Жаҳон

Япония бош вазири янги муддат учун номзодини кўрсатмайди
14 август 2024, 15:03

Япония бош вазири янги муддат учун номзодини кўрсатмайди

Япония бош вазири Фумио Кишида 2024 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган ҳукмрон партия раиси сайловларида иккинчи муддатга номзодини кўрсатмайди ва шу тариқа ҳукумат раҳбари лавозимини тарк этади. Бундай қарорни у қатор сиёсий можаролар фонида қабул қилди.

Дональд Трамп Х тармоғида Илон Маскка интервью берди
14 август 2024, 03:22

Дональд Трамп Х тармоғида Илон Маскка интервью берди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп миллиардер Илон Маскка интервью берди. Суҳбат Маскнинг Х платформасида бўлиб ўтди ва техник муаммолар туфайли 40 дақиқа кечикиш билан бошланди. Сиёсатчи ва бизнесмен турли мавзуларни муҳокама қилди, шунингдек, «бир-бирларига мақтов ёғдирди».

Олимлар Марс юзаси остида суюқ сув борлигини аниқлади
14 август 2024, 02:42

Олимлар Марс юзаси остида суюқ сув борлигини аниқлади

Марс сатҳидан пастда (11,5 дан 20 километргача) жуда катта суюқ сув захираси бўлиши мумкин. Америкалик олимлар NASA’нинг InSight Lander зонди таҳлили асосида шундай хулосага келди.

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg
14 август 2024, 02:13

Россия йил охирида янги сафарбарлик амалга ошириши мумкин — Bloomberg

Россия ҳукумати оғир йўқотишлар фонида аскарлар етишмаслиги сабабли жорий йилнинг охирларидаёқ янги сафарбарлик ўтказиши мумкин, деб ёзди Bloomberg. Армияга қўшилганлик учун бонусларни ошириш ёрдам бермаяпти.

«Энг муҳими — Трампни енгиш». Байден — президентлик пойгасидан чиқиш қарори ҳақида
13 август 2024, 11:23

«Энг муҳими — Трампни енгиш». Байден — президентлик пойгасидан чиқиш қарори ҳақида

Жо Байден CBS телеканалига берган интервьюсида Дональд Трампнинг ғалаба қозонишига йўл қўймаслик ва демократияни сақлаб қолиш учун бўлажак сайловлардан воз кечгани ҳақида гапирди. «Президентлик катта шараф бўлса ҳам, энг муҳими — биз Трампни мағлуб этишимиз керак, керак, керак», — деди у.

Украинанинг Курскдаги операцияси мақсади номаълум, аммо бу армия руҳиятини кўтарди — Economist
12 август 2024, 17:01

Украинанинг Курскдаги операцияси мақсади номаълум, аммо бу армия руҳиятини кўтарди — Economist

Украинанинг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужумидан кўзланган якуний мақсад номаълумлигича қолмоқда. Россия Федерацияси фронтнинг бошқа ҳудудларидан қўшинларини Украина хоҳлаганчалик тез олиб чиқмаяпти. Аммо операция украиналикларнинг руҳиятини аллақачон кўтарган, деб ёзади The Economist.

Туркияда Instagram блокдан чиқарилди
11 август 2024, 13:20

Туркияда Instagram блокдан чиқарилди

Туркияда 9 кундан буён тақиқда бўлган Instagram шанба куни блокдан чиқарилди. Instagram мамлакат расмийлари талабларини бажаришга ва фойдаланувчиларга қўйилган цензурани тартибга солишга рози бўлган. Бу йиллар давомида платформага қўйилган энг узоқ муддатли тақиқ бўлди.

Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига январь намойишлари бўйича шартли қамоқ жазоси берилди
9 август 2024, 20:54

Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига январь намойишлари бўйича шартли қамоқ жазоси берилди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги намойишлар бўйича ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилди ва беш йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини инобатга олди.

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus
8 август 2024, 22:14

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus

Ортда қолган ой тарихдаги иккинчи энг иссиқ июль бўлди ва кетма-кет 13 ой давомида қайд этилган ҳарорат рекордларини бузди. Бироқ, иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш давом этмоқда.

Исроил Эрон ҳужумига тайёрланмоқда
8 август 2024, 19:56

Исроил Эрон ҳужумига тайёрланмоқда

Исроил Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгани ортидан яқин кунларда Эрон ва унинг иттифоқчилари ҳужумини кутмоқда. Исроил шаҳарларида бомбапаноҳлар тайёрланмоқда, шифокорлар қон захираламоқда. Бироқ Эрон минтақада эскалация хавфи туфайли ҳужумни қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин.

Бангладешда намойишлар: муваққат ҳукуматни Нобель совриндори Муҳаммад Юнус бошқаради
8 август 2024, 19:23

Бангладешда намойишлар: муваққат ҳукуматни Нобель совриндори Муҳаммад Юнус бошқаради

Бангладешда бош вазир Шайх Ҳасина қочиб кетгач, муваққат ҳукуматни «камбағаллар банкири» сифатида танилган Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус қўлга олди. Мамлакат армияси намойишларни бостиришдан ва тинч аҳолини отишдан бош тортди, бу эса Ҳасинанинг 15 йиллик бошқарувига барҳам берди.

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?
8 август 2024, 01:17

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?

Украина қўшинлари 6 август куни эрталаб Россиянинг Курск вилоятига кирди ва, эҳтимол, 10 километр олдинга силжиди. Россия Мудофаа вазирлиги юриш тўхтатилганини маълум қилди. Владимир Зеленский эса «Россияга қанчалик кўп босим ўтказилса, тинчлик шунчалик яқин бўлишини» айтди.

Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлди
7 август 2024, 17:12

Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлди

Июль ойи охирида Теҳронда ўлдирилган Исмоил Ҳаниянинг ўрнига Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлади. Исроил ҳукумати уни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумларига бошчилик қилганлардан деб билади.

Камала Ҳаррис вице-президентликка номзод сифатида Миннесота губернатори Тим Уолцни танлади
7 август 2024, 00:35

Камала Ҳаррис вице-президентликка номзод сифатида Миннесота губернатори Тим Уолцни танлади

Демократик партиядан президентликка номзод Камала Ҳаррис Миннесота губернатори Тим Уолцни АҚШ президентлиги сайловларида шерик сифатида танлади. Уолц — АҚШ Миллий гвардиясининг собиқ аъзоси, у, шунингдек, мактабда ижтимоий фанлардан дарс берган.

АҚШ суди Google’ни монополист деб топди
6 август 2024, 21:17

АҚШ суди Google’ни монополист деб топди

АҚШ суди Google монополияга қарши қонунларни бузган, деб қарор қилди. Компания смартфонларда стандарт қидирув тизими бўлиш учун шартномалар тузган. «Google — монополист», — деди судья ва IT гигантининг ҳаракатлари «монополиясини сақлаб қолиш»га қаратилганини таъкидлади.

Камала Ҳаррис демократлардан президентликка номзод бўлди
6 август 2024, 17:01

Камала Ҳаррис демократлардан президентликка номзод бўлди

АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис Демократик партия делегатларининг 99 фоиз овозини олди ва президентлик сайловига унинг номзоди кўрсатилди. У 6 август куни вице-президент номини айтиши кутилмоқда.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевни қидирувга берди
6 август 2024, 16:29

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Салим Абдувалиевни қидирувга берди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси «Салимбой» номи билан танилган ўзбекистонлик Салим Абдувалиевни қидирувга берди. У уюшган жиноий гуруҳ фаолиятини молиялаштиришда гумонланмоқда.

Бангладеш бош вазири намойишлар фонида истеъфо берди
5 август 2024, 21:52

Бангладеш бош вазири намойишлар фонида истеъфо берди

15 йилдан бери ҳокимиятда бўлиб келган Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина оммавий намойишлар фонида истеъфога чиқди ва мамлакатдан қочиб кетди. Армия муваққат ҳукумат тузилганини эълон қилди.

Япония фонд бозорида 1987 йилдан бери энг катта қулаш юз берди
5 август 2024, 20:44

Япония фонд бозорида 1987 йилдан бери энг катта қулаш юз берди

Япония фонд бозори 12,4 фоизга тушиб кетди, бу 1987 йилдаги «қора душанба»дан бери энг катта қулаш бўлди. Иена курсининг кўтарилиши, пул-кредит сиёсатининг кескинлашиши ва АҚШда иқтисодий маълумотларнинг ёмонлашуви туфайли инвесторларнинг япон фонд бозорига ишончи пасайди, деб ёзди Bloomberg.

Британияда оммавий тартибсизликлар давом этмоқда
5 август 2024, 19:12

Британияда оммавий тартибсизликлар давом этмоқда

Британия шаҳарларида Саутпортдаги болалар рақс студиясига уюштирилган ва уч қизчанинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумдан сўнг мигрантларга қарши намойишлар ва зўравонликлар давом этмоқда. Бош вазир Кир Стармер тартибсизликларни «ўта ўнг бандитизм» деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг