Жаҳон

Фото: Қуёшнинг инсоният тарихидаги энг яқин тасвирлари эълон қилинди
1 апрель 2022, 11:53

Фото: Қуёшнинг инсоният тарихидаги энг яқин тасвирлари эълон қилинди

ESA ва NASA ҳамкорлигида амалга оширилаётган миссия — Solar Orbiter автоматик космик аппарати қуёшнинг кузатувлар тарихидаги энг яқин тасвирларини тақдим этди. Суратлар қуёш орбитасидан тахминан 75 млн км узоқликда, яъни қурилма Ер сайёраси ва Қуёш ўртасидаги масофага етганида олинган.

Италияда Алишер Усмоновнинг мол-мулки мусодара қилинди
30 март 2022, 23:22

Италияда Алишер Усмоновнинг мол-мулки мусодара қилинди

Италиянинг Сардиния оролида россиялик олигарх Алишер Усмоновнинг мол-мулклари мусодара қилинди. Жумладан, тадбиркор 17 млн евролик вилласи ва 66 млн евролик активлари бўлган олтита компаниясидан айрилган. Шуниндек, пулемёт ва қўл гранаталари ҳужумларига бардошли қиймати 600 минг доллардан зиёд Mercedes Maybach S650 Guard VR10 автомобили ҳам олиб қўйилгани айтилмоқда.

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси
29 март 2022, 19:16

Россия Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллигини кескин қисқартиради. Туркияда бўлиб ўтган Россия-Украина музокаралари натижаси

Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Украина халқаро хавфсизлик кафолатлари масаласида ўз таклифларини тақдим этди. Унга кўра, Россия Украинани Европа Иттифоқига қўшилишига қаршилик қилмайди, мамлакат хавфсизлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари томонидан кафолатланади. Айни вақтда Киев ҳарбий иттифоқларга қўшилишдан бош тортишга ваъда берди. Россия эса Киев ва Чернигов йўналишларида ҳарбий фаоллик кескин қисқартирилишини маълум қилди.

Украинанинг уруш натижасидаги иқтисодий йўқотишлари 564,9 млрд долларга етгани айтилди
29 март 2022, 11:54

Украинанинг уруш натижасидаги иқтисодий йўқотишлари 564,9 млрд долларга етгани айтилди

Украинадаги уруш натижасида бир марталик иқтисодий йўқотишлар қиймати 564,9 млрд долларга етди, дея маълум қилди Украина иқтисодиёт вазири. У «рақамлар ўсишда давом этишини» таъкидлади. Шунингдек, Халқаро валюта жамғармасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, уруш натижасида Украина иқтисодиётининг 35 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Украинадаги уруш камбағал мамлакатларда озиқ-овқат танқислигига олиб келиши мумкин — ЖСТ раҳбари
29 март 2022, 10:25

Украинадаги уруш камбағал мамлакатларда озиқ-овқат танқислигига олиб келиши мумкин — ЖСТ раҳбари

ЖСТ бош директори Нгози Оконжо-Ивеала Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси озиқ-овқат нархлари ва очликка сезиларли даражада таъсир қилишини таъкидлади. У Африканинг кўплаб мамлакатлари Қора денгиз минтақасидан келадиган озиқ-овқат таъминотига боғланиб қолганини қайд этди. Россия ва Украина бутун дунё буғдой таъминотининг 24 фоизини, кунгабоқар ёғи ва кунжара экспортининг тахминан 80 фоизини ташкил қилишади.

«Оскар-2022» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
28 март 2022, 10:24

«Оскар-2022» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда «Оскар» мукофотининг 94-маросимида Уилл Смитт энг яхши актёр, Жессика Честейн эса йилнинг энг яхши актрисаси деб эълон қилинди. Энг яхши бадиий фильм номинациясида CODA эътироф этилди. «Дюна» фильми 6 та «Оскар» соҳиби бўлди.

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтган ҳарбий мусобақада ғолиб бўлди
26 март 2022, 17:11 1

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтган ҳарбий мусобақада ғолиб бўлди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари Aбдурасул Туйғунов ва Aбдумалик Aбдураҳмонов AҚШнинг Миссисипи штатида бўлиб ўтган «Энг илғор жангчи-2022» мусобақасида ғолиб бўлди. Улар AҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан фитнес тест, 15 кг юк билан 20 кмга марш югуриш, артиллерия оловини бошқариш, ўқотар қуролларни ёйиш ва йиғиш, ўқ отиш ҳамда кутилмаган машқлар доирасида ўзаро куч синашди.

Россия Украинадаги урушда 1351 нафар ҳарбийлари ҳалок бўлганини маълум қилди
25 март 2022, 20:32

Россия Украинадаги урушда 1351 нафар ҳарбийлари ҳалок бўлганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги «махсус операция» давомида 1351 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганлигини, 3825 нафари эса яраланганини маълум қилди. Вазирлик ҳарбий операциянинг биринчи босқичи асосий вазифалари амалга оширилганини айтди. Украина ва НАТО Россия қўшинларининг йўқотишлари бундан бир неча баробар кўп бўлганлигини айтмоқда.

БМТ Бош Ассамблеяси Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди
25 март 2022, 10:45

БМТ Бош Ассамблеяси Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди

БМТ Бош Ассамблеяси «Украинага қарши тажовузнинг гуманитар оқибатлари» резолюциясини қабул қилди. Уни 140 давлат қўллаб-қувватлади, Россия ва 4 давлат қарши чиқди. 38 давлат, жумладан Ўзбекистон бетараф қолди. Резолюцияда Россиядан ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, фуқаро объектлари ва аҳолига ҳужум қилмаслик, шаҳарлар блокадасини тўхтатиш талаб қилинади.

Афғонистонда 6-синфдан юқори ўқувчи қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берилмади
24 март 2022, 18:05

Афғонистонда 6-синфдан юқори ўқувчи қизларнинг мактабга қайтишига рухсат берилмади

Афғонистондаги мактаблар 23 март куни барча ўқувчилар — ҳам ўғил, ҳам қиз болалар учун очилиши керак эди, бироқ ўқиш бошланган куни 6-синфдан катта ўқувчи қизларларга дарсга киришга рухсат берилмади ёки дарс бошланганидан бир неча соат ўтиб кетиш буйруғи берилди. «Де-факто ҳокимиятнинг лаёқатсизлиги, уларнинг бир неча бор ваъда беришига қарамасдан, 6-синфдан каттароқ қизлар учун мактаблар қайта очилмаслиги чуқур умидсизликка туширди. Бу Афғонистонга жиддий зарар етказади», — деди БМТ Бош котиби.

Finalissima: 1 июнда Италия ва Аргентина терма жамоалари суперкубок учун ўйнайди
24 март 2022, 15:00

Finalissima: 1 июнда Италия ва Аргентина терма жамоалари суперкубок учун ўйнайди

1 июнь куни футбол бўйича Европа ва Жанубий Америка қитъалари чемпионлари ўртасида суперкубок ўйини ўтказилади. Италия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув Лондоннинг Уэмбли стадионида бўлиб ўтади.

Европанинг Россия нефть ва газига тақиқ қўйиши Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин — иқтисодчилар
24 март 2022, 11:17

Европанинг Россия нефть ва газига тақиқ қўйиши Украинадаги урушни тўхтатиши мумкин — иқтисодчилар

Иқтисодчилар Сергей Гуриев ва Олег Ицхоки Европа Россия нефть ва гази импортига нисбатан таъқиқ киритиши қандай қилиб Украинадаги урушни тўхтатиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан бўлишди. Уларга кўра, ушбу санкциялар Кремлни ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга кўмаклашувчи маблағлардан маҳрум қилиши мумкин.

АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт вафот этди
24 март 2022, 10:15

АҚШнинг собиқ давлат котиби Мадлен Олбрайт вафот этди

АҚШ Давлат департаментини бошқарган биринчи аёл Мадлен Олбрайт 84 ёшида вафот этди.

«Бу бемаъни урушни тўхтатиш вақти келди» — БМТ раҳбари
23 март 2022, 15:55

«Бу бемаъни урушни тўхтатиш вақти келди» — БМТ раҳбари

БМТ бош секретари Антониу Гутерриш Россия Украинада олиб бораётган ва оқибатлари бутун дунёда сезилаётган «бемаъни урушни» тўхтатишга чақирди. «Украина халқи ҳозир ҳақиқий дўззахда яшаяпти», маҳсулотлар, энерготашувчилар ва ўғитларга нархларнинг ошиши эса «катта миқёсдаги озиқ-овқат дефицити ва очликка олиб келиши мумкин», дея огоҳлантирди у.

Алексей Навальнийга 9 йиллик қамоқ жазоси белгиланди
22 март 2022, 18:11

Алексей Навальнийга 9 йиллик қамоқ жазоси белгиланди

Москванинг Лефортово суди мухолифатчи Алексей Навальнийни «фирибгарлик» ва «судни ҳақоратлаш»да айбдор деб топди ва уни 9 йилга оғир режимдаги колонияга ҳукм қилди. Сиёсатчи 1,2 млн рубль миқдорда жарима ҳам тўлайди.

Россияда Facebook ва Instagram тақиқланди, Meta экстремистик ташкилот деб эълон қилинди
22 март 2022, 12:12

Россияда Facebook ва Instagram тақиқланди, Meta экстремистик ташкилот деб эълон қилинди

Москва суди қарори билан Meta компанияси экстремистик ташкилот деб тан олинди, Facebook ва Instagram Россияда тақиқланди. Эндиликда россияликлар ушбу ижтимоий тармоқларда реклама сотиб олишса, бу экстремистик ташкилотни молиялаштириш деб қаралиши мумкин. WhatsApp мессенжерига тақиқ қўйилмади.

БМТ Украинада 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади
22 март 2022, 10:14

БМТ Украинада 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганини тасдиқлади

24 февралдан 20 мартгача Украинадаги урушда 925 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 1496 нафари яраланди. Бу БМТ тасдиқлаган рақамлар, бироқ ҳақиқий рақам бундан ҳам юқори. 10 млн украиналиклар ёки бутун мамлакат аҳолисининг тўртдан бири уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг 3,5 млнга яқини мамлакатдан чиқиб кетган.

Хитой жанубида йўловчи самолёти қулаб тушди
21 март 2022, 22:00

Хитой жанубида йўловчи самолёти қулаб тушди

Бортида 132 киши бўлган Boeing-737−800 Хитой жанубида қулаб тушди. Қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғона пастлади
20 март 2022, 09:37

Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғона пастлади

2022 йил учун бахтли мамлакатлар рейтингида (World Happiness Report) Ўзбекистон 11 поғона пастлаб, 53 ўринни эгаллади. Натижада Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида рейтингдаги етакчилик 40 ўринни қайд этган Қозоғистонга ўтди.

Россия Европа Кенгаши аъзолигидан чиқарилди
16 март 2022, 20:56

Россия Европа Кенгаши аъзолигидан чиқарилди

Европа Кенгаши (ЕК) Вазирлар қўмитаси 16 мартдан бошлаб Россияни ташкилот аъзолигидан чиқаришга қарор қилди. Россия ушбу ташкилотга 26 йилдан бери аъзо ҳисобланарди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг