Жаҳон

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди
7 март 2024, 22:14

2024 йил феврали кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлди

Ўтган февраль ойи бутун дунё бўйлаб кузатувлар тарихидаги рекорд даражада иссиқ февраль бўлди. Бу, шунингдек, ҳаво ҳарорати бўйича кетма-кет рекорд қўйилаётган тўққизинчи ой ҳисобланади. Сайёранинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати ўртача кўрсаткичдан 3,3 даражага юқори бўлган.

Швеция расман НАТОга қўшилди
7 март 2024, 20:40

Швеция расман НАТОга қўшилди

Расмий равишда НАТОга қўшилган Швеция Шимолий Атлантика альянсининг 32-аъзосига айланди. Ҳарбий блокка қўшилишдан олдин Стокгольм 200 йилдан ортиқ вақт давомида бетарафлик сиёсатига амал қилган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters
7 март 2024, 02:22

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди — Reuters

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги Рамазон ойи олдидан Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича музокаралар тўхтаб қолди, анклавдаги гуманитар вазият эса ёмонлашишда давом этмоқда, деб ёзди Reuters.

Республикачи Никки Ҳейли АҚШ президентлиги учун курашдан чиқди
7 март 2024, 01:56

Республикачи Никки Ҳейли АҚШ президентлиги учун курашдан чиқди

Дональд Трампнинг партиядаги ягона рақиби Никки Ҳейли президентлик пойгасини тарк этишини маълум қилди. Аммо у ҳозирда Республикачилар партиясидан президентликка ягона номзод бўлиб қолаётган Трампни қўллаб-қувватламади.

Дунё бўйлаб мартдан майгача ҳарорат меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда — WMO
6 март 2024, 22:29

Дунё бўйлаб мартдан майгача ҳарорат меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда — WMO

Бутунжаҳон метеорология ташкилоти прогнозларига кўра, Эль-Ниньо табиат ҳодисаси заифлашмоқда, аммо глобал иқлимга таъсир қилишда давом этади, бу эса март ва май ойлари орасида деярли барча қуруқлик ҳудудларида меъёрдан юқори ҳарорат бўлишига олиб келади.

Қирғизистонда жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдори оширилди
6 март 2024, 20:14

Қирғизистонда жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдори оширилди

Қирғизистон ҳукумати жамоат жойларида тамаки чекканлик учун жарима миқдорини уч баравар — 33,5 долларгача оширди. Болаларга тамаки маҳсулотлари сотганлик учун жарима миқдори ҳам оширилди.

Канада ҳосписидаги бемор ўлимидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истади. Фильм режиссёри премьерадан 1,5 ой олдин унга фильм нусхасини жўнатди
6 март 2024, 18:07

Канада ҳосписидаги бемор ўлимидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истади. Фильм режиссёри премьерадан 1,5 ой олдин унга фильм нусхасини жўнатди

Канададаги ҳоспис асосчиси Facebook`да беморлардан бири вафотидан олдин «Дюна 2» фильмини кўришни истаётгани ҳақида ёзди. Фильм режиссёри Дени Вильнёв премьерадан 1,5 ой олдин унга ассистенти орқали фильм нусхаси ва компьютерини юборди. Бемор фильмни томоша қилганидан бир неча кун ўтгач вафот этди.

Гаагадаги Халқаро суд икки россиялик қўмондонни ҳибсга олишга ордер берди
6 март 2024, 09:44

Гаагадаги Халқаро суд икки россиялик қўмондонни ҳибсга олишга ордер берди

Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россиянинг узоқ масофага учувчи авиацияси ва Қора денгиз флоти қўмондонларини ҳарбий жиноятларни содир этганликда гумон қилиб, ҳибсга олишга ордер берди. Суд улар ўтган қишда Украина энергетика инфратузилмасига қилинган ракета ҳужумлари учун жавобгар, деб ҳисоблайди.

Франция ўз Конституциясига аборт ҳуқуқини киритган дунёдаги биринчи давлат бўлди
5 март 2024, 16:25

Франция ўз Конституциясига аборт ҳуқуқини киритган дунёдаги биринчи давлат бўлди

Франция ўз Конституциясида аборт қилиш ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Асосий қонунга киритилган ўзгартириш кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди. Президент Эммануэль Макрон қарорни миллий ғурур ва бутун дунёга сигнал деб атади.

АҚШ қирғизистонликлар учун сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирди
5 март 2024, 10:41

АҚШ қирғизистонликлар учун сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирди

АҚШ Қирғизистон фуқароларига бериладиган сайёҳлик ва ишбилармонлик визаларининг амал қилиш муддатини 5 йилдан 10 йилгача узайтирди. Бундан ташқари, Қирғизистон паспорти эгалари учун B1, B2 ва B1/B2 визасига ариза топшириш учун 20 доллар миқдоридаги йиғим бекор қилинди.

АҚШ Олий суди Трампнинг президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат берди
4 март 2024, 23:45

АҚШ Олий суди Трампнинг президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат берди

АҚШ Олий суди Дональд Трамп президентликка номзодини қўйиш ҳуқуқига эга экани ҳақида қарор чиқарди. Аввалроқ Колорадо судьялари Трампга Капитолийга бостириб кирганлик иши бўйича қўйилган айбловлар туфайли уни сайлов бюллетенига киритишни тақиқлаган эди.

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлди
4 март 2024, 23:23

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири бўлди

Ҳукумат собиқ раҳбари Наваз Шарифнинг укаси Шаҳбоз Шариф Покистоннинг янги бош вазири этиб сайланди. Унинг номзоди саккиз партиядан иборат коалиция томонидан илгари сурилганди.

Ўзбекистон Freedom House эркинлик рейтингида яна 12 балл тўплади
4 март 2024, 20:53

Ўзбекистон Freedom House эркинлик рейтингида яна 12 балл тўплади

Freedom House`нинг янги эркинлик рейтингида Ўзбекистон 100 баллдан 12 балл тўплади — мамлакат ҳали ҳам «эркин эмас» мақомида. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам шу тоифада қолмоқда. Финляндия энг юқори ўринни олди.

Олмаота яқинида кучли зилзила содир бўлди, аҳоли ваҳима сабаб кўчага чиқди
4 март 2024, 15:32

Олмаота яқинида кучли зилзила содир бўлди, аҳоли ваҳима сабаб кўчага чиқди

Олмаота яқинида 6,1 магнитудали зилзила юз берди, шаҳарда зилзила кучи 5 баллни ташкил этди. Метро фаолияти тўхтатилди, полиция кучайтирилган иш тартибига ўтказилди. Кўплаб шаҳарликлар ваҳима ичида кўчага чиқди.

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди
1 март 2024, 19:37

ЖССТ: дунёда семизликдан азият чекадиган одамлар сони 1 миллиарддан ошди

Олимларнинг фикрига кўра, 2022 йилда 1 миллиарддан ортиқ одам ёки ҳар саккиз кишидан бири семизликдан азият чеккан. 1990 йилдан бери катталар орасида семизлик бўйича глобал кўрсаткич икки баравар, болалар ва ўсмирлар орасида эса тўрт баравар кўпайди.

Қозоғистонда расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди
1 март 2024, 17:22

Қозоғистонда расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди

1 мартдан бошлаб Қозоғистонда ҳукумат қарорига биноан расман ягона UTC+5 вақти ўрнатилди (аввал UTC+5 ва UTC+6 вақт зонаси бор эди). Минтақада соат миллари бир соат ортга сурилиб, Ўзбекистон билан бир хил бўлди. Европага бир соат яқинлашди.

Тожикистон энергия таъминотида йирик узилиш кузатилди
1 март 2024, 15:18

Тожикистон энергия таъминотида йирик узилиш кузатилди

Тожикистон энергетика тизимида йирик носозлик юз берди, Душанбе ва бир қатор вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилди. Мамлакат пойтахтида иссиқлик таъминоти ўчиб, ичимлик суви таъминоти ҳам тўхтади.

Украина Россия ёзгача мамлакат мудофаасини ёриб ўтишидан хавфсирамоқда — Bloomberg
29 февраль 2024, 23:40

Украина Россия ёзгача мамлакат мудофаасини ёриб ўтишидан хавфсирамоқда — Bloomberg

Украина ёзгача Россиянинг ҳужуми тезлашиб, Украина армиясида ўқ-дорилар етишмаслиги шароитида Киев мудофаасини ёриб ўтиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзди Bloomberg.

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошди
29 февраль 2024, 22:54

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги уруш натижасида анклавда ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошган, 70 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.

АҚШда учинчи штат ҳам Трампга сайловда қатнашишни тақиқлади
29 февраль 2024, 14:59

АҚШда учинчи штат ҳам Трампга сайловда қатнашишни тақиқлади

Иллинойс штати суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга республикачилар партиясидан ушбу штатда президентликка номзод бўлиш учун ўтказиладиган праймеризда қатнашишни тақиқлади. Аввалроқ худди шундай қарор Колорадо ва Мейн штатларида ҳам қабул қилинган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг