РФ президенти Мудофаа вазирлигига 6 январь соат 12:00 дан 7 январь соат 24:00 гача Украинадаги бутун жанговар тўқнашувлар чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш бўйича топшириқ берди. Аввалроқ Патриарх Кирилл шундай мурожаат билан чиққан эди.
McDonald’s бренди етказиб беришдаги муаммо сабабли Қозоғистонни тарк этмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, McDonald’s Қозоғистондаги франшиза эгасига котлет учун гўштни россиялик етказиб берувчидан олишни тақиқлаган. Маҳаллий ва европалик етказиб берувчилар билан ишлаш зарарга учратиши мумкин.
2022 йилда жамоатчилик Қирғизистон президенти Садир Жапаров гардеробидаги деярли 2,5 млн сомлик (қарийб $29,2 минг) ёки унинг йиллик даромадининг 2,5 баробарига тенг кийимларига эътибор қаратди. Мисол учун, ўтган йилнинг октябрида президент $15,3 минглик итальян курткасида кўриниш берди.
Ҳар йили жуда кўп китоблар дунё юзини кўради, аммо уларнинг маълум бир қисмигина китобхонлар эътиборини қозонади. 2022 йилда дунё бўйлаб қандай китоблар бестселлерга айланди ва йилнинг энг яхши китоблари деб топилди? «Газета.uz» бу саволга жавоб излади.
Россиянинг Украинага босқинчилик уруши қачон тугаши ноаниқ. Экспертлар фронт воқеаларидан тахминий хулосани чиқармоқда: баъзилар урушни қаҳратон қиш ҳал этади дейди, айримлар эса мутлақо бошқа фикрда. «Газета.uz» The Guardian нашрида эълон қилинган хулосаларни ўзбек тилига ўгирди.
Икки йиллик оғир пандемиядан сўнг ковиднинг чекиниши, Украинадаги уруш, барқарорликка дахл қилувчи иқтисодий инқироз ва сиёсий тартибсизликлар, экстремал об-ҳаво шароитлари, ҳаяжонларга бой мундиал — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz»нинг йил якунларига бағишланган шарҳида.
Афсонавий бразилиялик футболчи Пеле 82 ёшида вафот этди. У уч карра жаҳон чемпиони бўлган ягона футболчи эди.
Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ўрнатилган «Тағзим» ёдгорлиги очилди. Маросимда Қозоғистон президенти қатнашди. У фожиали ҳодисаларни доимо ёдда тутиш лозимлигини, шу боис ёдгорлик ўрнатиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади. Воқеалар давомида 238 киши ҳалок бўлганди.
Афғонистон Олий таълим вазири аёлларнинг ОТМга эркак ҳамроҳсиз келгани, ҳижоб масаласи, аралаш дарс ўтилгани ва «исломга зид» факультетда ўқигани учун уларга таъқиқ қўйилганини айтди. Вазир бу ҳақда халқаро ҳамжамиятнинг фикларига нисбатан мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликни сўради.
Афғонистон муваққат ҳукумати Олий таълим вазирлиги мамлакатда мавжуд университетларга мактуб йўллаб, талаба қизларнинг таълим муассасаларидаги ўқиш жараёнларида иштирок этишини тўхтатиб қўйиш ҳақида буйруқ берди.
Украина энергетика объектларига оммавий ракета ҳужуми уюштирилиши оқибатида мамлакат ягона энергетика тизимининг 50 фоизи йўқотилди. Шунингдек, Кривой Рогдаги турар-жой биноси ҳам ўққа тутилди.
Қозоғистонда электр энергияси истеъмоли рекорд даражада ошгани сабабли йирик саноат корхоналари учун чекловлар жорий этилмоқда. Электр тақчиллиги Россиядан импорт қилиш ҳисобига қопланяпти.
Comedy Wildlife Photography Awards 2022 йилги ғолибларни эълон қилди. Энг яхши сурат дарахтдан қулаётган шер боласининг сурати бўлди.
Time журнали Украина президенти Владимир Зеленскийни 2022 йил якунларига кўра, «Йил одами» деб топди. Журнал, шунингдек, эронлик аёлларни «Йил қаҳрамонлари» деб эълон қилди.
Россияда эндиликда аэропортлар, вокзаллар, мактаблар, университетлар, касалхоналар ва черковлар ёнидаги ҳудудларда митинглар ўтказиш тақиқланади. Тегишли қонун президент Владимир Путин томонидан имзоланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаб, баёнот берди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров қирғиз-ўзбек давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ва Кампир-обод (Андижон) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади.
Европарламент Россия қўшинларининг Украинадаги тинч аҳолига нисбатан ваҳшийликлари учун Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олди. Шунингдек, депутатлар Европа кенгашини Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ва «Қодировчилар» полкини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритишга чақирди.
NASA`нинг Orion космик кемаси Ойга учиб бориб, Ернинг сунъий йўлдоши атрофидан айланиб ўтди. Мазкур Artemis I миссияси одамларни Ойга олиб чиқиш, унда узоқ муддат қолиш ва Марсга кейинги парвозларни амалга ошириш лойиҳасининг бошланиши бўлади. Кейинги парвозда уни одамлар бошқариб бориши мумкин.
Россиянинг Псков давлат университетида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар «нотинч вазият» сабаб ўқишларини Ўзбекистондаги ОТМларга истисно тариқасида кўчиришни сўраб президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаат йўллашди. «Псков шаҳрига ҳам уруш ўз таъсирини ўтказмоқда», дея таъкидлаган улар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг