Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкум фуқароларни бир-бирига топширади. Қонунчилик палатаси бу ҳақдаги қонунни қабул қилди. Ҳозирда Ўзбекистонда 45 нафар қирғизистонлик, Қирғизистонда 96 нафар ўзбекистонлик маҳкум ўз жазосини ўтамоқда.
АҚШ президенти Дональд Трамп Гуантанамо ҳарбий-денгиз базасини мамлакатда ноқонуний бўлиб турган «алоҳида муҳим хорижлик жиноятчилар»ни сақлашга тайёрлашни буюрди. Унинг сўзларига кўра, марказ 30 минг нафаргача мигрантни қабул қила олади.
Вашингтонда йўловчи самолёти ва ҳарбий вертолёт тўқнашуви оқибатида ҳеч ким омон қолмади, деб тасдиқлаган АҚШ президенти Дональд Трамп ҳодисани «даҳшатли миқёсдаги фожиа» деб атади. Самолёт бортида 64 киши (60 йўловчи ва тўрт экипаж аъзоси) бор эди.
ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битим доирасида гаровдаги уч исроилликни ва беш нафар таиландлик фуқарони озод қилди. Бунга жавобан Исроил 110 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилиши керак.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди. Уларнинг орасида икки нафар аёл ҳам бўлган.
American Airlines`нинг Bombardier CRJ700 самолёти 60 нафар йўловчи билан ҳалокатга учради. У Вашингтоннинг Рейган номидаги миллий аэропорти яқинида АҚШ армияси вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулаб тушди.
Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа (ал-Жўлоний) мамлакат президенти деб эълон қилинди. Хавфсизлик хизмати ва армия тарқатиб юборилди. Шараа миллий конференция, инклюзив ҳукумат ва якуний сайловларни ўз ичига олган сиёсий ўтишни бошлашга ваъда берди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти икки миллион давлат хизматчисига саккиз ойлик маоши эвазига ишдан бўшашни таклиф қилди. Шу тариқа Оқ уй ҳукумат ходимлари сонини қисқартиришга ва Трамп сиёсатини қўллаб-қувватламайдиганларни қувиб чиқаришга ҳаракат қилмоқда.
АҚШда турли сабаблар билан Трампнинг ғазабини қўзғатган расмийлар ваъда қилинган қасосдан қўрқмоқда. Улар жиноий таъқибга тайёргарлик кўриб, чемоданларини йиғяпти, қурол сотиб оляпти. Трамп натижалари ўғирланган деб ҳисоблайдиган 2020 йилги сайлов ташкилотчилари энг кўп хавотирда, деб ёзди WP.
975 нафар ўзбекистонлик АҚШдан депортация хавфи остида. Улар ICE’нинг якуний қарорини олган, аммо турли сабаблар билан ҳали ҳибсга олинмаган мигрантлар рўйхатида. Айрим давлатлар фуқароларини қабул қилмаётгани ва ҳуқуқий тўсиқлар туфайли жараён нафақат кечикиши, балки тўла амалга ошмаслиги мумкин.
АҚШ суди Дональд Трамп маъмуриятининг федерал грантлар ва кредитларни музлатиш ҳақидаги буйруғини тўхтатди. Оқ уй ўз қарорида молиявий ёрдам дастурларининг президент сиёсатига мувофиқлигини текширишни талаб қилганди.
Хитойнинг DeepSeek стартапи OpenAI`нинг ChatGPT`сидан қолишмайдиган, аммо ишлаб чиқариш нархи бир неча баробар арзонроқ бўлган сунъий интеллект моделини яратиш орқали жаҳон фонд бозорларига таъсир кўрсатди. DeepSeek ҳақида нималар маълум ва у қандай қилиб муваффақиятга эришди — «Газета.uz» шарҳида.
Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев ҳукуматдан ҳозирги дунё воқелиги контекстида «белни маҳкам боғлаб, имкониятга яраша яшашни» талаб қилди. Шунингдек, у Қозоғистон энг яқин қўшнилари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни «янги босқичга» кўтариши зарурлигини таъкидлади.
Жанубий Корея прокуратураси президент Юн Сок Ёлга 3 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этгани сабабли исёнга раҳбарлик қилишда айблов қўйди. Шунингдек, у асосий сиёсий арбобларни қамоққа олишни режалаштирганликда ҳам айбланмоқда.
Богота депорт қилинган колумбияликларни ҳарбий самолётларда қабул қилишдан бош тортгач, АҚШ ва Колумбия савдо урушини бошлашига бир бахя қолди. Трамп жавобан мамлакатга тарифлар ва санкциялар билан таҳдид қилди. Кейинроқ Оқ уй Колумбия мигрантларни «чекловларсиз» қабул қилишга рози бўлганини айтди.
Беларусь Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, 1994 йилдан бери ҳокимият тепасида турган Александр Лукашенко президентлик сайловларида 86,82% овоз тўплаган. Бу унинг еттинчи муддати бўлади. ЕИ расмийлари сайловларни сохта деб атади ва улар «эркин ва адолатли» бўлмаганини айтди.
Сиэтл судьяси Дональд Трампнинг мамлакатда туғилиш орқали АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқини чеклаш ҳақидаги фармонини тўхтатиб қўйди. У фармонни «конституцияга яққол зид» деб атади. Президент қарорга қарши чиқишини айтди.
Дональд Трамп агар Россия урушни тўхтатиш бўйича музокаралардан бош тортган тақдирда, санкциялар билан таҳдид қилди, шунингдек, Путинни «ақлли» деб атади. У Путин билан «жуда тез муддатда» гаплашишни режалаштираётганини маълум қилди.
Жанубий Кореяда 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида туғилганлар сони бир йил олдингига нисбатан 3 фоизга ошди. Бу COVID-19 пандемияси туфайли кечиктирилган никоҳлар тиклангани билан ҳам боғлиқ. Аммо мамлакат 0,72 туғилиш даражаси билан дунё бўйича энг паст кўрсаткичлардан бирини қайд этиб турибди.
Туркиянинг Болу музофотидаги ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 76 кишига етди, 52 киши жароҳат олди. Иш доирасида 9 киши, жумладан, меҳмонхона эгаси ҳам қўлга олинди. Мамлакатда бир кунлик миллий мотам эълон қилинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг