Жаҳон

Time журнали «2020 йил одами»ни эълон қилди
11 декабрь 2020, 12:23

Time журнали «2020 йил одами»ни эълон қилди

Time журнали АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ва бўлажак вице-президент Камала Харрисни йил одами деб эълон қилди.

Украинада 2021 йил 8 январдан бошлаб қатъий карантин эълон қилинди
10 декабрь 2020, 11:44

Украинада 2021 йил 8 январдан бошлаб қатъий карантин эълон қилинди

Украина 8 январдан 24 январгача карантин эълон қилиниб, унга кўра ушбу муддат давомида мамлакатда барча кинотеатрлар, спортзаллар, савдо марказлари, кафе ва ресторанлар фаолияти чеклаб қўйилади. Ўқув муассасалари таътилда бўлиб, Украинада барча кўнгилочар, оммавий-маъданий тадбирлар тақиқлаб қўйилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 декабрь 2020, 19:29

Жаҳон янгиликлари дайжести

Интерполнинг онлайн фирибгарларга қарши операцияси давомида 20 мингдан ортиқ одам ҳибсга олингани, Олма-Отада аломатсиз бўлган коронавирус беморларининг ҳам касалхонага ётқизилиши, Илон Маскнинг Техасга кўчиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россия собиқ президентларига умрбод даҳлсизлик ҳуқуқи берилди
9 декабрь 2020, 19:02

Россия собиқ президентларига умрбод даҳлсизлик ҳуқуқи берилди

Давлат думаси депутатлари Россия Федерацияси собиқ президентларининг даҳлсизлигини кафолатловчи қонунни қабул қилишди. Унга кўра, собиқ президентнинг жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилмаслигини, уни ҳибсда ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш каби чораларни қўлламасликни кафолатланади.

Металлардан заҳарланиш Ҳиндистондаги номаълум касалликнинг сабаби бўлиши мумкин
9 декабрь 2020, 11:42

Металлардан заҳарланиш Ҳиндистондаги номаълум касалликнинг сабаби бўлиши мумкин

Қўрғошин ва никелдан заҳарланиш Ҳиндистон жанубида номаълум касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин дея таҳмин қилинмоқда. Уч кун ичида 500 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилди.

Чемпионлар лигасидаги ўйин расизм можароси сабабли қолдирилди
9 декабрь 2020, 11:29

Чемпионлар лигасидаги ўйин расизм можароси сабабли қолдирилди

8 декабрь куни Европа Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Пари Сен-Жермен» — «Истанбул Башакшехир» жамоалари ўртасидаги учрашув 14-дақиқада тўхтатиб қўйилди. Бунга сабаб, руминиялик тўртинчи ҳакам Себастьян Колтескунинг турк жамоаси бош мураббийси ассистенти Пьер Вебони «қора йигит» деб атагани бўлди.

АҚШда Pfizer вакцинаси синовларида иштирок этган 6 киши вафот этди
9 декабрь 2020, 11:14

АҚШда Pfizer вакцинаси синовларида иштирок этган 6 киши вафот этди

Вафот этганларнинг уч нафари 55 ёшдан ошган эди. Икки нафарига вацина берилган бўлса, тўрт кишига плацебо берилган. Кўнгиллиларнинг соғлигида баъзи муаммолар бўлиб, улар сурункали касалликлардан азият чекишган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
7 декабрь 2020, 19:08

Жаҳон янгиликлари дайжести

Ривожланган мамлакатларнинг ёқилғи ишлаб чиқарувчилари нефтни қайта ишлаш заводларини ёпиши, Lufthansa авиакомпаниясининг 27,5 минг иш ўрнини қисқартириши, Туркманистонда биринчи синф ўқувчиларига мамлакатда ишлаб чиқарилган компьютерлар совға қилиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қозоғистон тадбиркорлари Ўзбекистондан товарларни олиб киришда тенг шароитларни сўрашмоқда
7 декабрь 2020, 18:31

Қозоғистон тадбиркорлари Ўзбекистондан товарларни олиб киришда тенг шароитларни сўрашмоқда

Қозоғистон сенатори мамлакат тадбиркорлари Ўзбекистонга экспорт қилишда дуч келаётган асосий муаммоларни санаб ўтди. Унинг гапларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан кириб келаётган 96 турдаги товарга божхона қийматидан 5 фоиздан 50 фоизгача акциз солиғини қўллайди. Қозоғистонда эса ўзбек маҳсулолари учун ўхшаш акциз солиқлари мавжуд эмас.

Ҳиндистонда 350 дан ортиқ киши номаълум касалликка чалинди, бир киши вафот этди
7 декабрь 2020, 16:04

Ҳиндистонда 350 дан ортиқ киши номаълум касалликка чалинди, бир киши вафот этди

Ҳиндистонда бош айланиши ва ҳушидан кeтиш каби аломатлар билан номаълум касаллик авж олгани сабабли 350 дан ортиқ одам касалхонага ётқизилди. Бугунги кунга кeлиб улардан 180 дан ортиғи шифохонадан чиқарилди, 160 га яқини халигача даволанишни давом этмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
4 декабрь 2020, 21:03

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германияда COVID-19 га қарши эмланишнинг бепул ва ихтиёрий бўлиши, Молдова парламентининг президент ваколатларини қисқартиргани ва рус тили мақомини оширгани, Pfizer йил охирига қадар вакциналарнинг ярмини ишлаб чиқариши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби бўлади
3 декабрь 2020, 22:24

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби бўлади

Хельга Шмид ЕХҲТнинг янги бош котиби, Тереза Рибейру ОАВ эркинлиги бўйича вакили, Маттео Мекаччи ДИИҲБ директори бўлади.

Ғилдиракдаги карантин
3 декабрь 2020, 19:20

Ғилдиракдаги карантин

Наташа ва Люда — Смоленск вилоятидан бўлган опа-сингиллар. 2019 йилда улар ишдан бўшаш учун ариза ёзиб, ити Юни ўзлари билан олиб, Марказий Осиё бўйлаб кўп ойлик велосаёҳатига чиқдилар. Уларни барқарор иш жойини велосипед эгарига, иссиқ ором кўрпаларни сайёҳлик чодирига алмаштиришга нима мажбур қилди ва уйни йўлда ҳис қилиш нима эканлиги ҳақида — «Газета.uz» материалида.

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди
3 декабрь 2020, 12:09

Польшада ҳам COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди

Польшада охирги кун давомида 13 855 та касалланиш ҳолатлари аниқланиб, умумий COVID-19 билан касалланганлар сони 1 миллиондан ошди. Аввалроқ Германияда ҳам ушбу кўрсаткич миллиондан ошган эди. Ҳозирда дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 64,5 млн га етди.

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ
3 декабрь 2020, 11:53

Пандемия сабабли деярли бутун дунёда иш ҳақи пасайди — ХМТ

COVID-19 пандемияси деярли бутун дунёда иш ҳақининг пасайишига ёки ўсишининг тўхташига олиб келди, деди ХМТ. Инқироз, айниқса, аёллар ва кам маошли ишчиларнинг даромадларига таъсир кўрсатди.

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади
3 декабрь 2020, 11:33

Қозоғистонликлар ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзлари билан олиб юрмасликлари мумкин бўлади

Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш кутилмоқда. Барча керакли маълумот маълумотлар базасидан текширилади.

Жаҳон янгиликлари дайжести
2 декабрь 2020, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония парламентининг аҳолини бепул эмлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, Шимолий Корея хакерларининг олтита фармацевтика компаниясига ҳужуми, дунёда 40 миллиондан ортиқ одамнинг қулликда яшаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди
2 декабрь 2020, 19:13

Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берилди

Путин келаси ҳафта Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлашни бошлаш бўйича кўрсатма берди.Биринчи бўлиб ўқитувчилар ва шифокорлар эмланиши кутилмоқда.

Дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан икки қисми интернетга эга эмас — ЮНИСEФ
2 декабрь 2020, 16:09

Дунёдаги мактаб ўқувчиларининг учдан икки қисми интернетга эга эмас — ЮНИСEФ

Дунё бўйлаб тахминан 1,3 млрд бола интернетга эга эмас. COVID -19 туфайли мактабларнинг ёпиқлиги болаларнинг таълим олиш имкониятидан маҳрум бўлишига олиб келади, дейилади ЮНИСEФ ҳисоботида.

Буюк Британияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши эмлаш бошланади
2 декабрь 2020, 13:10

Буюк Британияда кейинги ҳафтадан коронавирусга қарши эмлаш бошланади

Буюк Британияда Pfizer/BioNTech вакцинасидан фойдаланиш учун рухсат берилди. Юқори риск гуруҳидагилар кейинги ҳафтадан бошлаб коронавирусга қарши эмланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг