бўлимида рўй берган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
30 апрель 2021, 21:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Чехияда мамлакат президентига қарши норозилик намойишлари, Хитойда умумий овқатланиш жойларида еб-ичилмаган овқат учун жарима солиниши, AҚШда ментоллик тамаки маҳсулотларига тақиқ қўйиш режалаштираётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Вазият барқарорлашмоқда
30 апрель 2021, 15:37

Қирғиз-тожик чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Вазият барқарорлашмоқда

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги отишма бутунлай тўхтатилди. Тожикистон отишма содир бўлган Лайлак вилоятидан ҳозирда бульдозерлари олиб ташламоқда.

Исроилда диний байрам пайтидаги тиқилинчда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди
30 апрель 2021, 11:43

Исроилда диний байрам пайтидаги тиқилинчда 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Исроилдаги Лаг ба-Омер диний байрами пайтида юзага келган тиқилинч натижасида 44 киши ҳалок бўлди ва 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бош вазир Бенямин Нетаняху воқеани «даҳшатли фалокат» деб атади.

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 150 миллиондан ошди
30 апрель 2021, 11:23

Дунё бўйича COVID-19 билан касалланганлар сони 150 миллиондан ошди

Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 150 млн 133 мингдан ошди, шулардан ҳозиргача 87,2 млн инсон COVID-19 дан тузалган, вафот этганлар сони эса 3 млн 162 мингдан кўпроқни ташқил қилмоқда.

Ноширлар ва босмахоналарга нисбатан табақалаштирилган ҚҚСни қўллаш таклиф этилмоқда
29 апрель 2021, 23:40

Ноширлар ва босмахоналарга нисбатан табақалаштирилган ҚҚСни қўллаш таклиф этилмоқда

Сенат қўмитаси китоб савдоси билан шуғулланувчиларга ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш, шунингдек, соҳага манзилли субсидиялар ажратиш таклифини билдирди. Қўмита раисининг сўзларига кўра, ноширлар ва босмахоналар учун солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва ҚҚСнинг қўлланиши аксарият тадбиркорларни контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ундайди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
29 апрель 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон қирғиз-тожик можароси томонларини тўқнашувларни дарҳол тугатишга чақирмоқда
29 апрель 2021, 17:44

Ўзбекистон қирғиз-тожик можароси томонларини тўқнашувларни дарҳол тугатишга чақирмоқда

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга ва вазиятни барқарорлаштириш учун қўшма чоралар кўришга чақирди. «Ўзбекистон тез орада келишувга эришиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр», — дейилади ТИВ баёнотида. Айни дамда, отишма оқибатида Тожикистоннинг яна 5 нафар, Қирғизистоннинг ҳам 5 фуқароси жароҳатланган, бир нафари вафот этди.

Қирғиз-тожик чегарасида тўқнашувлар содир бўлди
29 апрель 2021, 12:32

Қирғиз-тожик чегарасида тўқнашувлар содир бўлди

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара ҳудудида низоли вазият юзага келиб, иккала томон маҳаллий аҳолиси бир-бирига тош отди. Умумий 11 киши жароҳатланганлиги айтилмоқда. Томонлар низо келиб чиқишида бир-бирларини айблашмоқда. Қирғизистоннинг 3 та қишлоғида фавқулодда вазият жорий этилди.

Туркманистонда «президент имижини бузмаслик» учун дўконларда навбат ҳосил қилиш тақиқланди — ОАВ
29 апрель 2021, 09:53

Туркманистонда «президент имижини бузмаслик» учун дўконларда навбат ҳосил қилиш тақиқланди — ОАВ

Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида «президент имижини бузмаслик» учун дўконлар олдида одамларнинг йиғилиши тақиқланганлиги айтилмоқда. Маҳаллий аҳоли дўконда 4 кишидан кўпроқ одам тўпланса, полиция ҳибсга олиш билан таҳдид қилаётганлигини таъкидламоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
28 апрель 2021, 20:12

Жаҳон янгиликлари дайжести

Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон халқи Ассамблеясини бошқариш ҳуқуқини амалдаги президентга топширгани, Кипр ҳукуматининг ноқонуний равишда 3,5 мингта «олтин паспорт» бергани, Россиянинг Болтиқбўйи давлатлари ва Словакия дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«ПСЖ» — «Манчестер Сити». Европа Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинига превью
28 апрель 2021, 16:53

«ПСЖ» — «Манчестер Сити». Европа Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинига превью

28 апрелдан 29 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувлари дастлабки ўйинлари доирасида «ПСЖ» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўртасида футбол баҳси бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.

АҚШда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди
28 апрель 2021, 12:37

АҚШда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганларга ниқоб тақмасликка рухсат берилди

Тўлиқ эмланган АҚШ фуқароларига очиқ ҳавода ниқоб тақмасликка рухсат берилди. Одам гавжум жойлар бундан мустасно. АҚШ президенти Жо Байден мамлакат аҳолисини эмлашни кечиктирмасликка чақирди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
27 апрель 2021, 21:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Беларусда «дўстона бўлмаган мамлакатлар» товарларини сотадиганларга маъмурий жавобгарликнинг эълон қилингани, ЖССТнинг Ҳиндистонга 2,6 минг ходимини юборгани, Россия ва Тожикистоннинг бирлашган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини яратаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Реал Мадрид» — «Челси». Европа Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинига превью
27 апрель 2021, 15:57

«Реал Мадрид» — «Челси». Европа Чемпионлар лигаси ярим финал ўйинига превью

27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигасининг ярим финал учрашувлари дастлабки ўйинлари доирасида «Реал Мадрид» ва «Челси» жамоалари ўртасида футбол баҳси бўлиб ўтади. Ўйин олдидан «Газета.uz» превьюси.

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда
27 апрель 2021, 10:12

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда

Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин чекловлари амал қилади. Бунда барча мактабларда дарслар тўхтатилиши ва имтиҳонлар қолдирилиши эълон қилинди. Шунингдек, барча савдо марказлари фаолияти вақтинчалик чеклаб қўйилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)
26 апрель 2021, 21:53

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)

Индонезияда чўкиб кетган сувости кемасининг топилгани, Суриянинг 1 млндан ортиқ аҳолиси ичимлик сувисиз қолганида Туркияни айблагани, Исроилнинг Ғазо соҳилидаги балиқ ови ҳудудини бутунлай ёпиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Шаҳарни арвоҳга айлантирган авария — Чернобиль АЭСидаги портлаш тарихи
26 апрель 2021, 18:16

Шаҳарни арвоҳга айлантирган авария — Чернобиль АЭСидаги портлаш тарихи

Дунё атом электр станцияси тарихидаги энг йирик ва оғир оқибатларга олиб келган техноген авария — Чернобиль АЭСдаги портлаш ҳисобланади. Ҳодиса оқибатида 200 минг квадрат километрдан ортиқ майдон радиоактив ифлосланиш таъсирига учраган. Фожеа оқибатида нурланишнинг узоқ муддатли таъсиридан 4000 га яқин инсон вафот этганлиги айтилади. Мудҳиш авария ҳақида қисқача тафсилотлар.

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди
26 апрель 2021, 15:01

Арманистон бош вазири истеъфога чиқди

Арманистон бош вазири Никол Пашинян муддатидан олдин парламент сайловларини ўтказиш учун истеъфога чиқди. Бу вақт ичида у Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари бўлиб ишлайди.

АҚШ арманлар геноцидини расман тан олди
26 апрель 2021, 13:33

АҚШ арманлар геноцидини расман тан олди

AҚШ президенти Жо Байден Усмонли империясида арманларнинг оммавий қирғин қилинганини расман тан олди. Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли буни «сиёсий оппортунизм» деб атади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян бу қарор учун Байденга миннатдорчилик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг