Терговчилар иккинчи уринишда Жанубий Кореянинг ҳокимиятдан четлатилган президенти Юн Сок Ёлни исёнчиликда айблаб ҳибсга олди. Бу амалдаги, лекин ҳокимиятдан четлатилган давлат раҳбарининг қўлга олинишидаги илк ҳолатдир.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторида сулҳ тузиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар «якуний босқичда», деди келишувга воситачилик қилаётган Қатар ТИВ.
2020 йилда ҳокимиятни ушлаб қолишга уриниш бўйича АҚШ сайланган президенти Дональд Трампга қарши далиллар судда айблов ҳукми чиқариш учун етарли бўларди, дейилади терговни олиб борган махсус прокурор ҳисоботида. У, шунингдек, Капитолийга бостириб кириш учун жавобгарликни Трампга юклади.
Сўнгги тўрт йил ичида АҚШ ва унинг иттифоқчилари кучлироқ бўлди, мамлакат рақиблари эса заифлашди, деди президент Жо Байден ўз маъмуриятининг ташқи сиёсатини сарҳисоб қилар экан. «Айни пайтда Қўшма Штатлар глобал рақобатда ғолиб келмоқда», — деди у.
Россиялик генерал Игорь Кирилловни ўлдириш иши бўйича икки киши қўлга олинди, улар Ингушетияда туғилган. Ҳибсга олинганлар асосий айбланувчи — ўзбекистонлик Аҳмад Қурбонов учун Москва вилоятида уй ижарага олганликда гумонланмоқда.
Қатар бир йилдан ортиқ давом этаётган музокаралардан сўнг Исроил ва ҲАМАСга Ғазо сектори бўйича сулҳ битими лойиҳасини тақдим этди, деб ёзмоқда Reuters. Қатар томонларга ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш тўғрисидаги битим матнини етказган.
Жанубий Корея ҳукумати мамлакат аэропортларидаги радиомаёқли конструкцияларни алмаштирмоқчи. Бундай қарорга Boeing 737−800 Jeju Air самолёти ҳалокатга учрагач, учиш-қўниш йўлагидан чиқиб, бундай тўсиққа урилгани сабаб бўлди. Ҳодисада бортдаги 181 кишидан 179 нафари ҳалок бўлган.
Олти кундан бери Лос-Анжелес бўйлаб кенг кўламли ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда. Табиий офат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 24 кишига етди, 12 мингдан ортиқ бино, жумладан, турар жой бинолари, мактаблар ва черковлар вайрон бўлди ёки зарар кўрди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, импичмент иши бўйича сешанба куни ўтадиган биринчи расмий суд мажлисида қатнашмайди. Унинг адвокати президентнинг судга бориши учун шахсий ҳимоя ва хавфсизлик масаласи ҳал қилиниши кераклигини айтди.
Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. 180 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этди. Аҳоли пунктлари ва 12 мингдан ортиқ бино ёниб кетди. Ёнғинлардан кўрилган зарар 135−150 млрд долларга етди. Табиий офатга оид суратлар ва янгиланган маълумотлар.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг февраль охирида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. У транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилиши ва муҳим савдо келишувларига имзо чекиши режалаштирилгани хабар қилинди.
Суд Дональд Трампга порноактрисага қилган тўловларини яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиргани бўйича ҳукм чиқарди ва унга ҳеч қандай шартларсиз озодликни тайинлади. Яъни у қамоқ ёки жарима каби жазоларни олмайди.
Дональд Трампнинг жамоаси Данияни бўлажак президентнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлигидан огоҳлантирди. Трамп оролни сотиб олиш ҳақида 2019 йилда ўйлаган эди, бироқ ҳозирда, Дания расмийларининг фикрига кўра, вазият «мутлақо бошқача».
2024 йил об-ҳаво кузатувлари тарихидаги энг иссиқ йил бўлди — глобал ўртача ҳарорат биринчи марта саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,5 даражадан кўпроққа кўтарилди.
Трамп Мексика кўрфази номини Америка кўрфази дея ўзгартириш кераклигини айтгач, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум унга жавоб қайтарди. «Мексика Америкаси — ёмон эшитилмаяпти», — деган президент ҳозирги АҚШ ҳудудининг бир қисми Мексика билан бирлаштирилган 1607 йилги эски харитага ишора қилди.
Армия бош қўмондони Жозеф Аун иккинчи турда мамлакат президенти лавозимига сайланди. Уни АҚШ ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайди, деб ёзди CNN. Reuters бўлса Ауннинг сайланиши Саудия Арабистони таъсирининг мамлакатда қайта тикланиши ва Эрон таъсирининг заифлашишини кўрсатишини таъкидлади.
Запорожьега Россия қўшинлари томонидан қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, 113 киши жароҳат олди. Украина расмийларига кўра, шаҳарга иккита авиабомба ташланган.
Арманистон ҳукумати Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Энди ҳужжат парламентга юборилади. Бош вазир Никол Пашинян бундай қарор фақат умумхалқ референдуми орқали қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўрмон ёнғинлари туфайли камида 5 киши ҳалок бўлди, 100 мингдан ортиқ кишини эвакуация қилиш режалаштирилган. Калифорния ҳукумати фавқулодда ҳолат эълон қилган. Дастлабки зарар миқдори 50 млрд доллардан ортиққа баҳоланмоқда.
Meta фактчекерлардан воз кечади, «цензура миқдорини кескин камайтиради», Facebook, Instagram ва Threads каби платформаларида кўпроқ сиёсий контентни тавсия қилади, дея маълум қилди Марк Цукерберг. Айрим танқидчилар ҳамда ОАВ бу ўзгаришларни «шунчаки Трампга хушомад ва ортга қадам» деб баҳоламоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг