Халқаро фототанловда ҳакамлар дунёнинг турли мамлакатларидан юборилган 38 мингдан ортиқ фотосуратларни кўриб чиқди ва фотографларни турли йўналишлар бўйича тақдирлади. Танловда курашаётган асаларилар сурати муаллифи йил фотографи номинациясида ғолиб бўлди.
Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Парвозлар 15 декабрдан бошланади.
17 октябрь куни Россиянинг Ейск шаҳридаги турар-жой биноси ҳовлисига Су-34 қирувчи самолёти қулади. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳридаги турар-жой биноси яқинига Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти қулаб тушди. Ёнғин бинонинг бешинчи қаватгача қисмини қамраб олди.
Россиянинг Белгород вилоятидаги ҳарбий полигонда сафарбар қилинган аскарларга оммавий ўқ узилди. РФ Мудофаа вазирлиги ҳодисани теракт деб атаб, «МДҲ давлатларидан бири»нинг икки фуқароси ўт очганини маълум қилди. 11 киши ҳалок бўлгани ва 15 киши яралангани айтилмоқда, қурбонлар кўпроқ бўлиши мумкин.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МДҲ саммитида РФ раҳбари Владимир Путинга унинг мамлакати Россия манфаатларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани ҳамда ўзаро ҳурматни хоҳлашини айтди. У РФдан Марказий Осиё мамлакатларига собиқ Иттифоқ вақтида бўлганидек муносабат қилмаслигини сўради.
1925 йил 13 октябрь. Бундан 97 йил аввал Буюк Британининг илк аёл бош вазири Маргарет Тэтчер дунёга келганди. Ўзининг шахсий сифатлари ва қатъиятлилиги орқали ҳукуматни 12 йил давомида бошқарган Тэтчер тарихга «Темир хоним» номи билан кирган. Унинг ҳаётига оид қизиқ фактлар «Газета.uz» материалида.
13 октябрдан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ишбилармон ва илмий доиралар, шунингдек, сайёҳлик гуруҳлари учун соддалаштирилган виза тартиби жорий этилди.
Буюк Британияда ўтказилган «Кембрия патрули» халқаро мусобақасида Ўзбекистон ҳарбийлари иккинчи ўринни эгаллади. Беллашув шартлари орасида ҳудудни разведка қилиш, тоғ дарёси ва миналанган майдонлардан ўтиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий асирларни сўроқ қилиш каби топшириқлар бўлди.
Интерпол ходимлари оғир жиноятларни содир этган халқаро қидирувдаги икки кишини Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилди. Улардан бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят қилган, бошқаси эса молиявий пирамида билан фуқароларни алдаган.
Швеция Қироллик Фанлар академияси иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини Американинг уч нафар тадқиқотчиси Бен Бернанке, Дуглас Даймонд ва Филип Дыбвигга топширди. Бошқа номинациялардан фарқли равишда мукофотни Альфред Нобель хотирасига атаб Швеция миллий банки таъсис этган.
10 октябрь тонггида Украинанинг йирик шаҳарлари, жумладан, Киевда йирик портлашлар юз берди. Расмийларнинг хабар беришича — пойтахтда 8 киши ҳалок бўлди, бошқа шаҳарларда маълумотлар аниқланмоқда. Шунингдек, энергетика инфратузилмаси объектларига ҳам зарба берилгани ҳақида хабарлар бор.
Қрим кўпригининг автомобиллар юрадиган бўлагида юк машинаси портлади. Оқибатда кўприкнинг бир қисми қулаб тушди. Кўприкда ҳаракат тўхтатилган.
Тинчлик бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти беларуслик ҳуқуқ ҳимоячиси Алесь Беляцкийга, шунингдек, Россиянинг «Мемориал» ва Украинанинг «Фуқаро эркинликлари маркази» (Центр гражданских свобод) каби ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларига берилди.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Синьцзян автоном ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни муҳокама қилишдан бош тортди. Ўзбекистон ҳам 19 давлат қаторида резолюцияга қарши овоз берди.
Таиланд шимоли-шарқида болалар марказига тўппонча ва пичоқ билан қуролланган шахс ҳужум қилиши оқибатида камида 38 киши, жумладан, 22 бола ҳалок бўлди. Эркак жиноят содир этган жойдан қочиб кетган, маълум қилинишича, у хотини ва боласини ҳам ўлдириб, сўнгра ўзини отган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистон билан Кампир-Обод (Андижон) сув омборини бошқариш учун 50/50 улушга эга қўшма корхона ташкил этилишини маълум қилди.
Швеция Қироллик Фанлар академияси адабиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофотини 88 ёшли француз ёзувчиси Анни Эрнога топширди.
Олимлар гуруҳи ҳисоблаб чиққан Сомон йўли галактикаси массасининг янги қиймати аввалги маълумотларнинг деярли ярмига тенг бўлиб чиқди. Улар галактиканинг массаси Қуёш массасидан атиги 550 млрд марта катта деган хулосага келди.
Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик олимлар Каролин Бертоцци ва Барри Шарплесс, шунингдек, даниялик олим Дейн Мортен Мелдалга клик кимёси ва биоортогонал кимё усулларини ишлаб чиққанлиги учун топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг