Жаҳон

Исроил Эронга жавоб зарбаларини йўллади
26 октябр 2024, 10:41

Исроил Эронга жавоб зарбаларини йўллади

Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Эрондаги ракета ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳаво ҳужумларини уюштирди. Зарбалар 3,5 соат давом этди, 100 дан ортиқ самолёт учирилгани айтилмоқда. Эрон қурбонлар йўқлиги, зарар кўлами аниқланаётганини маълум қилди.

Москвада 2025 йилдан мигрантлар учун электрон гувоҳнома бериш бошланади
25 октябр 2024, 20:36

Москвада 2025 йилдан мигрантлар учун электрон гувоҳнома бериш бошланади

2025 йилдан Москвада эксперимент доирасида мигрантларга улар ҳақидаги «барча маълумотлар» мавжуд бўлган электрон гувоҳномалар бериш бошланади. Шунингдек, Москва аэропортларида барча хорижликлар учун биометрик назорат жорий этилади.

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади
25 октябр 2024, 20:07

Қатарда ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади

Қатарда икки ойлик танаффусдан сўнг Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар тикланади.

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг иккита шаҳри қолдиқлари топилди
25 октябр 2024, 17:21

Ўзбекистон тоғларида Ипак йўлининг иккита шаҳри қолдиқлари топилди

Тадқиқотчилар гуруҳи бир пайтлар Ипак йўли ўтган Ўзбекистон тоғларида иккита ўрта аср шаҳрининг қолдиқларини аниқлади. Улар денгиз сатҳидан 2000 метрдан ҳам баландроқ жойда жойлашган бўлиб, олимларнинг тахминига кўра, темир рудаси қазиб олиш мақсадида бунёд этилган.

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери
25 октябр 2024, 14:03

«Мадҳиямизни қайта ёзамиз» — Қирғизистон парламенти спикери

Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев давлат мадҳияси эскирганини айтиб, у қайта ёзилишини билдирди. «Мадҳиямизни 5 ёшдан 95 ёшгача бўлган барча фуқаролар осон куйлаши учун қайта ёзамиз», — деди спикер.

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади
25 октябр 2024, 12:46

ХЖС Мўғулистонни Путинни ҳибсга олишдан бош тортгани учун Рим статутини бузганликда айблади

Халқаро жиноят суди (ХЖС) Мўғулистон халқаро қамоққа олиш ордери амал қилаётган Россия президенти Владимир Путинни ўз ҳудудида ҳибсга олмасдан, Рим статутини бузганликда айблади. Путин сентябрь ойида Мўғулистонга ташриф буюрганди.

Британияда 2025 йил ёзидан бир марталик вейплар тақиқланади
25 октябр 2024, 09:41

Британияда 2025 йил ёзидан бир марталик вейплар тақиқланади

Буюк Британия 2025 йил 1 июндан бир марталик вейпларни сотишни тақиқлайди. Бу чора ўсмирларни ҳимоялаш ва атроф-муҳит ифлосланишини камайтиришга қаратилган. Тақиқнинг киритилиши жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

13 та давлат БРИКСнинг ҳамкор давлатлари мақомини олади
24 октябр 2024, 23:41

13 та давлат БРИКСнинг ҳамкор давлатлари мақомини олади

Қозондаги БРИКС саммити давомида 13 та давлат бирлашманинг ҳамкор давлатлари мақомини олиши ҳақида сўз борди. Улар қаторида Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Беларусь бор.

Британия ҳамдўстлиги давлатлари қул савдоси учун Лондондан товон пули талаб қилмоқчи
24 октябр 2024, 21:01

Британия ҳамдўстлиги давлатлари қул савдоси учун Лондондан товон пули талаб қилмоқчи

Бир қатор Британия ҳамдўстлиги давлатлари 17−19 асрлардаги трансатлантик қул савдоси учун Британиядан компенсация ундириш масаласини кўтаришни режалаштирмоқда.

Туркия Анқарадаги терактга жавобан Ироқ ва Сурияга ҳаво ҳужумларини амалга оширди
24 октябр 2024, 16:52

Туркия Анқарадаги терактга жавобан Ироқ ва Сурияга ҳаво ҳужумларини амалга оширди

Туркия ҳарбийлари Анқарадаги Turkish Aerospace штаб-квартирасига қилинган ҳужумга жавобан Ироқ ва Суриядаги Курдистон ишчи партияси объектларига зарбалар берди. Туркия ҳукумати КИП ҳужумга алоқадорлигини айтмоқда.

Politico: Украинани НАТОга қабул қилишга еттита давлат қарши
24 октябр 2024, 15:28

Politico: Украинани НАТОга қабул қилишга еттита давлат қарши

Украинанинг НАТОга зудлик билан таклиф этилишига АҚШ ва Германиядан ташқари, Венгрия, Словакия, Бельгия, Словения ва Испания ҳам қарши, деб ёзмоқда Politico. Уруш тугашидан олдин Украинанинг НАТОга расман таклиф қилиниши Зеленскийнинг «ғалаба режаси»даги биринчи банддир.

БРИКС саммитида Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий масалалар
24 октябр 2024, 13:04

БРИКС саммитида Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий масалалар

БРИКС мамлакатлари санкцияларни бекор қилишни зарур деб ҳисоблайди, шунингдек, улар Яқин Шарқ ва Украинадаги қуролли можаролар бўйича позициясини белгилаб, кўп қутбли дунё тузилиши тарафдори эканини билдирди. Шунингдек, саммитда Қозон декларацияси қабул қилинди. Асосий маълумотлар.

Норвегияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланмоқда
24 октябр 2024, 09:09

Норвегияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланмоқда

Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши тақиқланмоқда. Ҳозирда мамлакатда бундай чеклов 13 ёшгача бўлган болалар учун амал қилади. Аввалроқ Австралияда ҳам бу масала кўриб чиқилаётганди.

Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш митингида Барак Обама рэп ўқиди, Эминем эса нутқ сўзлади (видео)
23 октябр 2024, 21:42

Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш митингида Барак Обама рэп ўқиди, Эминем эса нутқ сўзлади (видео)

АҚШ собиқ президенти Барак Обама Детройт шаҳрида Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлаш митингида рэп ўқиди. Шунингдек, Эминем чиқиш қилиб, сайловларга бориш ва Ҳаррис номзодини қўллаб-қувватлашни сўради. Аввалроқ Дональд Трамп McDonaldʼs`да картошка қовурганди.

Жанубий Корея разведкаси КХДР Россияга 3000 ҳарбийни юборгани ҳақида хабар берди
23 октябр 2024, 20:01

Жанубий Корея разведкаси КХДР Россияга 3000 ҳарбийни юборгани ҳақида хабар берди

Шимолий Корея Украинага қарши урушда иштирок этиш учун Россияга 3000 нафар ҳарбийни юборди, деб хабар берди Жанубий Корея разведкаси. Пентагон КХДР аскарлари Россияга жўнатилганини тасдиқлади, аммо улар у ерда нима билан машғул экани ҳозирча номаълумлигини билдирди.

Анқарада аэрокосмик компания биноси яқинида теракт содир бўлди
23 октябр 2024, 19:44

Анқарада аэрокосмик компания биноси яқинида теракт содир бўлди

Туркиянинг Turkish Aerospace авиакомпанияси бош қароргоҳи яқинида теракт содир бўлди, беш киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади
23 октябр 2024, 17:59

Россия ТИВ раҳбари Ўзбекистонга келади

Янгиланди: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28−29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши режа қилинганди. Бироқ унинг ташрифи кейинга қолдирилди.

Беларусда президентлик сайлови 2025 йил 26 январга белгиланди
23 октябр 2024, 14:15

Беларусда президентлик сайлови 2025 йил 26 январга белгиланди

Беларусь президенти сайлови 2025 йил 26 январь куни бўлиб ўтади. 2020 йилдаги сайловлар Лукашенко режимига қарши норозилик намойишлари фонида кечганди.

ЦАХАЛ «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг вориси ўлдирилганини тасдиқлади
23 октябр 2024, 12:49

ЦАХАЛ «Ҳизбуллоҳ» етакчисининг вориси ўлдирилганини тасдиқлади

Исроил мудофаа армияси «Ҳизбуллоҳ» гуруҳи ижроия кенгаши раҳбари Ҳошим Сафиддин ўлдирилганини тасдиқлади. У гуруҳнинг ўлдирилган етакчиси Ҳасан Насруллоҳга ворис сифатида кўриларди.

Лионг Кионг Вьетнамнинг янги президенти бўлди
23 октябр 2024, 02:55

Лионг Кионг Вьетнамнинг янги президенти бўлди

Вьетнам парламенти генерал Лионг Кионгни мамлакат президенти этиб сайлади. Унинг номзодини йиғилишда қатнашган 440 нафар депутатнинг барчаси қўллаб-қувватлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг