Жаҳон

Европа Иттифоқида июнь ойида саёҳат учун сертификатлар кучга киради
15 апрель 2021, 14:27

Европа Иттифоқида июнь ойида саёҳат учун сертификатлар кучга киради

Европа Иттифоқида 21 июнь куни иттифоқ мамлакатларида ҳаракатланиш эркинлигини қайта тиклаш имконини берувчи «саломатлик тўғрисида гувоҳнома» кучга киради. Унда суғурталанганлик, эмлаш ва COVID-19 тестлари ҳақида маълумотлар кўрсатилгади.

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни бошлайди
15 апрель 2021, 13:11

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетишни бошлайди

АҚШ 1 майдан бошлаб Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқишни бошлайди ва бу жараённи 11 сентябргача якунлашни режалаштирмоқда. ««Абадий уруш»га якун ясаш вақти келди», — деди АҚШ президенти Жо Байден, АҚШнинг мамлакатга гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этишини ва Афғонистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган ҳолда.

Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди
15 апрель 2021, 11:48

Гурбангули Бердимуҳамедов парламент юқори палатасининг раиси этиб сайланди

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат парламентининг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайланди.

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди
15 апрель 2021, 11:30

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистоннинг ўрни бир поғонага яхшиланди

Визасиз саёҳат қилиш рейтингида Ўзбекистон 85-ўринни эгаллади. Унга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 57 та давлат ҳудудига визасиз саёҳат қилишлари мумкин. Биринчи ўринда Япония бўлиб, ушбу мамлакат паспорти фуқароларга 193 та давлатга визасиз саёҳат қилиш имконини бермоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 апрель 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 апрель 2021, 20:23

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитой ва Жанубий Корея Япониянинг радиоактив сувни океанга оқизиш тўғрисидаги қарорини танқид қилгани, Навальнийнинг унга Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилгани, ЖССТнинг COVID хавфи туфайли бозорларда ҳайвонлар савдосини чеклашга чақиргани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради
13 апрель 2021, 14:33 1

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуради

Ўзбекистон Тоғли Қорабоғда мактаб қуришни режалаштирмоқда, деди АОКА директори Асаджон Ходжаев. Унинг айтишича, ҳудуддаги тикланиши лозим бўлган объектлар рўйхати белгиланмоқда, уларни реконструкция қилишга ўзбекистонлик қурувчилар жалб қилинади.

«Агар АҚШ Украинани НАТО таркибида кўраётган бўлса, буни очиқчасига айтиши ва бажариши керак», — Владимир Зеленский
13 апрель 2021, 12:35

«Агар АҚШ Украинани НАТО таркибида кўраётган бўлса, буни очиқчасига айтиши ва бажариши керак», — Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский Донбассдаги фронтга сафари пайтида АҚШ Украинанинг НАТОга киришига кўмаклашиши керак дея таъкидлади. У ушбу сўзларни Россия қўшинларининг Украина чегарасига тортилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг айтди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
12 апрель 2021, 21:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроилнинг Эрон ядро иншоотидаги фожиада айбланиши, АҚШда полициячи афроамерикаликни отиб ўлдиргани сабабли намойишлар бошлангани, Парижда номаълум шахснинг касалхона яқинида одамларга ўқ узгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Telegram IPO ўтказишни режалаштирмоқда
12 апрель 2021, 16:14

Telegram IPO ўтказишни режалаштирмоқда

Telegram мессенжери IPO ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Мессенжернинг 30−50 млрд долларга баҳоланиши кўзда тутилмоқда.

Қирғизистонда овоз берувчилар конституциянинг янги таҳририни маъқуллашди
12 апрель 2021, 12:51

Қирғизистонда овоз берувчилар конституциянинг янги таҳририни маъқуллашди

Қирғизистондаги конституция референдумида сайловчиларнинг деярли 80 фоизи президентнинг ваколатларини кенгайтирадиган конституциянинг янги таҳририни қўллаб-қувватлашди.

Араб давлатларида илк аёл-астронавт пайдо бўлади
12 апрель 2021, 12:23

Араб давлатларида илк аёл-астронавт пайдо бўлади

Нура ал-Матруш араб давлатларидаги илк аёл-астронавтга айланади. У ва Муҳаммад ал-Мулла БААда 4 минг нафар номзод орасидан танлаб олинди. Улар тез орада NASA астронавтлар тайёрлаш дастурига қўшилишади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 апрель 2021, 22:17

Жаҳон янгиликлари дайжести

Мисрда уч минг йиллик шаҳар топилгани, Япониянинг Фукусимадан тозаланган радиоактив сувни океанга оқизиши, Норвегия бош вазирининг карантин чекловларини бузганлиги учун жаримага тортилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Дунё метроларидаги 5 та энг йирик ҳалокатлар
9 апрель 2021, 17:59

Дунё метроларидаги 5 та энг йирик ҳалокатлар

Дунё метрополитени тарихида кўплаб авариялар юз берган. Уларнинг баъзилари техник носозлик туфайли юзага келган бўлса, баъзиларида инсоннинг катта хатоси сабаб бўлган. Метроларда рўй берган энг йирик 5 та ҳалокат ҳақида қисқача маълумотлар.

Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип оламдан ўтди
9 апрель 2021, 16:24 1

Қиролича Елизаветанинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип оламдан ўтди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, шаҳзода Филип 99 ёшида вафот этди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
8 апрель 2021, 20:32

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойнинг қашшоқликка қарши курашиш тажрибаси ҳақидаги Оқ китоби, Мозамбикда 12 чет элликнинг ўлдирилгани, Мадриддаги намойишларда иккита партия аъзоларининг тўқнашуви ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Бишкекда қиз олиб қочишга қарши митинг ўтказилди
8 апрель 2021, 15:05

Бишкекда қиз олиб қочишга қарши митинг ўтказилди

Қирғизистонда юзлаб одамлар 27 ёшли қизнинг турмуш қуриш учун ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик унинг ўлдирилиши ортидан норозилик билдириб ҳукумат биноси олдида йиғилишди. Намойишчилар Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқишини ва «Келинни ўғирлаш» моддаси учун жазони кучайтиришни талаб қилмоқда. Вазиятга бош вазир ва президент аралашди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 апрель 2021, 22:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Яқин Шарқда 50 млрд туп дарахт экилиши, Туркиянинг Истанбул канали қурилишидан воз кечмаслиги, Эфиопияда жамоалараро тўқнашувда 100 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Сувайш каналининг тўсиб қўйилишида айбланган мисрлик капитан-аёл
7 апрель 2021, 17:15

Сувайш каналининг тўсиб қўйилишида айбланган мисрлик капитан-аёл

Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитан ҳисобланади. Ижтимоий тармоқларда Сувайш каналининг тўсиб қўйилишида айнан у айбдор эканлиги ҳақида кўп миш-мишлар тарқалган эди. Нима учун Марва ҳақида бундай гаплар бўлди? Мисрда аёл капитан лавозимига қандай муносабат билдирилади?

Жаҳон янгиликлари дайжести
6 апрель 2021, 21:33

Жаҳон янгиликлари дайжести

Саудия Aрабистонида эмланганларга Рамазон ойида ҳаж зиёратига рухсат берилгани, Беларуснинг бир қатор мамлакатлардаги элчихоналарининг ёпилиши мумкинлиги, Иорданияда қиролга қарши фитна ҳақидаги хабарларга тақиқ қўйилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг