Жаҳон

Аргентинада солиқ хизмати тугатилди
23 октябр 2024, 02:31

Аргентинада солиқ хизмати тугатилди

Аргентина ҳукумати «аргентиналикларнинг иқтисодий эркинлигига тўсқинлик қилаётган кераксиз бюрократияни йўқ қилиш» мақсадида солиқ хизмати тугатилганини эълон қилди. Ваколатлар «оддийроқ» тузилмага эга янги агентликка ўтказилади.

Грузияда 26 октябрда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Нималар маълум?
23 октябр 2024, 02:12

Грузияда 26 октябрда парламент сайловлари бўлиб ўтади. Нималар маълум?

Грузияда, таҳлилчилар фикрича, тарихий аҳамиятга эга бўладиган парламент сайловларига 3 кун қолди. Миллиардер Бидзина Иванишвили бошчилигидаги ҳукмрон партия сайловларни «уруш ва тинчлик ўртасидаги», мухолифат эса Европа ва россияпараст келажак ўртасидаги референдум деб атамоқда.

Кубада масштабли блэкаут давом этмоқда, бутун мамлакат электрсиз қолди
21 октябр 2024, 21:01

Кубада масштабли блэкаут давом этмоқда, бутун мамлакат электрсиз қолди

Куба аҳолиси йирик электр станциясида рўй берган авариядан сўнг тўртинчи кундирки электр таъминотисиз қолмоқда. Ҳозирча ИЭС фаолиятини тиклашнинг имкони бўлмади. Гаванада одамлар норозилик сифатида кўчаларга чиқа бошлади.

Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда
21 октябр 2024, 15:15

Молдовада президентлик сайловларида Майя Санду етакчилик қилмоқда

Молдова президентлик сайловларида номзодлардан ҳеч бири 50 фоиз овоз ололмади. Энди амалдаги президент Майя Санду ва мамлакатнинг собиқ бош прокурори Александр Стояногло сайловларнинг иккинчи турида ўзаро курашади. Евроинтеграция бўйича референдумда овозлар деярли тенг тақсимланди.

Туркиялик собиқ имом Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди
21 октябр 2024, 14:22

Туркиялик собиқ имом Фатҳуллоҳ Гулен вафот этди

АҚШда яшаган туркиялик собиқ имом, «Хизмат» жамоатчилик ҳаракати асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен 83 ёшида вафот этди. Туркия ҳукумати уни 2016 йилги давлат тўнтаришига уриниш ташкилотчиси сифатида айблаб келар эди, унинг ўзи эса айбловларни рад этиб келган.

Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди
21 октябр 2024, 11:24

Россияда чақалоқнинг ўлимида айбланган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди

Россияда ярим ёшли чақалоқнинг ўлимида айбланаётган ўзбекистонлик аёл вақтинча ҳибсга олинди. У чақалоқни чўмилтириш вақтида қўлида тушириб юборгани тахмин қилинмоқда.

«Украинани НАТОга таклиф қилиш — урушни тўхтатишнинг ягона йўли» — Зеленский
18 октябр 2024, 22:26

«Украинани НАТОга таклиф қилиш — урушни тўхтатишнинг ягона йўли» — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатини НАТОга таклиф қилишни Россия билан урушни тугатишнинг ягона йўли деб атади. Унинг фикрича, бу Киевнинг музокаралардаги позициясини мустаҳкамлайди ва украиналикларнинг руҳиятини оширади.

Нетаньяҳу Ғазо ва Ливандаги урушни давом эттиришни маълум қилди
18 октябр 2024, 17:54

Нетаньяҳу Ғазо ва Ливандаги урушни давом эттиришни маълум қилди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ўлдирилгани ортидан Ғазо ва Ливанда урушни давом эттиришга ваъда бериб, гуруҳ томонидан гаровга олинганлар озод қилинмагунча жанглар тўхтамаслигини айтди.

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазода ўлдирилди
17 октябр 2024, 23:01

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Ғазода ўлдирилди

Исроил ҲАМАС гуруҳи етакчиси Яҳё Синвар Ғазо секторидаги операция пайтида ўлдирилганини тасдиқлади. У 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужумнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланаётганди.

Бангладеш халқаро трибунали мамлакат собиқ бош вазири Шaйх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди
17 октябр 2024, 19:16

Бангладеш халқаро трибунали мамлакат собиқ бош вазири Шaйх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди

Бангладеш халқаро трибунали оммавий норозилик намойишлари фонида мамлакатдан қочиб кетган собиқ бош вазир Шайх Хасинани ҳибсга олишга ордер берди. У юзлаб намойишчиларнинг ўлимига алоқадорликда гумонланмоқда.

«Марказий Осиё жаҳон харитасида тобора кўзга ташланиб бормоқда» — Тоқаев
17 октябр 2024, 16:49

«Марказий Осиё жаҳон харитасида тобора кўзга ташланиб бормоқда» — Тоқаев

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиёдаги ҳозирги вазият 10 йил олдинги вазиятдан кескин фарқ қилади», деди. У минтақа мамлакатлари бир-бири билан фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаб, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувларини самарали деб атади.

Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга қўшилмаслик қарорини эълон қилди
16 октябр 2024, 23:00

Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга қўшилмаслик қарорини эълон қилди

Қозоғистон «яқин келажакда» БРИКСга ариза беришдан бош тортади, деди Қосим-Жомарт Тоқаевнинг матбуот котиби, унинг сўзларига кўра, БМТ «универсал ташкилот» сифатида устувор аҳамиятга эга. Тоқаевнинг ўзи аввалроқ БРИКСга аъзоликка қизиқиш билдирганди.

Зеленский Радада Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди
16 октябр 2024, 22:35

Зеленский Радада Украинанинг «ғалаба режаси»ни тақдим этди

Украина президенти Владимир Зеленский илк бор ўз «ғалаба режаси»ни оммага тақдим этди. У беш банддан иборат ва НАТОга таклифнома, Украинада «ноядровий тўхтатишнинг кенг қамровли пакети»ни жойлаштириш ва Европадаги Америка контингентининг бир қисмини украин ҳарбийлари билан алмашишни назарда тутади.

Россиянинг Иркутск ва Омск вилоятида мигрантларга иқтисодиёт тармоқларида ишлаш тақиқланади
16 октябр 2024, 17:08

Россиянинг Иркутск ва Омск вилоятида мигрантларга иқтисодиёт тармоқларида ишлаш тақиқланади

Россиянинг Иркутск ва Омск вилояти губернаторлари айрим соҳаларда меҳнат мигрантларини патент билан ишга жалб қилишни тақиқловчи фармон чиқарди. Бунга ўрмон хўжалиги, дори воситалари ишлаб чиқариш, такси, таълим, соғлиқни сақлаш, савдо ва бошқа соҳалар киради. Ўзгаришлар 2025 йилдан кучга киради.

АҚШ Исроилдан Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашни талаб қилди
16 октябр 2024, 15:50

АҚШ Исроилдан Ғазодаги гуманитар вазиятни яхшилашни талаб қилди

АҚШ Исроил ҳукумати 30 кун ичида Ғазо секторидаги гуманитар вазиятни яхшилаш чораларини кўрмаса, Исроилни ҳарбий қўллаб-қувватлашни чеклаши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Тинчлик бўйича Нобель Япониядаги атом бомбасидан жабрланганлар ташкилотига берилди
11 октябр 2024, 14:40

Тинчлик бўйича Нобель Япониядаги атом бомбасидан жабрланганлар ташкилотига берилди

2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаларидан жабрланганларни бирлаштирган Нихон Ҳиданкё ташкилотига топширилди. Мукофот «ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун» берилди.

Флоридага «Милтон» тўфони ёпирилди, 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди
10 октябр 2024, 21:59

Флоридага «Милтон» тўфони ёпирилди, 3 миллиондан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

АҚШнинг Флорида штатида содир бўлган «Милтон» тўфони биринчи тоифагача заифлашди. Камида тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб уйлар вайрон бўлди, 3 миллиондан ортиқ уй ва корхона электр таъминотисиз қолди.

Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони 50 йилда 73 фоизга камайди
10 октябр 2024, 18:18

Ер юзида ёввойи ҳайвонлар сони 50 йилда 73 фоизга камайди

Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси (WWF) тадқиқотига кўра, сўнгги ярим асрда сайёрадаги ёввойи ҳайвонларнинг сони 73 фоизга камайди. Ёввойи табиат учун асосий таҳдидлар инсон фаолияти натижасида яшаш муҳитининг деградацияси ва йўқолишидир.

Адабиёт бўйича Нобель жанубий кореялик ёзувчи Хан Кангга берилди
10 октябр 2024, 16:52

Адабиёт бўйича Нобель жанубий кореялик ёзувчи Хан Кангга берилди

Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Гангга тарихий жароҳатларга қарши курашадиган ва инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берадиган таъсирли шеърий насри учун берилди.

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди
9 октябр 2024, 22:26

КХДР Жанубий Кореяга олиб борувчи автомобиль ва темирйўлларни тўсиб қўяди

КХДР «миллий хавфсизлик ҳимояси учун» Жанубий Корея билан қолган барча автомобиль ва темирйўлларни ёпишини эълон қилди. Жанубий Корея буни «Ким Чен Ин муваффақиятсиз режимининг умидсиз чораси» деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг