Маҳбуслар алмашинуви доирасида АҚШ Эроннинг Жанубий Корея банк ҳисобларида музлатилган 6 млрд долларлик активларини Қатарга ўтказишга рухсат берди. Маблағлардан фақат гуманитар савдо мақсадида фойдаланиш мумкин бўлади.
Ливияда «Даниэль» циклони келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бир неча минглаб одамлар бедарак йўқолган. Ҳукумат 3 кунлик миллий мотам эълон қилди.
Марокашдаги зилзила қурбонлари сони 2122 кишига, жароҳатланганлар сони эса 2421 кишига етди. Табиий офат ҳудудида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Марокашда 9 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 1000 дан зиёд одам ҳалок бўлди. ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган тарихий ҳудудларга зарар етди. Ўзбекистон президенти ҳодиса муносабати билан таъзия йўллади.
Гонконгда сўнгги 140 йил ичидаги энг кучли ёғингарчилик кузатилди. Шаҳар кўчалари, вокзал ва савдо марказлари сув остида қолди. Сув тошқинлари оқибатида 130 дан ортиқ киши жароҳатланди, камида икки киши ҳалок бўлган.
Иқлим ўзгариши келтириб чиқарган иссиқлик тўлқинлари ҳаво сифати, инсон саломатлиги ва экотизимларга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Қандай қилиб иссиқлик озон ифлосланишини оширади ва шаҳар иссиқлик ороллари нимаси билан хавфли — Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботида.
Хитой ҳукумати амалдорларга iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларини идорага олиб киришни тақиқлади. Бу ХХРнинг хорижий технологияларга қарамликни камайтиришга уриниши билан боғлиқ. Чеклов мамлакатда Apple маҳсулотлари сотувининг пасайишига олиб келиши мумкин.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастури «молиялаштиришдаги улкан тақчиллик» туфайли миллионлаб афғонларга ёрдамни қисқартиришга мажбур бўлмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатнинг 90 фоизгача аҳолисида озиқ-овқат тақчиллиги кузатилмоқда.
Украинанинг Донетск вилояти Константиновка шаҳридаги бозор артиллерия ёрдамида ўққа тутилиши оқибатида 16 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди.
Ўзбекистонда туғилган Рустем Умеров Украина мудофаа вазири этиб тайинланди. Уни Шарқ, хусусан, араб мамлакатларида яхши обрў ва эътиборга эга шахс дея таърифлашади. У Россия билан тинчлик музокаралари ва асирлар алмашинувларида қатнашган. «Газета.uz» Умеровнинг таржимаи ҳолини ҳавола қилади.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда зирҳли техника, дронлар ва ўқотар қуроллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши кераклиги, давлат армияси гибрид урушларга тайёр туриши кераклигини билдирди.
Қирғизистонда миллий паспортларни мустақил тарзда чоп этиш бошланди. Илгари мамлакат ҳар йили чет элдан 1,5 миллионгача ID карта ва фуқаролик паспорти буюртма қилган.
Ҳиндистон Қуёшни кузатиш ва космик об-ҳаво хусусиятларини ўрганиш учун коинотга Aditya-L1 автомат станциясини учирди. Аввалроқ Ҳиндистон космик ускунаси Ой сатҳига муваффақиятли қўндирилган эди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «мамлакат келажаги билан боғлиқ ўта муҳим масала» бўлгани учун Қозоғистонда атом электр станцияси қурилиши бўйича умумхалқ референдуми ўтказишни таклиф қилди.
2019 йилдан буён Буюк Британия мудофаа вазири сифатида ишлаб келган Бен Уоллес истеъфога чиқди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдамни кучайтиришда ҳал қилувчи ролни ўйнаган. Уоллеснинг ўрнини Энергетика вазирлигини бошқарган Грант Шаппс эгаллади.
ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган контрабандачи ўзбекистонлик бир гуруҳ муҳожирларга Мексика орқали АҚШга киришга ёрдам берган. Бу маълум бўлгач, ФҚБ уларни бутун мамлакат бўйлаб «қидиришга шошилди», — деб ёзади CNN. 15 нафар ўзбекистонликнинг манзили ҳали аниқланмаган.
2 сентябрдан Хитойнинг Ханчжоу шаҳридаги Миллий ипак музейида анъанавий ўзбек сўзаналари, чопон ва заргарлик буюмларини ўз ичига олган 20 та экспонат намойиш этилади. «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да минтақа мамлакатларининг 150 га яқин либоси ҳам тақдим этилади.
Қирғизистон Маданият вазирлиги болалар руҳий ривожланиши ва саломатлигига зарари сабабли TikTok ижтимоий тармоғини блоклашга қарор қилди.
Франция мактабларида янги ўқув йилидан мусулмонлар либоси — абайя кийиш тақиқланади. Мамлакат таълим вазирининг фикрича, ўқувчиларнинг ташқи кўриниши уларнинг динини билдириб турмаслиги керак. Мамлакатда 2004 йилдан бери мактабларга диний рамзлар ёки кийимларда келиш мумкин эмас.
Тунда Россиянинг 6 та ҳудудига, жумладан, Псковдаги халқаро аэропортга дронлар ҳужуми уюштирилди. Воқеа оқибатида 4 та Ил-76 самолёти зарар кўрди ва ёнғин юзага келди. Бошқа ҳудудларда учувчисиз техникалар ҳаво мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг