Москвадаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида қуролланган шахслар одамларга қарата ўт очди, камида 40 киши ҳалок бўлгани, 100 дан ортиқ киши жароҳатлангани хабар қилинди. Шунингдек, бинода бир неча портлаш ва ёнғин содир бўлди.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари, собиқ президент Назарбоевнинг жияни Самат Абиш 2022 йил январидаги намойишлар бўйича саккиз йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг болалари борлиги ва пушанмонлигини енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида тан олди.
АҚШ ҳукумати саратон касаллигини келтириб чиқарувчи асбест минералидан фойдаланиш тўлиқ тақиқланишини эълон қилди. Ҳар йили мамлакатда 40 мингга яқин одам асбест билан боғлиқ касалликлардан вафот этади.
БМТ Ғазо секторининг шимолий ҳудудларида яқин икки ой ичида оммавий очарчилик бошланишини башорат қилмоқда. БМТ раҳбари буни «мутлақ техноген фалокат» деб атади ва Исроил ҳукуматини анклав аҳолисига инсонпарварлик ёрдамидан тўлиқ фойдаланиш имкониятини беришга чақирди.
Қозоғистонда нефть маҳсулотларини автомобиль транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилади. Сўнгги чеклов 2022 йил июль ойида жорий қилинганди.
Россияда 3 кунлик президент сайлови якунланди. Владимир Путин унда бешинчи бор ғалаба қозонмоқда. Овоз беришнинг илк кунларида сайлов участкаларида вандализм ҳолатлари қайд этилган бўлса, охирги куни Россия ва хорижда «Путинга қарши пешин» акцияси бўлиб ўтди. «Газета.uz»да сайловнинг қисқача шарҳи.
Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов энергия ресурсларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири сифатида Туркманистон уларни қардош мамлакатларга етказиб беришга ва етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр эканини таъкидлади.
Қозоғистон дунёвий мақомини мустаҳкамлаши керак, лекин у Ғарб тенденцияларига эргашмайди, деди президент Тоқаев. У тарихий обидаларни ҳимоя қилишни кучайтиришни буюрди, «совет даври белгилари» борлиги сабаб мамлакат гербини ўзгартиришни таклиф қилди, жамиятда шафқатсизлик кучаяётганига ишора қилди.
Ўзбекистон БМТнинг янги Инсон тараққиёти индексида бир поғона пастлаб, 193 та мамлакат ичида 106-ўринни олди. Мамлакат инсон тараққиёти индекси юқори бўлган мамлакатлар тоифасида қолмоқда.
Россияда президентлик сайлови учун овоз бериш бошланди, у 15−17 март кунлари бўлиб ўтади. Мамлакатни 2000-йилдан буён бошқариб келаётган амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин бешинчи марта президентликка номзодлик қилмоқда.
Дания ҳукумати мажбурий ҳарбий хизмат муддатини узайтириш ва аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни жорий этиш ниятида. Ҳукумат шу йўл билан «жинслар ўртасида тўлиқ тенгликка» эришмоқчи.
Бутун дунё бўйлаб электромобиллар атрофидаги ажиотаж аста-секин сусаймоқда — энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчилари ўз ишлаб чиқариш режаларини қисқартирмоқда ёки кейинга қолдирмоқда, деб ёзди CNBC. Кўпгина компаниялар гибрид моделларни ишлаб чиқаришга интилмоқда.
Қирғизистон парламенти Россиянинг хорижий агентлар ҳақидаги қонунига ўхшаш «хорижий вакиллар тўғрисида»ги резонансли қонун лойиҳасини муҳокамасиз маъқуллади. Лойиҳа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар томонидан танқид қилинди.
БМТ ҳисоботида айтилишича, 2022 йилда дунёда беш ёшгача бўлган болалар ўлими сони тарихий энг паст даражага етган, бироқ ўсиш, айниқса, қашшоқ мамлакатларда секинлигича қолмоқда.
Европа парламенти сунъий интеллектдан фойдаланишни тартибга солувчи қонунни маъқуллади. Бу дунёдаги бундай миқёсдаги биринчи қоидалар тўплами ҳисобланади. Ҳужжат фуқароларнинг ҳуқуқларига таҳдид солувчи СИ тизимларидан фойдаланишни тақиқлайди, шунингдек, СИ таркибини аниқ белгилашни талаб қилади.
Жо Байден ва Дональд Трамп Демократлар ва Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида расман кўрсатилиши учун етарлича овоз олди. Бу АҚШ президентлик сайловларида қарийб 70 йил ичидаги биринчи реванш учрашуви бўлади.
Ҳиндистонда фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар кучга кирди, бу эса, ҳуқуқ ҳимоячилари фикрига кўра, мусулмонлар ҳуқуқларини чеклайди. Ўзгартиришлар 2019 йилда қабул қилинганди, бироқ мамлакатда бошланган оммавий норозилик намойишлари туфайли кейинга қолдирилган.
12 мартга ўтар кечаси Россиянинг камида тўққизта ҳудудига дрон ҳужумлари уюштирилди. Нижегород вилоятидаги «Лукойл» НҚИЗда ёнғин содир бўлди, Белгородда эса дрон шаҳар маъмурияти биносига урилди. Украина ҳудудидан келган диверсантлар Курск ва Белгород вилоятларига бостириб киришга уринди.
Европарламент Европа Иттифоқи санкцияларини четлаб ўтганлик учун жиноий жазони назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Санкцияни бузган шахслар беш йилгача қамоқ жазосига, компаниялар эса жаримага тортилади.
Нью-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик эркак хотинини пичоқлади. У полициянинг пичоқни ташлаш тўғрисидаги талабига бўйсунмагач, отиб ўлдирилди. Аёл ҳозирда шифохонада ва у эрининг вафотидан хабардор эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг