Жаҳон

Россия ва Хитой раҳбарлари Марказий Осиё ишларига «ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилди
22 март 2023, 12:12

Россия ва Хитой раҳбарлари Марказий Осиё ишларига «ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Москвадаги музокарада Марказий Осиёни алоҳида муҳокама қилди. Томонлар «рангли инқилоблар импорти ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилишди.

Reuters: Россия компаниялари Қозоғистонни санкцияларни четлаб ўтиш сўровларига кўмиб ташлади
19 март 2023, 22:29

Reuters: Россия компаниялари Қозоғистонни санкцияларни четлаб ўтиш сўровларига кўмиб ташлади

Россия компаниялари санкцияларни четлаб ўтиш учун Қозоғистондаги ҳамкорларини зарур товарларни импорт қилишда ёрдам сўровлари билан кўмиб ташламоқда, деб ёзмоқда Reuters. Гап турли маҳсулотлар — телефонлар, электроника, нодир металлар, банк карталари учун материалларни етказиб бериш ҳақида бормоқда.

Гаага суди Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди
17 март 2023, 21:50

Гаага суди Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди

Гаагадаги Халқаро жиноят суди Россия президенти Владимир Путин ва Россия болалар омбудсмани Мария Львова-Беловани ҳибсга олишга ордер берди. Улар украиналик болаларни ноқонуний депортация қилиш тарзидаги ҳарбий жиноят содир этганликда гумон қилинмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
16 март 2023, 23:00

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиядаги зилзилалар қурбонлари сони 49 мингдан ошгани, Сурия Россиянинг янги ҳудудларини тан олгани, Молдовада давлат тили румин тилига ўзгартирилгани, Rheinmetall Украинадаги можаролар фонида рекорд даражада даромад олгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

The Economist Россияга дўст давлатлар индексини тузди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор
16 март 2023, 14:41

The Economist Россияга дўст давлатлар индексини тузди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Ўзбекистон The Economist журналининг Россиянинг геосиёсий иттифоқдошлари индексига киритилиб, 12 давлат ичида охирги ўринда қайд этилди. Нашр рўйхатни тузишда мамлакатларнинг дипломатик, ҳарбий, шунингдек, энергетика ва иқтисодий алоқаларини таҳлил қилган.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 март 2023, 23:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиянинг Зилзилалар содир бўлган ҳудудида рўй берган сув тошқинларида 13 кишининг ҳаётдан кўз юмгани, Швейцариянинг Credit Suisse банки ёрдам сўраб регуляторга мурожаат қилгани, Францияда пенсия ёшининг 62 дан 64 га кўтарилаётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Silicon Valley Bank`нинг қулаши: Кремний водийсининг асосий кредиторларидан бири қандай қилиб касодга учради?
15 март 2023, 12:42

Silicon Valley Bank`нинг қулаши: Кремний водийсининг асосий кредиторларидан бири қандай қилиб касодга учради?

Silicon Valley Bank`нинг тўсатдан банкрот бўлиши 2008 йилдан бери энг йирик ва АҚШ тарихидаги иккинчи йирик банкротлик бўлди. Банкнинг қулаши молия ва технология соҳаларидаги шокни келтириб чиқарди. Бу ҳақда «Газета.uz» шарҳи.

Жаҳон янгиликлари дайжести
14 март 2023, 23:29

Жаҳон янгиликлари дайжести

Кўча тозаловчилар иш ташлагани учун Париж кўчалари чиқиндига тўлгани, Таиланддаги электр станциясида радиоактив модда бўлган қувурнинг йўқолиб қолгани, Россиянинг Су-27 самолёти Қора денгиз устида Америка разведкачи «дрон»ини уриб туширгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Россия дон шартномасини 60 кунга узайтиришга рози бўлди
14 март 2023, 19:27

Россия дон шартномасини 60 кунга узайтиришга рози бўлди

Россия Украина, Туркия ва БМТ билан дон шартномасини 60 кунга узайтиришга рози бўлди. Мазкур битим 2022 йил июль ойида тузилган ва ноябрь ойида узайтирилган эди.

Нью-Йоркда 2017 йил теракт амалга оширган Сайфулло Соипов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
14 март 2023, 10:26

Нью-Йоркда 2017 йил теракт амалга оширган Сайфулло Соипов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов умрбод озодликдан маҳрум қилинди. У 2017 йилда Нью-Йоркда юк машинасида 8 нафар инсонни босиб кетиб ўлдирган ва ўнлаб одамларни жиддий жароҳатлаганди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
13 март 2023, 22:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиядаги зилзиларда жами 48448 киши вафот этгани ва уларнинг 6660 нафар чет элликлар экани, АҚШ санкциялар рўйхатидаги генералнинг Хитой мудофаа вазири этиб тайинлангани, 2022 йилда Россия ташқи савдо айланмасининг 8,1 фоизга ўсгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Оскар-2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди
13 март 2023, 11:23

«Оскар-2023» мукофоти ғолиблари эълон қилинди

АҚШда «Оскар» мукофотининг 95-маросимида Брендан Фрейзер энг яхши актёр («Кит»), Мишел Ео («Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан») эса йилнинг энг яхши актрисаси деб эълон қилинди. Энг яхши бадиий фильм «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан», энг яхши ҳужжатли фильм эса «Навальний» кинокартинаси бўлди.

«Бола ўзини ўқита олади, унинг йўлини фақат сиз ва чекловларингиз тўсади». Дунё болалари муаллими Мария Монтессори ҳақида
12 март 2023, 12:59

«Бола ўзини ўқита олади, унинг йўлини фақат сиз ва чекловларингиз тўсади». Дунё болалари муаллими Мария Монтессори ҳақида

Мария хонимни жамият ва педагогикадаги стереотипларни парчалаган аёл деб билишади. Унинг мактаби алоҳида мавзу. Габриэл Маркес, Билл Гейтс, Жефф Безос каби машҳурлар ҳам шундай даргоҳ таълимини олганлардан. Италиядаги илк дипломли шифокор аёлнинг ҳаёти ўзи ёзганидек — «ўта сокин, аммо шиддатли».

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди
12 март 2023, 10:39

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган халқаро армия ўйинларида ғолиб бўлди

Ўзбекистон ҳарбийлари Покистонда ўтказилган «Жамоавий руҳ» 6-халқаро армия ўйинларида қаторасига учинчи марта ғолиб бўлди. Кейинги ўринларни Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Таиланд жамоаларига насиб этди.

ЕИ учинчи давлатлар орқали Россияга санкция технологиялари транзити устидан назоратни кучайтиради
11 март 2023, 21:04

ЕИ учинчи давлатлар орқали Россияга санкция технологиялари транзити устидан назоратни кучайтиради

Европа Иттифоқи илғор Европа технологиялари ва Россия Украинада ҳарбий мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлган бошқа товарлар импортини кескин оширган давлатларга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Гап Туркия, БАА ҳамда Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди
11 март 2023, 11:52

Эрон ва Саудия Арабистони дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди

Пекинда Эрон ва Саудия Арабистони вакиллари дипломатик муносабатларни қайта тиклаш бўйича баёнот имзолади. Расмийлар икки ой ичида элчихоналарни қайта очишга келишиб олди. Муносабатлар 2016 йил Саудияда шиа руҳонийси қатл этилиши ва Теҳрондаги қироллик элчихонасига ўт қўйилиши ортидан узилганди.

Беларусда давлатга хиёнат қилган амалдорларга нисбатан ўлим жазоси жорий этилди
10 март 2023, 16:37

Беларусда давлатга хиёнат қилган амалдорларга нисбатан ўлим жазоси жорий этилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко янги қонунни имзолади, унга кўра, мансабдор шахс ёки ҳарбий хизматчи томонидан давлатга хиёнат қилганлик учун ўлим жазосини қўллаш назарда тутилган.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди
10 март 2023, 09:42

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни банк хизматлари билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари мобил иловадан пул ўтказишда ҳисоб рақамидан пул ечиб олиниши ва юқори фоизли кредитлар расмийлаштирилиши каби муаммоларга учрамоқда. Миграция агентлиги фуқаролардан банк хизматларидан фойдаланишда шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўради.

Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой раиси этиб сайланди
10 март 2023, 09:39

Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой раиси этиб сайланди

Си Цзиньпин 5 йиллик муддатга Хитой раиси лавозимига қайта сайланди. У учинчи муддатга президент этиб сайланган ХХРнинг илк раҳбари бўлди.

Украина ҳудудига тунги ҳужумлар вақтида 81 та ракета учирилди
9 март 2023, 19:51

Украина ҳудудига тунги ҳужумлар вақтида 81 та ракета учирилди

Пайшанбага ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига 81 та ракета билан ҳужум қилди. Львов вилоятида снаряд турар-жой биноларига тушиб, беш киши, Днепропетровск вилоятида бир киши ҳалок бўлди. Россия Мудофаа вазирлиги бу «Брянск вилоятидаги террорчилик ҳаракатлари учун катта жавоб зарбаси» эканини айтди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг